АНҚО — афсонавий қуш. Қад. Шарқ халқлари афсона, эртак ва достонларида бош қаҳрамонга ҳомий. У инсонлар кўзига кўринмайди, қаноти, пати олтин, кумуш ва б. дан деб таърифланади. Халқимиз орасида Анқо бахт, толе, давлат қуши, кимга сояси тушса, ўша бахтли бўлади, деган фикр мавжуд. Тақчил, камёб нарсалар ҳақидаги «анқонинг уруғи» деган ибора шундан олинган. Ривоят, эртак ва чўпчакларда А. Семурғга, Ҳумога ҳам ўхшатилади.