БИРЖА (голландча beurs, нем. Burse — ҳамён) — бозорни уюштиришнинг ташкилий шакли; товарлар (товар биржаси), қимматбаҳо қоғозлар (фонд биржаси), валюта (валюта биржаси) улгуржи савдоси, товар бўлган иш кучи олдисотдиси (меҳнат биржаси) бозори. Аксарият ҳолларда ёпиқ ёки очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади. Биржага биржа қўмитаси раҳбарлик қилади. Унинг ҳузурида котировка комиссияси иш олиб боради. Биржада брокерлар, дилерлар, трей^ дерлар фаолият кўрсатади. Биржа ва унинг шакллари бозор механизмининг зарурий инфратузилмаси ҳисобланади.
Товар Биржаси оммавий товарлар (дон, пахта, металл ва б.)ни стандартлар ёки намуналар бўйича сотади. Айрим Биржалар фақат бир гуруҳ товарлар савдоси бўйича ихтисослашади. Келишувлар маълум муддатларга тузилади (аксарият 6 ой), натижада томонлар нархлар фарқларидан кўп нарса ютиши ёки ютказиши мумкин. Биржа нархлари ҳақидаги маълумотлар котировка шаклида мунтазам биржа бюллетенларида эълон қилиб борилади.
Ўзбекистонда 1994 й. дан Республика товархом ашё Биржаси (очиқ акциядорлик жамияти) ва 1991 й. авг. дан «Узбекистан» республика универсал агросаноат Биржаси, шунингдек республикада и. ч. воситалари, товар ресурслари олдисотдиси билан шуғулланадиган «Ўзулгуржибиржасавдо» — Ўзбекистонда улгуржи ва биржа савдоси бўйича Республика давлатакциядорлик уюшмаси (1994 й. март) фаолият кўрсатади. Шунингдек Республика кўчмас мулк Б. сида (1994 и. март) кўчмас мулк (турар жой бинолари, ер майдонлари, автотранспорт воситалари, банкрот бўлган корхоналар ва б. мулклар) кимошди ва танлов савдолари орқали сотилади.
Фонд Биржаси акциялар ва облигациялар б-н олдисотди муомаласини олиб боради. Бундам Биржа ларда мамлакатда чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар билан бирга чет эл қимматбаҳо қогозлари ҳам савдода қатнашаверади. Фонд Биржа сидаги битишувларда қимматбаҳо қогозлар ҳақи савдолашувнинг ўзида ёки 2—3 кун кейин тўланади (касса битишуви) ёки ҳисобкитоблар бир ой муддатда ўтказилади (муддатли битишув). Биржада иш кўраётганлар қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш вақтидаги курслар фарқидан (муддатда сотиш) катга фонда кўрадилар. Йирик фонд Биржа лари НьюЙорк, Токио, Лондон, Париж, Базель, Москва ва б. шаҳарларда жойлашган. Ўзбекистонда «Тошкент» республика фонд Биржа эркин сотувга чиқарилган акциялар, векселлар, облигациялар, депозитли сертификатлар савдоси билан шуғулланади (1994 й. апр. да та ш кил этилган).
Валюта Биржаси валюталар бозорини ўтказади ва валюталар котировкасини амалга оширади. Ҳоз. шароитларда кенг кўламли валюта савдоси йирик банклар ўртасида олиб борилади, аммо айрим мамлакатларда банклараро валюта бозори билан бирга махсус валюта Биржалари ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси 1992 й. 22 июнда тузилган. Чет эл валютаси савдосини ташкил этиш билан шуғулланади. 1994 й. 15 апр. дан мунтазам савдо ўтказади.
Дастлабки Биржалар 15—16-а. ларда Италия, Голландия, Англияда пайдо бўлиб, 19-а. нинг 2-ярмида жуда ривожланди. Ўзбекистонда 20-а. нинг 20-й. ларида Биржалар мавжуд бўлиб, улардан кўп укладли иқтисодиёт шароитида бозорни давлат томонидан бошқариш мақсадида фойдаланилган эди. 1991 й. дан мамлакатнинг бозор иктисодиётига утиши даврида Ўзбекистонда республика универсал товарфонд Биржаси (1991 й. авг. да тузилган), вилоятларда республика Биржа ларининг бўлим ва ваколатхоналари ҳамда мустақил товар ва товархом ашё Биржалари фаолият бошлади. 1996 й. дан Тошкент ш. да ҳамма турдаги Биржа савдоларини утказишга ихтисослашган ва замонавий воситалар билан жиҳозланган Республика Биржа маркази ишга туширилди.
Биржа савдоси ҳар бир мамлакатда муайян қонунлар мажмуи асосида тартибга солинади. Қонунлар нархлар билан қаллоблик қилишни ҳампа банкропмикнинт олдини олиш мақсадларини кўзлайди. Жаҳондаги ривожланган мамлакатларда кейинги 20 йил ичида Биржа савдосини қонунчилик йўли б-н тартибга солиш кучайди. Илгари кўпгина мамлакатларда Биржа муомаласи, асосан, Биржанинг ўзида ишлаб чиқилган меъёр ҳамда қонунлар асосида тартибга солинар эди. АҚШда 1973 й. дан фьючерс Б. лари ишини барча товар фьючерс савдоси бўйича комиссия бошқаради. Унинг ходимлари таркибини Президент тайинлайди ва Конгресс тасдиклайди. Англияда 1986 й. гача товар Биржаси фаолиятини Англия банки кузатиб турган, 1986 й. дан бу вазифани қимматбаҳо қоғозлар ва инвестиция бўйича Кенгаш бажаради. Францияда бундай бошқариш фьючерс товар бозори бўйича комиссияга, Японияда турли вазирликлар (молия, қ. х., ташқи савдо ҳамда саноат) га юклатилган. Ўзбекистонда 1992 й. 2 июлда «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида» Қонун қабул қилинди. 1992 й. мартдан Вазирлар Маҳкамаси қарори б-н Б. лар ишини мувофиқлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси биржалари кенгаши тузилди, 1995 й. сент. да республика Молия вазирлиги қошида Қимматбаҳо қоғозлар ва фонд Биржалари бўйича давлат комиссияси тузилди. Комиссия қимматбаҳо қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва корхоналар ҳамда давлат бошқаруви органларининг Биржа даги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширади.
Шерқул Шодмонов.