АРМАТУРА ИШЛАРИ

АРМАТУРА ИШЛАРИ — темир-бетон конструкциялар ва иншоотларни қуришда арматуралар тайёрлаш, маълум шаклга келтириш ва жойлаштириш каби ишлар мажмуи. Диаметри 10 мм гача бўлган сим-арматура з-ддан қурилиш майдонига 200 м узунликдаги ўрам ҳолида, диаметри 14 мм дан ортиқ бўлган чивиқ 10 — 12 м узунликда келтирилади. Келтирилган арматура симларини тўғрилаш, таранглаш, махсус чизмага қараб кесиш, синч ва тўрлар тайёрлаш ва уларни қолиплар ичига ўрнатиш Арматура ишлари жумласига киради. Диаметри 10 мм гача бўлган сим арматура тўғрилаш-кесиш автоматларида (1-расм), катта диаметрли пўлат арматуралар эса поток линияларда тўғрилаб кесилади. Олдиндан тайёрланган арматуралардан контакт ёки электр ёй пайванд ёрдамида тўр ёки синч тайёрланиб қолипларга қўйилади. Оғир арматура темир плита устига қўйиб тўғриланади, сўнгра механик станокларда тегишли узунликда кесилади. Шундан кейин чизмага қараб керакли шаклда эгилади. Йўғонлиги 25 мм гача бўлган арматура симлари қўл станогида, диаметри 25 мм дан ортиқлари эса механик станокда эгилади. Агар арматура олдиндан кучайтирилган конструкцияларда қўлланиладиган бўлса, у механик ёки электротермик усуллар билан тарангланади. Араматурани таранглашнинг электротермик усулига кўра, махсус қурилмага ўрнатилган арматура электр токи ёрдамида қиздирилади. Қизиган арматура узаяди. Арматура шу ҳолда икки учидан қистирилиб қўйилади. У совиганда тарангланиб қолади.


Кирилл алифбосида мақола: АРМАТУРА ИШЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ГЕРМАНИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты