БОА, оддий бўғма илон (Constrictor constrictor) — бўғма илонлар оиласига мансуб илон. Уз. 2—5,5 м. Терисининг ранги чиройли нақшиндор ярақлаган. Американинг асосан тропик ўрмонлари, тоғли ҳудудларида (император бўғма илони — С. с. imperator кенжа тури) ва қуруқ очиқ ландшафтларида (аргентина бўғма илони — С. с. occidentalis кенжа тури) тарқалган. Кўпинча ерда, даре ва сойлар қирғоғида, дарахтларда яшайди. Одамлар яшайдиган жойлар яқинида ҳам учрайди. Кемирувчилар, калтакесаклар ва қушлар билан озиқланади. Асосан кечаси овга чиқади. Урғочиси 3 тадан 64 тагача болалайди. Ёш Б. кўлга ўрганади, тутқинликда 10 ва ундан кўпроқ йил яшайди. Боа териси жуда юқори баҳоланади, ундан кўнтери саноатида фойдаланилади.