БОДРЕЗАК, калина (Viburnum) — шилвидошлар оиласига мансуб дарахт ёки бута. 125 тача тури маълум. Шулардан чингиз (V. opulus) кўп тарқалган. Бал. 5 м ча. Барглари кенг, тухумсимон, уткир учли, 3—5 бўлакли. Гуллари оқ, меваси қизил, данакли. Россиянинг ўрмон ва ўрмончўл зонасида, Кавказ, Қрим, Шарқий Қозоғистондаги сернам ўрмонларда ариқ ва кўл ёқаларида; ботқоқ ерларда ўсади. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида экилади. Пўстлоғида вибурнин гликозиди, органик кислоталар, ошловчи моддалар; мевасида 32% гача қанд, витамин С, ошловчи моддалар бор. Пўстлоғидан тайёрланган экстракт ва қайнатма бачадондан қон кетишини тўхтатади, ҳайз кўрганда пай до бўладиган оғриқни қоддиради. Меваси халқ табобатида меъда ярасига даво қилишда қўлланилади.