БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ

БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ — товарпул муносабатларига асосланган, турли мулкчиликка ҳамда иқтисодий эркинликка таянган ва рақобат воситасида бошқарилиб турувчи демократик иқтисодиёт. Б. и. инсоният тараққиётида мавжуд бўлган энг прогрессив ва истиқболли тизимдир. Бозор иқтисодиётининг асосини товар и. ч. ташкил этади, чунки бу ерда натурал хўжалик эмас, балки товар хўжалиги ҳукмрон бўлади. Яратилган маҳсулотлар ва хизматлар товар шаклига эга бўлади, яъни улар бозорда олдисотди қилиш учун яратилади. Бозор иқтисодиётига бартер эмас, балки товар айирбошлаш, яъни олдисотди юритиш хос. Шу боис натурал истеъмол ўрнига товар истеъмоли устуворлик қилади. Бозор иқтисодиёти иқтисодий либерализм, яъни эркинлик, мулкий эркинлик ва хўжалик юритиш эркинлигига асосланади. Хусусий мулк асосий бўлган ҳолда бошқа мулк шакллари ҳам мавжуд бўлади. Хилмахил мулкчилик ёки барча мулк шаклларининг, чунончи хусусийиндивидуал, хусусий корпоратив, жамоа мулклари ҳамда давлат мулкинкнт эркин ривожланиши натижасида мулкий мувозанат ҳосил бўлиб, ҳеч бир мулк шаклининг монополиясига йўл берилмайди. Бозор иқтисодиётида якка тартибда, ўз мулки ва маблағига таянган ҳолда, корпоратив, шерикчилик асосида ер, бино, иншоотлар, машиналарни ижарага олиш, пулни қарзга кўтариб иш юритиш усуллари мавжуд бўлади. Бозор иқтисодиётининг таянчи тадбиркорлик бўлиб, у товар ва хизматларни бозорга етказиб бериш асосида фойда топишга қаратилади. Тадбиркорлар махсус тоифани ташкил этади ва одатда, иқтисодий фаол аҳолининг 7—10% ни ташкил этади. Бозор иқтисодиётида ҳар бир киши ўз манфаатидан келиб чиққан ҳолда, қўлидан келган ишни қилиб, ишлаб топганини ўзи олади. Нимани, қанча и. ч., уни қаерда ва неча пулдан сотилишини бозорда талаб белгилайди. Бозордаги нарх талабдан келиб чиққан ҳолда талаб — таклиф нисбати асосида шаклланади. Бозор иқтисодиёти иқгисодий субъектлар алоҳидалашганидан улар манфаати тўқнашади ва шундай шароитда рақобат пайдо бўлади. Рақобат Бозор иқтисодиётини ҳаракатга солувчи куч, унинг ривожланишини таъминловчи механизм ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти бошқаришнинг иктисодий усулларига таянади. Бозор механизми иқтисодий рағбатлантириш механизми бўлиб, унинг асосий воситаси пулдир. Пул топишга интилиш товар ва хизматларни кўплаб ҳамда сифатли қилиб и. ч. ни таъминлайди. Бозор иқтисодиётида пул бойликнинг умумий ва энг қулай шаклига — ҳаммабоп иқтисодий алоқалар воситасига айланади. Бозор иқтисодиётида бой бўлиш ман этилмайди, аксинча, унга йўл очиб берилади, даромаднинг юқори чегараси бўлмайди, аммо унинг қуйи чегарасини давлат белгилайди ва ишловчилар меҳнатига бериладиган ҳақ белгиланган энг кам иш ҳақилан паст бўлиши мумкин эмас. Бозор иқтисодиёти товар тақчиллиги бўлмаган, товарлар мўлкўллиги таъминланадиган иқтисодиётдир. Бозор иқтисодиётига хос яна бир белги — бу даромадларда адолатли тенгсизликнинг бўлишидир.

Бозор иқтисодиёти тенг имкониятни билдиради, аммо бу имкониятдан фойдаланиш кишиларда бир хил бўлмайди, ҳар бир киши ишлаб топганига қараб даромад кўради. Даромаднинг табақалашуви бойишга ҳавас уйғотиб, кишиларни иқтисодий фаолликка ундайди.

Бозор иқтисодиётида пул муносабатлари устун бўлсада, пул билан боғлиқ бўлмаган инсоний муносабатлар: меҳршафқат ва хайрэҳсон муносабатлари ҳам ривож топади. Бозор иқтисодиёти ривож топган мамлакатларда катта хайрия пул фондлари муҳтожларга ёрдам бериш га хизмат кидали ва пулдан пул чиқариб олишни кўзламайди. Бозор иқтисодиёти доимий ривожланиб, унинг янги шакллари ва моделлари пайдо бўлади.

Тарихан Бозор иқтисодиётининг 2 тури бўлган: ёввойи Бозор иқтисодиёти, маданийлашган Бозор иқтисодиёти Илк Бозор иқтисодиёти капиталнинг жамғарилиши даврида товар-пул муносабатларининг ривожланиши билан асов иқтисодиёт сифатида пайдо бўлиб, унга хусусий мулкнинг озчилик қўлида тўпланиши, иқтисодиётда бебошлик ва тартибсизликнинг устунлиги, рақобатнинг қонунқоидасиз бориши, давлатнинг иқтисодиётдан четлашиб қолиши, чуқур иқтисодий тангликларнинг тез-тез юз бериши, аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги, кишиларнинг ўта бой ва ўта қашшоқ табақаларга ажралиши, ижтимоий зиддият каби белгилар хос бўлган. Асов иқтисодиёт ривожланиш орқали маърифатли иқгисодиётга ўсиб ўтади. Бундай ўзгариш Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда 20-а. нинг 30-й. ларида бошланиб, 80-й. ларга қадар давом этди. Ҳозирги Бозор иқтисодиёти маданийлашган иқтисодиёт бўлиб, унга қуйидаги белгилар хос: мулкий хилмахиллик, тартибланадиган иқтисодиёт, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви, маданий ва хдпол рақобат, кучли ҳамкорлик алоқалари, иқтисодий тангликларнинг қисқа даврда ва енгил кечиши, оммавий фаровонлик, ижтимоий табақаланишнинг чуқур бўлмаслиги, ўзига тўқ ва фаровон яшовчи ўртаҳол табақа мавқеининг ошиб бориши, ижтимоий мувозанатнинг сақланиши ва фуқаровий тўқнашувларга ўрин қолмаслиги ва б. Бу белгилар ҳозирги Бозор иқтисодиётини характерлайди, лекин унинг тараққиёти шу билан чекланмайди. Маданий Бозор иқтисодиёти доирасида унинг турли моделлари амал қилади қ(. Бозор иқтисодиёти моделлари).

Ад. ; Каримов И., Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йулида, Т., 1995; Ўлмасов А., Шарифхўжаев М., Иқтисодиёт назарияси, Т., 1995; Ўлмасов А., Иқтисодиёт асослари, Т., 1997; Курс экономики, М., 1997; Чжен В. А., Бозор ва очиқ иқтисодиёт, Т., 1997. Тухлиев Н., Бозорга ўтишнинг машаққатли йўли, Т., 1999.

Аҳмаджон Ўлмасов, Шерқул Шодмонов.


Кирилл алифбосида мақола: БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОЗОР
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ МОДЕЛЛАРИ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АРАЛАШ ИҚТИСОДИЁТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты