АСАЛАРИ

АСАЛАРИ, болари (Apis mellifera L.) — арилар оиласининг бир тури. Асалари ватани Жан. Осиё ҳисобланади. Ҳоз. даврда жан. кенгликлардан Чекка Шимолгача таркалган. Асаларилар, асосан, оила бўлиб яшайди. Бир оила бир она (халқ тилида «подшоси» деб ҳам юритилади), бир неча минг ишчи ва бир неча юз эркак Асаларидан иборат. Она Асалари танаси уз. 20 — 25 мм, вазни 200 — 250 мг, баҳордан кузга кадар тухум қўйиш ва оилани бошқариш вазифасини бажаради. Қаноти танасининг ярмини қоплайди, нектар, гул чангини йиғувчи аппаратининг йуклиги билан фарқ қилади. Она Асаларининг жинсий аъзолари ривожланган. 5 йилгача яшайди (тажрибали асаларичилар она Ани ҳар икки йилда янгилаб турадилар). Бир суткада 2 — 2,5 мингтагача тухум қўяди. Оталанган тухумлардан 21 кунда ишчи Асалари, оталанмаган тухумлардан 24 кунда эркак Асалари чиқади. Агар личинкаларни ишчи Асаларилар асалари сути билан озиқлантириб турса 16 кунда она Асалари чиқади. Тухумдан чиққан она Асалари 7 — 8 кунда жинсий балоғатта етади. Эркак Асалари танаси уз. 15 — 17 мм, вазни 200 мг, қорин қисми тўмтоқ бўлиб, олдинги қанотлари узун, гул чанги ва нектар йигувчи аппарати, найзаси йўқ, кўкраги кенг, хартуми қисқа. Бир оилада 80 — 100 тагача эркак Асалари бўлади. Асосий вазифаси она Асаларини уруғлантириш (асосан, ҳавода жуфтлашади, уруғлантирганидан кейин ҳалок бўлади). Улар уяда фақат ёзда бўлади, кузда оилада урчиш ишлари тўхташи билан уларни ишчи Асаларилар уядан қувиб чиқаради. Ишчи Асалари танаси уз. 11 — 15 мм, вазни ўртача 100 мг, жинсий аъзолари ривожланмаган, ургочи асаларилар бўлиб, ёзда 35 — 40 кун, қишда 3 ой яшайди. Бир оилада ёзда 60 — 80 минг, қишда 10—15 минг ишчи Асалари бўлади, соатига 60 км тезликда уча олади, оиладан 2 — 3 км ва ундан ортиқ масофага учиб бориб, нектар ва гул чангини йиғиш, нектарни асалга айлантириш, мум ишлаш, личинкаларни боқиш, катак қуриш, уяни қўриқлаш каби ишларни бажаради. А қадимдан қимматбаҳо маҳсулотлар бўлган асал, прополис, мум, она асалари сути, асалари заҳари ва б. ни олиш, шунингдек қ. х. экинларини мевали боғларни чанглатиш учун боқилади (қ. Асаларичилик). А. оиласи бир мавсумда 140 — 150 кг асал тўплайди, бундан 100 кг Асалари таъминотига сарфланса, 40 — 50 кг асал ажратиб олинади. Асалари оила аъзоларининг хизмат фаолияти ўзаро боғлиқ бўлганидан уларнинг бирортаси ҳам ўзича мустақил ҳаёт кечира олмайди.

Зотлари: Ўрта Россия ўрмон (қорамтир) Асалари зоти (A.m. millifera) — энг кўп тарқалган зотларга киради. Арилари йирик, асалдорлиги юқори, совуққа чидамли, ҳар бир оиладан 100 кг гача асал олиш мумкин. Кавказ (Грузия) тоғқўнғир Асалари зоти (А. m. cavcasica) — асосан, Закавказье, Ўрта Осиёда таркалган. Карпат Асалари зоти — Ғарбий Украинанинг тоғли р-нлари ва Карпат ортида кўп учрайди. Ранги қорамтир, табиати юмшоқ, хартуми узун. Италия сариқ А. зоти (A.m. ligustuca)нинг келиб чиқиши Италия ҳисобланиб, Канада, АҚШ, Австралия ва Янги Зеландияда тарқалган. Кейинчалик Финляндия, Япония, Хитой ва Ҳиндистонга ҳам келтирилган. 1964 — 70 й. ларда Ўзбекистонга келтириб синалган. Пахта экиладиган ерларда юқори маҳсулдорликка эришилди. Узоқ Шарқ А. зоти — Узоқ Шарқ (Приморье, Хабаровск)да кўп тарқалган. Зот Украина, Ўрта Россия, Италия ва Кавказ Асалари лари иштирокида етиштирилган, маҳсулдорлиги ўртача. Краина кулранг Асалари зоти (A.m. carnica) — Югославия, Австрия тоғларида кенг тарқалган. Ташқи кўринишдан Кавказ тоғ-қўнғир Асалари сига ўхшайди, маҳсулдорлиги ўртача.

Ўзбекистон чорвачилик и. т. институтида Асаларилар бўйича и. т. ишлари олиб борилади.

Иброҳим Жўраев.


Кирилл алифбосида мақола: АСАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
ҲИНДИСТОН
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты