БОЙМУҲАМЕДОВ Ҳосил Нурматович

БОЙМУҲАМЕДОВ Ҳосил Нурматович (1918.1.12 Тошкент 1990.14.7) — геолог олим. Ўзбекистон ФА акад. (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1976), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1979), геол. минералогия фанлари д-ри (1960), проф. (1962). Ўрта Осиё индустриал ин-тини тугатган (1943). Ўзбекистон Геол. бошқармасида катта геолог ва геологконсультант (195052). Ўрта Осиё политехника ин-тида доцент (1950—61). Геол. ва минерал хом ашё ин-тида катта илмий ходим (1957—60). ТошПИда кафедра мудири (1960 й. дан), проректор (1960—72). Ўзбекистон ФА Президиумининг бош илмий котиби ва ҳайъат аъзоси (1972—79), Ер ҳақидаги фанлар бўлимининг акад. котиби (1979 й. дан). Фойдали казилмалар конларини геокимёвий усулда излаш Урта Осиё секциясининг раиси (1980 й. дан). Космос бўйича илмийконсультатив кенгаш раиси (1984). Бир қанча халқаро ва регионал конгресс ва кенгашлар, жумладан жаҳон геологлари 27Халқаро конгрессининг (1984) ташкилотчиси ва катнашчиси. «Узбекистон геология журнали»нинг бош муҳаррири (1988). Асарлари руда конлари геол. си ва Урта Осиёдаги рудали р-нлар ва провинциялар металлогениясига бағишланган. Урта Осиё, жумладан Узбекистоннинг фойдали казилмалар конлари формацион металлогеник харитасини тузганлардан бири ва бош муҳаррири. Беруний номидаги Узбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985). Биринчи кон очувчи (1980). Тошкент ш. кўчаларидан бири Боймуҳамедов номига қўйилган.


Кирилл алифбосида мақола: БОЙМУҲАМЕДОВ Ҳосил Нурматович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОЛОГИЯ
ГЕОГРАФИЯ
АБДУЛЛАЕВ Ҳабиб Муҳамедович
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты