АСБЕСТ-ЦЕМЕНТ КОНСТРУКЦИЯЛАР

АСБЕСТ-ЦЕМЕНТ КОНСТРУКЦИЯЛАР — каркаси (синчи) ёғоч, асбест-цемент ёки металл элементлардан иборат бўлган асбест-цемент листлари ва иссиқлик изоляцияси материалларидан тайёрланадиган конструкциялар. Ичи ҳавол конструкцияларда асбест-цемент листлар ўзаро шуруплар, парчин мих ёки елим билан бириктирилади. Монолит (яхлит) конструкциялар — иситкич қатлами (пенопласт) билан бириктирилган икки ясси листдан тайёрланадиган плита ва панеллар. Қалинлиги 60 — 80 мм бўлиб, 3 метрли жойларни ёпишда ишлатилади. Каркасига елим ёки шуруплар билан бириктириладиган ясси асбест-цемент плита ва панеллардан иборат конструкциялар кенг тарқалган. Каркас учун асбест-цемент ёки металл профиллар, ёғоч ғўлалар ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: АСБЕСТ-ЦЕМЕНТ КОНСТРУКЦИЯЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ҲИНДИСТОН
ФИЗИКА
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты