БОЛАЛАР АДАБИЁТИ — болалар ва ўсмирлар учун яратилган бадиий, илмий, илмийоммабоп ва публицистик асарлар мажмуи. Буларнинг асосий кисмини бадиий асарлар ташкил этади. Жаҳон халқлари, шу жумладан ўзбек халқи Болалар адабиёти тез айтиш, топишмоқ, ўйин қўшиклари, ривоят, афсона, эртак, макал, масал ва достон сингари аксарият қисми болаларга мўлжаллаб яратилган оғзаки ижод намуналаридан бошланади. Болалар адабиётини бевосита болаларга мўлжаллаб яратилган ва аслида болаларга мўлжалланмаган бўлсада, кейинчалик Болалар адабиётига ўтиб қолган асарларга ажратиш мумкин.
Болалар адабиётининг ўзига хос хусусияти — ўзгарувчан ҳодиса бўлиб, у китобхон ёши, тарихий давр ва ижтимоий муҳит б-н бевосита боғлиқ. Китобхон ёшини ҳисобга олиш Болалар адабиётининг энг асосий хусусиятларидандир. Мае, мактабгача ёшдаги болаларда бу кўргазмалилик, эзгулик ва ёвузлик кучларининг оддий кўринишдаги зиддиятларига асосланган бўлса, ўсмирлар учун яратилган адабиётда мураккаб ҳаётдаги мураккаб кишиларнинг руҳияти очила бошлайди.
Болалар адабиётининг яна бир хусусияти унинг ҳаракатга бойлигидир. Бундан Болалар адабиётида сюжетга бўлган талаб ҳам келиб чиқади. У воқеаларнинг тезкор, қизиқарли, фантазияга, юморга бой равишда е. чилишини талаб қилади.
Шарқ ёзма адабиётида «панднома», «мавъизатнома», «насиҳатнома», «ахлоқ китоблари» сингари номлар билан тасниф қилинувчи асарлар Болалар адабиётининг дастлабки намуналари ҳисобланади. Мае, Кайковуснинг «Мавъизатномаи Кайковус» («Қобуснома»), Шайх Савдийнинг «Гулистон» ва «Бўстон», Жомийнинг Б«аҳористон» асарлари шулар жумласидандир. Булар таржима воситасида ўзбек Болалар адабиётига кириб келган. Алишер Навоийнинг «Ҳайрат улаброр», «Мантщ уттайр» ва «Маҳбуб улқулуб» асарлари, Хожанинг «Мифтоҳ уладл» ва «Гулзор», Гулханийнинг «Зарбулмасал» асарлари эса ўзбек Болалар адабиётининг мумтоз намуналари бўлиб, панднасиҳат руҳидаги мақолат ва ҳикоятлари билан асрлар мобайнида ёш авлодни яхши инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.
Болалар адабиётининг шаклланиши деярли барча халқларда асосан маърифатпарварлик ва мактабмаориф тизими ислоҳотлари б-н чамбарчас боғлиқ. Ўзбек Болалар адабиётининг барқарорлашуви ҳам 19-а. 2 ярми — 20-а. бошларидаги маърифатпарварлик ҳаракатига бориб тақалади. Саидрасул Азизий, Мунавварқори, Абдулла Авлоний, Ҳамза ва б. ўнлаб маърифатпарварларнинг «янги усул» («усули жадидия»)даги ўзбек мактаблари талабалари учун яратган элликка яқин алифбо ва ўқиш китоблари узбек Болалар адабиётининг том маънодаги ёрқин намуналари ҳисобланади. Болалар адабиётига болалар учун махсус яратилган асарлар сифатида қараш, унинг ўзига хос тамойилларини белгилаш 20-а. бошларига хосдир.
Узбек Болалар адабиёти жаҳон Болалар адабиётининг илгор анъаналари таъсирида ривожланди. Жаҳон Болалар адабиётининг нодир намуналари узбек тилига таржима қилинди, «Гулливернинг саёҳатлари» (Ж. Свифт), «Робинзон Крузо» (Д. Дефо), «Том тоғанинг кулбаси» (БичерСтоу), «Сўна» (Э. Войнич) каби жаҳон адабиётининг нодир асарлари ўзбек болаларнинг ҳам мулки бўлиб қолди.
Шарқ адабиёти энг яхши намуналарини араб, форс тилидан таржима қилиш Болалар адабиёти таржимачилигидаги бир йўналиш бўлса, Ғарб адабиёти, хусусан рус адабиёти намуналарини ўзбекчалаштириш иккинчи йўналишни ташкил этди. И. А. Крилов масаллари, А. С. Пушкиннинг «Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак» асари, К. Д. Ушинский ҳамда Л. Н. Толстойнинг бир қанча ҳикоя, эртаклари ва б. айни шу даврда таржима қилиниб, янги усулдаги мактаблар алифбо ва ўқиш китобларига киритилди. Ижодкорлар таржима воситасида реалистик Болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятларини янада мукаммал эгалладилар, болалар учун ёзувчи адиблар гуруҳи шаклланди. 20-а. нинг 20—30-й. ларида Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Ғайратий, Шокир Сулаймон, Илёс Муслим, Гулом Зафарий, Айний, Элбек, Зафар Диёр, Султон Жўра, Кудрат Ҳикмат, Қуддус Муҳаммадий, Шукур Саьдулла, Ҳаким Назир, Пўлат Мўмин ва б. ижодкорларнинг асарлари узбек Болалар адабиётининг ривожланишида, махсус адабиёт сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Узбек Болалар адабиётида айниқса, адабий эртак жанри ривожланди. Ҳамид Олимжоннинг Ойгул ва Бахтиёр, «Семурғ ёки Паризод ва Бунёд», Миртемирнинг «Аждар», Шукур Саъдулланинг «Уч айиқ», «Айёр чумчуқ», Зафар Диёрнинг «Янги эртак», «Тошхон билан Мошхон», «Тулкининг ҳийласи», Султон Жўранинг «Зангор гилам» ва «Қалдирғоч» сингари адабий эртаклари халқ оғзаки ижоди анъаналари асосида яратилган, шакл ва мазмун жиҳатдан пухта бадиий асарлар сирасига киради. 30-й. ларда узбек болалар шеърияти юксалиб, унинг мавзу доираси кенгайди.
40—60-й. ларда узбек Болалар адабиёти янада ривожланди, болалар ёзувчиларининг сафи Носир Фозилов, Худойберди Тўхтабоев, Толиб Йўлдош, Фарҳод Мусажонов, Латиф Маҳмудов ва б. қаламкашлар ҳисобига кенгайди. Уйғун, Миртемир, Асқад Мухтор, Сайд Аҳмад, Шуҳрат, Мирзакалон Исмоилий, Миркарим Осим сингари катталар адабиёти вакиллари ҳам болаларга атаб асарлар яратдилар.
Қуддус Муҳаммадийнинг беш китобдан иборат «Табиат алифбоси» ёш китобхонларни она табиатга, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсига меҳрмуҳаббат руҳида тарбияловчи, қувноқ кулги билан йўғрилган, мавзулар рангбаранглиги ва тасвирнинг мукаммаллиги билан эътиборга сазовор.
50—60-й. ларда Ғафур Ғуломнинг «Шум бола», Ойбекнинг «Болалик», Абдулла Қаҳҳорнинг Ў«тмишдан эртаклар», Назир Сафаровнинг «Кўрганкечирганларим» қиссалари насрий Болалар адабиёти ривожига муносиб улуш бўлиб қўшилди. Худойберди Тўхтабоевнинг С«еҳрли қалпоқча», «Сариқдевни миниб», «Сариқ девнинг ўлими» асарлари ҳам сара асарлар қаторидан ўрин олди. Булар кўпгина хорижий тилларга таржима қилинди. Ҳаким Назирнинг «Сунмас чақмоқлар», «Ёнар дарё», «Кичкинтой» қиссалари, «Лочин қанотлари» романи даврнинг долзарб муаммоларини қамраб олиши, бадиий тасвирнинг ўзига хослиги билан эътибор қозонди.
80-й. лар Болалар адабиётида Анвар Обиджон, Сафар Барноев, Рауф Толипов, Қамбар Утаев, Ҳамза Имонбердиев ва б. ижодкорларнинг асарлари ёш авлодни энг яхши инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан эътиборга сазовор бўлди.
Болалар адабиётида бадиийлик билан бир қаторда маърифийлик ҳам етакчи ўрин тутади. Чунки Болалар адабиёти намуналари ёшларни инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга ҳам хизмат қилади. Барча даврлар Болалар адабиётининг тараққиёт тамойиллари, аввало, маърифийлик ва тарбиявийликда акс этади. Бироқ Болалар адабиёти ривожланиб боргани сари унинг соф бадиият унсурларини эгаллашга интилиши ва умумадабиёт тараққиёт тамойиллари билан ҳамкорлиги ҳам кўзга ташланади. Жумладан, 20 а. бошларида узбек Болалар адабиётида кўпроқ маърифатпарварлик ғоялари етакчилик қилса, 30-й. лар Болалар адабиётида реалистик адабиёт тамойиллари устувор, 5060й. лар Болалар адабиётида саргузашт фантастик адабиёт элементлари кучайди. 80-й. лар Болалар адабиётида психологизмнинг кучайиши, ёш қаҳрамон талқинида уни ёш бола тарзида эмас, ҳаётга тобора жадал кириб келаётган, ўз қарашларига эга бўлган шахс сифатида тасвирлашга интилиш руҳи мавжуд.
Узбек Болалар адабиёти тараққиётида 90-й. дар янгиланиш даври бўлди. Истиқлол шарофати билан миллий, маданий, адабий ва диний қадриятларнинг тикланиши Болалар адабиёти намояндалари ижодига ҳам сезиларли таъсир қилди, уларнинг асарларида ҳақиқий узбек қиёфаси тасвири етакчи ўрин эгаллай бошлади.
Болалар адабиётининг ўзига хосликлари унинг қаҳрамони тасвирида янада ёрқинроқ намоён бўлади. Mac, 20-а. бошлари Болалар адабиёти намуналари кўпроқ ижодкорнинг фаоллиги, қаҳрамон тасвири эмас, тарғибийташвиқий руҳ устуворлиги б-н ажралиб турса, 30-й. лар Болалар адабиётида кўпроқ халқ оғзаки ижодига мурожаат қилинган, бу даврда яратилган асарларда ҳам ҳали фаол қаҳрамон образи деярли йўқ эди. 50—60-й. лар Болалар адабиёти намуналари бевосита ёш қаҳрамонларнинг асарлар воқеаларида ҳал қилувчи ўрин тутиш б-н чинакам Болалар адабиётига айланди. 70—80й. лар Болалар адабиёти намуналаридан эса тобора ҳаётга ўз нуқтаи назари билан қарайдиган, баландпарвоз, риторик таърифлардан кўра танқидий нигоҳи ўткирроқ ёш қаҳрамон қиёфаси гавдалана бошлади, шу даврда узбек Болалар адабиётига илк бора болаларнинг ўзига хос, эндигина уйғониб келаётган пок муҳаббати кириб келди. 90-й. лар адабиётида бу борада янги қадам ташланди, ўзбек боласи ўзбекнинг фарзанди эканлигидан фахрланиш, улуғ аждодларга муносиб бўлиш руҳидаги, том маънодаги ватанпарварлик ғояси устувор асарларни ўқиш бахтига мушарраф бўлди.
Ад.: Суюмов А., Кичкинтойлар адабиёти, Т., 1962; Жаҳонгиров F., Ўзбек болалар фольклори, Т., 1975; Болалар адабиёти ва замонавийлик, Т., 1981,Сафаров О., Ўзбек болалар поэтик фольклори, Т., 1985; Узбек болалар адабиёти ва адабий жараён, Т., 1989; Баракаев Р., Жонажоним, шеърият, Т., 1997.
Раҳматилла Баракаев, Кавсар Турдиева.