АСО-МУСО

АСО-МУСО, ҳасса-мусо (Abelia corymbosa) — шилвидошлар оиласининг абелия туркумига мансуб сершох ва сербарг бута. Танасининг пўсти кулранг, титилган, баъзан танадан қисман ажралган. Пояси олти қиррали. Барглари қисқа бандли, эллипссимон (1,5 — 6 см), чети текис, баъзилари кунгурадор. Гуллари бир нечтадан (кўпинча учтадан) бўлиб, тўпгулга йиғилган; косача қайтақиси (5 — 8 мм кенгликда) тўрт (баъзан уч) бўлакли; тож-барги оқиш, 10—15 мм узунликда, чангчилари тўрттадан бўлиб тож найчасининг ичида жойлашган; уруғчиси битта, уруғчи устунчаси найчадан бир оз чиқиб туради. Меваси бир оз чўзиқ ва япалоқ (5 — 8 мм узунликда), тукли, фақат Ўрта Осиё (Тяньшан тоғлари) учун хос эндемик ўсимлик. А. Кирғизтов, Талас, Шарқий Чатқол, Сусамир ва Фарғона тоғлари (Мойлисой, Арслонбоб)нинг ёнғоқзор ва арчазорларида учрайди. Ёғочи қаттиқ бўлганидан жуда қадрланади.


Кирилл алифбосида мақола: АСО-МУСО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОГРАФИЯ
АРУЗ
АБЕЛИЯ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты