АСФИКСИЯ

АСФИКСИЯ (юн. а — инкор қўшимчаси ва sphyxia — пульс) , бўғилиб қолиш — организмда кислород етишмай карбонат ангидрид кўпайиб кетиши натижасида пайдо бўладиган касаллик ҳолати. Асфиксияга нафас йўлларининг ички ёки ташқи томондан тўсилиб қолиши (мас, бўгма касаллигида кекирдак ва бронхларга шилимшиқ тиқилиб қолганда, нафас йўлларида ёт жисмлар, қусуқ массаси туриб қолганида томоқ бўғилганида), нафас мускулларининг фалажланиши ёки узоқ вақт тортишиб қолиши сабаб бўлади. Асфиксияда нафас йўллари ўтказувчанлигининг бузилиши натижасида зарарланган кишининг юзи кўкариб, баъзан тўқ зангори ёки қорамтир тусга киради. Аввалига эс-ҳуши жойида бўлиб, нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклашга уринади: қаттиқ йўталади, оғир аҳволдан қутулишга ҳаракат қилади, бора-бора ҳушини йўқотади ва ҳ. к. А. нинг дастлабки аломатлари пайдо бўлганда дарҳол тез тиббий ёрдам чақириш керак.


Кирилл алифбосида мақола: АСФИКСИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО
ФИЗИКА
ДИФТЕРИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты