АУРА

АУРА (юн. aura — эсиш) — тутқаноқ талвасаси тутишидан олдинги ҳолат. Турли кўринишда сезгилар бузилиши сифатида намоён бўлади. Сенсор (тери сезгиси) Аурасида баданнинг айрим жойларида оғриқ, нохуш сезги, увишиб қолиш, бир нарса ўрмалаётгандек сезги ва ҳ. к. сезилади. Кўриш А. сида кўз олдида, турли шакллар ва ранглар (мас, қон ранги), ёнғин, чақмоқ ва б. пайдо бўлади. Эшитиш Ахида қулоққа ҳар хил овоз, қичқириқ, хуштак, тасир-тусирлар ва ҳ. к. эшитилади. Ҳид билиш А. сида турли хил нохуш ҳидлар; мотор Аурасида — кутилмаган ҳаракатлар; вегетатив Аурада — кўнгил айниши, қусиш, юрак уриши, нафас олишнинг бузилиши, оқариб ёки аксинча қизариб кетиш кузатилади. Кўпинча турли хил Аура бирга кечади. Ҳар бир беморда Ауранинг бир хили учрайди ва ҳар сафар тутқаноқ ту-тишдан олдин айнан шу тури безовта қилади.


Кирилл алифбосида мақола: АУРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲИД БИЛИШ
ЭПИЛЕПСИЯ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты