АЧИТҚИДОШЛАР

АЧИТҚИДОШЛАР, турушдошлар (Saccharomycetaceae) — халтачалилар синфининг бир ҳужайрали замбуруғлар оиласи. Кўпчилиги куртакланиб, айримлари бўлиниб урчийди. Маълум шароитда уларда спорали халтачалар юзага келади. Ҳужайралари жуда майда, фақат микроскоп ёрдамида кўриш мумкин, анаэроб шароитда қанд моддаларининг спиртли ачишига сабаб бўлади, бунда қанд моддалари этил спирт билан карбонат ангидридга ажралади. Ачитқидошлар қадимдан хамир, пиво, вино (май) ва спирт тайёрлашда қўлланиб келинган. Оқсил, ёғ ва турли витаминларга бой бўлганлигидан озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: АЧИТҚИДОШЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Тушда хамир кўрса нимани билдиради.
ЭТИЛ СПИРТИ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты