АШЕЛЬ МАДАНИЯТИ

АШЕЛЬ МАДАНИЯТИ — қуйи палеолит даври маданияти. Шу даврга оид тош чўқмор, бир ёки икки томони учирилиб, ўткир қилинган турли шакддаги чақмоқ тошлардан иборат қуроллар дастлаб Франциянинг Амьен ш. як,инидаги Сент-Ашелда топилган ва бу маданият шу жой номи билан аталган. Ашель маданияти даври одамлари ибтидоий жамият ту-зумининг қуйи босқичида ғорларда, дарё бўйларидаги пана ерларда тўдалашиб яшаб, овчилик б-н ҳаёт кечирган. Оловдан фойдаланган. Ашель маданияти Ғарбий ва Шарқий Европада, Кавказ, Олд Осиё, Африкада тарқалган. Ўрта ОсиёдаАш.-м. га оид қароргоҳлар Жан. Қозоғистонда (Қоратов), Тошкент вилояти (Кўлбулоқ), Фарғона водийсида (Селунгур) ва б. жойларда учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: АШЕЛЬ МАДАНИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АФРИКА
АМИР ТЕМУР
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты