АШЕЛЬ МАДАНИЯТИ — қуйи палеолит даври маданияти. Шу даврга оид тош чўқмор, бир ёки икки томони учирилиб, ўткир қилинган турли шакддаги чақмоқ тошлардан иборат қуроллар дастлаб Франциянинг Амьен ш. як,инидаги Сент-Ашелда топилган ва бу маданият шу жой номи билан аталган. Ашель маданияти даври одамлари ибтидоий жамият ту-зумининг қуйи босқичида ғорларда, дарё бўйларидаги пана ерларда тўдалашиб яшаб, овчилик б-н ҳаёт кечирган. Оловдан фойдаланган. Ашель маданияти Ғарбий ва Шарқий Европада, Кавказ, Олд Осиё, Африкада тарқалган. Ўрта ОсиёдаАш.-м. га оид қароргоҳлар Жан. Қозоғистонда (Қоратов), Тошкент вилояти (Кўлбулоқ), Фарғона водийсида (Селунгур) ва б. жойларда учрайди.