БРОНХИАЛ АСТМА

БРОНХИАЛ АСТМА (юн. asthma бўғилиш) , зиқнафас — майда бронхларнинг торайиши, шиллиқ пардасининг кўчиши ва ичига шилимшиқ тиқилиши, бронхиал ўтказувчанликнинг бузилиши, ҳаракат фаолиятининг издан чиқиши натижасида вақтбевақт нафас қисиши ва бўғилиш хуружи билан ўтадиган аллергик касаллик (қ. Аллергия). Б. а., одатда, тўсатдан, аксари кечаси тутиб, бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади. Бронхиал астма тутганда бемор нафас чиқаришга қийналади, кўкрак қафаси қаппаяди, бўйин веналари бўртади, юзи кўкаради, бурун тешиклари кенгаяди ва б. Б. а. тутганда бемор нафас чиқараётганида ҳуштакка ўхшаган овоз чиқаради ва хириллаб қолади. Бемор ҳаводан тўйибтўйиб нафас олмоқчи бўлади; аввал қуруқ йўтал билан бошланган хуруж ёпишқоқ балғам чиқа бошлагандан сўнг астасекин тўхтайди ва нафас олиш маромига кела бошлайди. Бронхиал астма инфекцион аллергик ва ноинфекцион атопик бўлади.

Инфекционаллергик Бронхиал астмада бактериал аллергенлар муҳим роль ўйнайди, уларнинг организм билан ўзаро таъсири туфайли организмда аллергик ўзгаришлар рўй беради. У аксари нафас аъзолари (қ. Бронхит, бронхоэктазлар, зотилжам) ёки бурун ёндош бўшлиқларининг сурункали касалликларида ривожланади. Бунда организмда узоқ вақтгача инфекция ўчоғи мавжуд бўлади; яллиғланишда ҳосил бўладиган моддалар ҳамда микробларнинг ҳаёт фаолияти ва парчаланиш маҳсулотлари аллергик хусусиятга эга.

Ноинфекционатопик Бронхиал астмага ҳар хил чанг, баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва б. сабаб бўлиши мумкин. Бронхиал астманинг пайдо бўлишида асосий сабаблардан бири ирсий омиллардир. Касаллик хуружларида нерв ва эндокрин системаси муҳим аҳамиятга эга. Ғамғусса, руҳий изтироб, ҳаяжонланиш ва б. ҳам хуруж тутишига олиб келиши мумкин. Бронхиал астманинг келиб чиқиши, ривожланиши ва кечишига иклим омиллари ҳам таъсир қилади. Касаллик аксари баҳор ва куз ойларида кўп кузатилади. Бронхиал астма хуружлари кўпайиб, касаллик улғайгани сари ўпка эмфиземаси, юракўпка ишининг издан чиқиши каби асоратлар вужудга келиши мумкин. Бўғилиш Бронхиал астмадан бошқа касалликларда ҳам кузатилишини назарда тутиш лозим.

Давоси касалликка сабаб бўлган аллергенни топиш ва уни бартараф этишдан иборат. Ўткир хуруж вақтида бронхларни кенгайтирувчи дорилар берилади. Даво гимнастикаси, очиқ ҳаводан мўлкўл баҳраманд бўлиш яхши ёрдам беради. Касаллик зўраймаганда врач билан келишилган ҳолда тегишли курортларда даволаниш тавсия этилади. Бронхиал астманинг олдини олишда атроф муҳитни соғломлаштириш, инфекцион респиратор касалликларни вақтида даволатиш, энг муҳими, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга барҳам бериш лозим.

Озодбек Назаров.


Кирилл алифбосида мақола: БРОНХИАЛ АСТМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО
БРОНХИТ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты