АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ

АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ — барча аҳолига тегишли пул ва натурал (маҳсулот шаклида) тушумлар ҳамда кўрсатилган бепул хизматлар суммаси; аҳолининг миллий даромаддаги ҳиссаси. Аҳолининг жами турдаги даромадлари манбаи — иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар, мукофот, фойда, дивиденд, заём ва лотерея ютуғи, банк тўлаган фоиз пули, кўчмас мулкдан келган рента тўлови ва ижара пули, суғурта қопламалари ва б. дан иборат. Бозор шароитида Аҳоли даромадларининг энг катта қисми пул шаклига эга. Қишлоқ аҳолиси ўзининг томорқа хўжалигидан ҳам маҳсулот олиб даромад кўради ва у натурал даромадга киради. Шунингдек, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларига бепул маҳсулот берилади ва хизматлар кўрсатилади (бепул овқатланиш, кийимкечак, доридармон, транспорт ва коммунал хизмати ва ҳ. к.); булар натурал даромадлар ҳисобланади. Аҳоли даромадлари номинал ва реал даромадларга бўлинади. Номинал даромад аҳоли муайян пул суммаси шаклида олган даромад бўлиб, инфляция таъсирида унинг харид қобилияти пасайиши мумкин. Реал даромад — пул шаклидаги даромадга амалда қандай миқдорда истеъмол буюмлари ва хизматлар харид этиш мумкинлигини кўрсатади. Аҳоли жон бошига ҳисобланган реал даромад аҳоли турмуш даражасининг умумлашган ва яхлит кўрсаткичи ҳисобланади.

Иқтисодиётда аҳоли ялпи пул даромадларидан барча мажбурий ва ихтиёрий тўловлар (солиқлар, қарз пули, бадаллар) чегириб ташлангандан сўнг унинг қўлига тегадиган даромад ҳам муҳим аҳамиятга эга. Аҳоли қўлига тегадиган даромад миқдорига солиқлар кучли таъсир этади. Ривожланган мамлакатларда иш ҳақи даромаднинг 2/3 қисмини ташкил этади. Агар мамлакатда хусусий мулк устивор, рента, аҳоли пул жамғармаси кўп бўлса, банк тўлайдиган фоиз пули салмоқли бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида Аҳоли даромадлари таркиб жиҳатидан меҳнатдан, тадбиркорлиқдан, мулкдан олинган даромадлар ва трансферт (ночорларга бюджетдан бериладиган нафақа ва ёрдам пули) каби даромадлардан шаклланади. Трансфертлар нобозор даромади, қолганлари бозор даромади ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида Ўзбекистондаги Аҳоли даромадларида бозор тизимига хос янги даромад турлари (тадбиркорлик, мулк даромади кабилар)нинг кўпайиб бориши кузатилади.

Аҳмаджон Ўлмасов.


Кирилл алифбосида мақола: АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ФОЙДА
ҲИНДИСТОН
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты