АҲОЛИ ЗИЧЛИГИ — муайян ҳудудда аҳолининг жойлашув даражаси. Мам-лакат ёки бирор ҳудуд (вилоят, туман) аҳоли сонини шу жой майд. га (одатда 1 км2 га) тақсимлаш билан ҳисоблаб чиқарилади. Одам яшайдиган қуруқликда ўртача Аҳоли зичлиги 1 км2 га қарийб 39 кишига тўғри келади (1990-й. лар боши), мас, Япония, Корея Республикаси, Нидерландия, Бельгияда 300 дан зиёд, Монакода 15539,5 киши, Австралияда Аҳоли зичлиги жуда паст — 1 км2 га 2,3 киши, Монголияда — 1,4 киши (1992). Чўл ва баланд тоғларда 0,01 дан 1 кишигача. РФ да Аҳоли зичлиги3.1 км2 га 8,7 киши (1990). Ўзбекистонда Аҳоли Зичлиги бир км2 га 54,7 киши тўғри келади (1998). Умуман олганда дунёнинг аҳоли зич яшайдиган р-нларда, қарийб 7% майд. ни эгаллаган қуруқликнинг одам яшайдиган қисми (ойкумена)да Ер куррасидаги жами аҳолининг 70% га қадар аҳолиси мужассамлашган.