БЕЛЬГИЯ

БЕЛЬГИЯ, Бельгия Қироллиги (фламандча KoninKrijk Belgie. франц. Royaume de Belgique) — Ғарбий Европадаги давлат. Шим. денгиз соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 3 регионга, регионлар вилоят (провинция) ларга, вилоятлар коммуналарга бўлинган. Майд. 30,528 мингкм2. Аҳолиси 10 млн. 113 минг киши (1996). Пойтахти — Брюссель ш.

Давлат тузуми. Бельгия — конституциявий монархия. Амалдаги конституция 1831 й. да қабул қилинган ва ўша пайтдан бери бир неча бор (охирги марта 1993 й.) тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — қирол, унинг ҳокимияти чекланган. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни қирол ва парламент амалга оширади. Икки палатали парламент 4 й. муддатга сайланади. Вакиллар палатаси 150 депутатдан ва сенат 72 аъзодан иборат. Ижрочи ҳокимиятни қирол ва у томонидан тайинланадиган ҳамда парламентга ҳисобот берадиган ҳукумат (вазирлар кенгаши) амалга оширади, унга бош вазир бошчилик қилади.

Табиати. Бельгия худудининг кўпчилик кисми паеттекисликдан иборат бўлиб, шим. ғарбдан жан. шарққа томон кутарила боради. Энг баланд нуқтаси — Ботранж чўқкиси (694 м). Соҳил яқинидаги қум уюмлари ва дамбалар серҳосил экинзорларни денгнз сувидан ҳимоя қилади. Фойдали қазилмалари: тошкўмир, қурилиш материаллари, жумладан мармар, кам миқдорда темир ва полиметалл рудалар, сурма. Иқлими — мўътадил, денгиз иқлими. Янв. да ўртача тра 3°, 4°, июлда 18°, 19°. Йиллик ёғин миқдори 700 — 1500 мм. Йирик дарёлари: Маас. Шельда. Изер; улар бирбири билан каналлар орқали туташтирилган. Тупроғи шим. да асосаи қўнғир ўрмон; жанубда подзол ва қўнғир. Бельгия майд. ининг 18,7% га яқини ўрмон, кўпроқ дуб ва бук дарахтлари билан қопланган. Арденн тоғларида миллий боғ бор. Ёввойи ҳайвонлардан буғу. тўнғиз, ўрмон мушуги, ўрмон сувсари, товушқон ва б. яшайди. Олмахон, дала сичқони каби кемирувчилар, қирговул, каклик, ўрмон лойхўраги каби овланадиган қушлар бор.

Аҳолиси миллий таркиби жиҳатидан 2 асосий гуруҳга: фламандлар (58%) ва валлонлар (32.5%)га бўлинади. Бельгияда 1 млн. га яқин ажнабийлар — итальянлар, испанлар, французлар, греклар, голландлар, марокашликлар, турклар ва б. лар ҳам бор. Аҳолининг 96,5% шаҳарларда яшайди. Расмий тили — француз, нидерланд ва немис тили. Диндорларнинг аксарияти католиклар. Йирик шаҳарлари: Брюссель, Антверпен, Льеж, Рент, Шарлеруа.

Тарихи. Қадим замонларда Бельгияда белгларнинг кельт қабиласи яшаган (мамлакат номи шундап келиб чиққан). Мил. ав. 57 й. да Юлий Цезарь мамлакатни босиб олиб, Рим империяси таркибига қўшган. 3-а. да Бельгияга германларнинг франк ва фриз қабилалари бостириб келдилар. Франклар белгларнинг бир қисмини қириб ташлаб, бошқа бир қисми билан бирикиб кстганлар. 5 — 9-а. ларда Бельгия Франк давлати таркибида бўлган. 843 и. Франк давлати парчаланиб кетгач, Верден шартномасига кура, Бельгия 2 қисмга бўлинди: ғарбий қисми Франиияга, шарқий қисми Лотарингияга қўшиб юборилди. 13 — 14-а. ларда Бельгия Англия билан Франция ўртасидаги шиддатли кураш майдони бўлди. 14-а. охири ва 15-а. да Бельгия Бургундия герцогларининг мулкига айланди, 1477 й. дан Габсбурглар ҳукмронлигида, 1555 й. дан Испания таркибида бўлди. 1713 й. Утрехт сулҳига биноан яна Габсбурглар империяси таркибига кирди. 1789 — 90 й. лар буржуа инқилоби натижасида австрияликлар ҳукмронлиги тугатилди, 1790 й. 11 янв. да Б. Қўшма Штатлари давлати эълон қилинди, бироқ 1791 й. да Австрия яна мамлакатни қўлга олди. 1795 й. да Францияга қўшиб олинди. Наполеон I империяси тугагач, 1815 и. Б. ҳудуди Нидерландия таркибига қўшилди. 1830 й. инқилоби туфайли Бельгия мустақилликка эришди. 20-а. бошларида 6. юксак даражада ривожланган саноат мамлакатига айланди. 1-жаҳон уруши даврида Бельгиянинг бетарафлигига қарамай, Германия қўшинлари уни босиб олди. 2-жаҳон уруши йилларида эса гитлерчилар босқини азобини тортди (1940 — 44). 1944 и. сент. да Бельгия босқинчилардан халос бўлди. Бельгия — 1945 й. дан БМТ, 1949 й. дан НАТО аъзоси (1967 й. дан Бельгияда НАТО қароргоҳи жойлашган). ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1992 й. мартда ўрнатган. Миллий байрамлари: 21 июль — Қирол Леопольд I нинг Конституциям содиқлиги ҳақида қасамёд қилган купи (1831) ва 15 ноябрь — Қирол сулоласи купи (1866).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Христиан халқ партияси, 1969 й. да тузилган; Соииалистик партия, 1978 й. да ташкил этилган; «Агалев» — фламанд экологлари партияси, 1982 й. да тузилган; Франкофонлар демократик партияси, 1964 й. да ташкил этилган. Христиан касаба уюшмалар конфедерацияси, 1912 й. да тузилган; Бельгия умуммеҳнат федерацияси, 1945 й. да тузилган.

Хўжалиги. Бельгия дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар гуруҳига киради. Саноатида маҳсулотнинг техникавий даражаси юксаклиги жаҳон бозорида унинг рақобатбардошлигини таъминлайди. Саноатда янги технологияларни жорий этишга, экспортни рағбатлантиришга, кичик ва ўрта корхоналарни қўллабқувватлашга, хорижий сармояни жалб этишга алоҳида эътибор берилади. Металлсозлик, машинасозлик, айниқса автомобилсозлик (йилига 1 млн. дан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилади), кимё, электротехника, электрон, бинокорлик материаллари, тўқимачилик, озиқ-овқат, ёгочсозлик, заргарлик (олмос қирралаш) энг ривожланган саноат тармоқларидир.

Қишлоқ хўжалигида меҳнатга лаёқатли аҳолининг атиги 3% шугулланади (ҳар бир деҳқон 80 кишини боқади). Ўрта ва майда фермер хўжаликлари (90 мингта) қ. х. нинг асосини ташкил этади, бир хўжаликнинг ўртача ер майдони — 15 га. Етакчи тармоқ — чорвачилик, у бутун қ. х. маҳсулотининг 70% ини беради. Асосий қ. х. экинлари — буғдой, арпа, сабзавот. Кўпчилик маҳсулот турлари бўйича қ. х. ишлаб чиқариши ички эҳтиёжни 1,5 — 2 баробар ортиғи билан таъминлайди. Етиштирилган сабзавотнинг 80% и четга чиқарилади; ромен салати дунёнинг 40 мамлакатига сотилади. Четга чиқариладиган қ. х. маҳсулотлари ичида ғалла ва мева асосий ўринни олади. Картошка, қанд лавлаги ва б. ҳам етиштирилади.

Транспорти. Бельгия муҳим савдо ва алоқа йуллари чорраҳасида жойлашган. У т. й. (3479 км) ва автомобиль йўллари (14421 км) тармогининг зичлиги жиҳатидан дунёда биринчи ўринда туради. 1,7 минг локомотив, 1,8 минг йўловчи ташийдиган ва 27,3 минг юк вагони. 3,87 млн. енгил ва 343 минг юк автомобили бор. Бельгия ҳудудидан 1500 км узунликдаги икки дарё — Маас ва Лис оқиб ўтади, уларнинг ярмисида кемалар қатнайди. Денгиз савдо флотида 69 кема бор. Асосий портлари: Антверпен (дунёда тўртинчи, Европада иккинчи ўринда туради, йиллик айланмаси 95 млн. тонна), БрюггеЗебрюгге, Гент, Остенде. Ички сув йўлларининг уз. ~ 1515 км. «Сабена» миллий авиакомпанияси 70 дан кўпроқ халқаро авиайўналишга хизмат қилади. Брюссель яқинидаги «Завентем» аэропорти тўрт қигьадаги деярли барча мамлакатлар пойтахтлари билан боғланган.

Четга автомобиль, тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё, металлургия саноати маҳсулотлари, дори-дармон, қора ва рангли металлар, қимматбаҳо тошлар, асосан бриллиант чиқарилади. Четдан асосан минерал маҳсулотлар, нефть, руда, пахта толаси, жун келтирилади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари — Германия, Франция, Нидерландия, Буюк Британия. Пул бирлиги — Б. франки.

Маорифи, илмий ва маданиймаърнфий муассасалари. 1988 й. дан маориф соҳаси Бельгия федерацияси субъектлари бўлмиш Жамоалар ихтиёрига ўтказилди. 18 ёшгача бўлган болалар учун таълим мажбурий ва бепул. Давлат ва муниципал мактабларидан ташқари кўпгина католик ва хусусий дунёвий мактаблар ҳам ишлаб турибди. Олий ўқув юртларида ўқиш пулли. Бельгияда 8 унт бор. Энг йирик унтлар: Антверпен, Брюссель, Льеж, Гент унтлари. Шунингдск, бир неча унт марказлари, интлар, олий техника мактаби ишлайди. Илмий муассасалари: Металлургия тадқиқотлари миллий маркази, Ядро тадқиқотлари маркази, Қироллик обсерваторияси, 7 академия, жумладан Бельгия қироллиги фан, адабиёт ва саньат акадсмияси. Брюсселда Миллий кутубхона. Брюссель, Гент, Льеж ва Лёвен унтларининг кутубхоналари, Антверпен ва Брюсселда қироллик нафис санъат музейлари мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви. Бельгияда француз, нидерланд, немис тилларида 2.3 млн. нусхада 50 га яқин кундалик газ. ва 6 ихтисослашган молияиқтисодий нашрлар чикарилади. Йирик газ. лари: «Беланг ван Лимбург» («Лимбург манфаатлари», 1897 й. дан), «Газет ван Антверпен» («Антверпен газетаси», 1891 й. дан), «Газетт де Брюссель» («Брюссель газетаси», 1984 й. дан), «Либерте» («Озодлик», 1991 й. дан); жур. лар: «Бон суаре» («Хайрли оқшом», 1922 й.). Б. телеграф агентлиги 1920 й. ташкил этилган. Радиоэшиттириш ва тслекўрсатув француз ва нидерланд тилларида ишлайди. 2 марказий радио ва телестудиядан ташқари 10 вилоят студияси бор. Қўшни мамлакатларнинг дастурлари кабель радио ва телевидениеси орқали тарқатилади.

Адабиёти. Бельгия адабиёти асосан 2 тилда: француз ва фламанд тилларида ривожланиб келмоқда. Француз тилидаги адабиёт. Дастлабки ёзма ёдгорликлар 12-а. да пайдо бўлган. 14 — 15-а. ларда тарихий йилномалар, салиб юришларига бағишланган ривоят ва қўшиқлар, қаҳрамонлик достонлари, роман ва новеллалар яратилди. Уйгониш даврида гуманист Ж. Лемер де Бельж, памфлетлар муаллифи Ф. де Маркине де СентАльдегонд ва б. лар ижоди маълум (15 — 16-а. лар.). 17 — 18-а. ларда француз муҳожири Э. Брёше де ла Круа ижод этди. Бельгия де Валеф француз классицизми таъсирида асарлар яратди. 18-а. нинг ўрталарида К. Ф. де Нели, О. Б. Ренье каби адиблар адабиётга маърифатпарварлик ғояларини олиб кирдилар.

19-а. бошларида Бельгияда Ф. Лебруссарнинг «Бельгияликлар» (1810) поэмаси, А. ван Гассельтнинг катор шеър ва драмачари, А. Сиренинг «Дрок» (1838), «Исонинг сўнгги куни» (1838) каби тўпламлари кенг тарқалди. Реалистик тенденциялар 19-а. ўрталаридан ривожлана бошлади. Ш. де Костер, Э. Верхарн, Ж. Роденбах реализмнинг таникли намояндаларидир. Шу давр декадентлик оқими билан боғлиқ бўлган М. Метсрлинк ижоди туш купли к руҳи билан сугорилган. Ф. Элленс, К. Бюриньо, А. Эйгеспарс, Д. Шайнерт каби адиблар илғор гояларни тарғиб қилдилар. Гитлерчилар босиб олган даврда шоирлардан Р. Блик (концлагерда ҳалок бўлган), Ж. Варен, Ш. Муас, Д. Шайнерт, И. Гассель фашизмга қарши, ватанпарварлик руҳида шеърлар ёздилар. 50 — 60-й. лардаги бир катор асарларда 2-жаҳон уруши воқеалари тасвирланди (Д. Жиллес, Д. Шайнерт романлари ва б. асарлар).

Фламанд тилидаги адабиёт. Фольклор, афсоналар, тарихий ривоятлардагина сақланиб қолган фламанд адабиёти (18-а. бошларигача фламанд адабиёти нидерланд адабиётининг бир қисми эди) 19-а. нипг 40-й. ларида шоир Я. Ф. Виллемс бошчилигидаги миллим демократик ҳаракат матнжасида қайтадаи тикланди. Бу даврда ижтимоий мавзуда ромам яратиш ғаракати авж олди (Ф. ван Керкховен. Р. Сиидерс, А. Бергман кабилар). К. Бейссе («Зўравоннинг қонуни». 1893; «Памел оиласи», 1903). С. Стрёвелс («Аастодаги ҳаёт ва улнм». 1926; «Яитье Вердуур», 1944) фламанд деҳқонлари ҳаётини ҳаққопий акс эттирдилар. 19-а. охнри — 20-а. бошларида декадентлик оқими пайдо булди. Унинг намояндалари: X. Тейрлинк, Ф. Тиммерманс, К. ван де Вустейне, В. Мунс кабилар. 2-жаҳон урушидан сўнг бир гуруҳ ёзувчилар тинчлик ва демократия учун курашдилар. П. ван Акен «Ўликларгина қутулиб қола оладилар» (1947) асарида фашизмнинг кирдикорларини фош этди. Г. Валсхап «Конгодаги қўзғолоп» (1953) романида мустамлакачилик сиёсатини, М. Гейсен «Дўстим қотил» (1958) новелласи ва б. асарларида америкача ҳаётни тасвирладилар. Шоир Б. Брат, адиблардан Л. П. Бон, М Дейзе ижоди тинчлик ва ижтимоий ҳақиқат учун кураш ғоялари б-н суғорилган.

Меъморлиги. Бельгия ҳудудида ўрта асрлар меъморий ёдгорликлари сақланган. 11 — 12-а. ларда роман (Льеж ва Турндаги черковлар, Фландрия графларининг Гентдаги қўрғонлари), 13 — 14-а. ларда готика услуби (Гент, Брюссель ва Аитверпендаги соборлар) ривожланди. 15-а. охири — 16-а. бошларида дунёвий рухдаги меъморлик қарор топди (Брюссель, Кортрейк, Гент, Лёвен ратушалари). Уйғониш даврша Бельгия меъморлик санъати марказларидан бирига айланди. 18-а. барокко анъаналари қисман сакданса ҳам (В. О. Янсенс, П. Й. Верхаген) унга Франция ва Австрия орқали классицизм принциплари таъсир этди (меъморлар: Я. П. Баурсхейдт, Л. Б. Девез; ҳайкалтарошлар Л. Дельво, Ж. Л. Годшарль, рассом А. Лснс ва б.). 19-а. да Бельгиянинг миллим меъморлиги шаклланди. 19-а. охирида Бельгия меъморликдаги «модерн» услубининг ватани бўлиб қолди. 20-а. бошларидаги меъморлар ҳашамдорликдан воз кечнб, қулай ва оқилона ечимларни изладилар. 2-жаҳон урушидан кейин саноат ва жамоат бинолари, маъмурий иморатлар, янги уй-жойлар замоиавий талабларга мослаб қурилди (X. ван Кёйк, Р. Брам, Л. Стейнсн ва б. меъморлар).

Тасвнрий санъати. Бельгияда 11 — 12-а. ларда амалий безак санъати (бронза қуймалар, заргарлик), 13 — 14-а. ларда деворий рассомлик, дастгоҳ санъати, ҳайкалтарошлик ва миниатюра ривожланди. 16-а. да дастгоҳ рассомлиги кенг ёйилди (Я. ван Эйк, П. Брейгель). 17 а. да Бельгияда мустақил рассомлик мактаби вужудга келди ва 18-а. гача у фламанд мактаби деб аталди. Унинг энг атокли намояндалари: П. П. Рубенс, А. ван Дейк, Я. Йордане, Ф. Снейдерс, Д. Тенирс ва б. 19-а. дапортретчиФ. Ж. Навез, манзарачи Т. Фурмуа, график ва рангтасвирчи Ф. Ропс, Ж. Ензор, ҳайкалтарош К. Менье ва б. 20-а. да Бельгияда А. Саверейс, Р. Магрит, К. Псрмеке, Ф. Мазерель, П. Полюс каби рассомлар ижод қилдилар. Амалий безак санъати: ёғоч ўймакорлиги ва мискарлик, каштачилик ва ш. к. ривожланган.

Мусиқаси. Француз, фламанд, нидерланд халкларининг миллим мусиқа анъаналари заминида шаклланган. Нидерланд мактабининг 15 — 16-а. лардаги бельгиялик йирик намояндалари Я. 06рехт, А. Вилларт, Жоскен Депре, Орландо Лассо кўп овозли диний ва дунёвий асарларнинг эиг яхши намуналарини яратиб, Европа композиторлари ижодига таъсир кўрсатишган. 17-а. га кслиб Бельгия мусиқаси ўз пешқадамлигини йўқотди. 1700 й. да Брюсселда асос солинган «Де ла Монне» театрида 18-а. бошлпридан Ж. Б. Люлли, А. Дстуш сингари француз композиторларининг опера ва балетлари, 18-а. охиридан Бельгия композиторларининг опералари қўйилди. 1830 й. да мустақил Бельгия давлати барпо бўлгач, Бельгия мусиқасининг миллий хусусияти кўринди. Фламанд шохобчасинмнг Антверпен мактаби ташкил топди. Уни опера, кантата ва симфония муаллифи П. Бенуа бошқарди. 19-а. да Ш. Берио, А. Вьётан, Э. Изаи каби скрипкачикомпозиторлар майдонга чикдилар. Бельгияда композиторлардан Ж. Абсиль, Р. Дефоссе, Ф. Кинс, дирижёрлардан Ф. Андре, Д. Дефо, скрипкачилардан А. Грюмьо, К. ван Нестелар машҳур. Брюссель, Антверпен, Гентда опера театрлари, Брюссель, Льеж, Гент, Антверпен, Мопеда консерваториялар, Брюсселда концерт жамиятлари, симфоник оркестрлар, Монсда мусиқашунослик ин-ти бор.

Театри. Бельгия ҳудудида театр маданияти ўрта асрларда вужудга келган. 13 — 15-а. ларда литургия, моралите ва мистерия (диний мазмундаги ва насиҳатгўйлик) драмалари саҳнага қўйиларди. 1650 и. Брюсселда ёгоч театр қурилди, у>гда хорижий труппалар томоша кўрсатишарди. «Де ла Монне» театри опералардан ташқари драмаларни ҳам саҳналаштирди. 1782 й. да қурилган ва кейинчалик «Дю Парк» деб аталган театр цирк томошаларини ва 1870 й. дан драматик спектаклларни намойиш қилди. 19-а. нинг 30-й. ларидан Бельгия драматургияси ривожлана бошлади. Гент, Антверпен ва б. шаҳарларда театрлар очилди. 1880 — 1900 й. ларда Бельгия театрларига Ш. Ван Лерберг, М. Метерлинк, Ж. Роденбах, М. Дютерм каби драматурглар катта таъсир кўрсатдилар. 20-а. нинг биринчи ярмида Бельгия театрларида Г. ван Зип, Ш. Спаак, Ф. Кроммеллинк, X. Тейрлинк, Г. Мартене каби драматургларлинг асарлари қўйилди. Бельгияда «Дю Парк», «Де Галери», «Ле Ридо», «Де ла Бурс», «Қироллик миллий театри», «Нидерландия камер театри» каби театрлар ишлайди. Қироллик консерваторияси ҳузурида драматик санъат мактаби бор.

Киноси. 1908 й. да Харревелда биринчи киностудия ташкил қилимди. 1919 й. «Бельгия кинокомпанияси». 1922 и. «Бельгия фильм» киностудияси вужудга келди. 20-й. ларда чет эл реж. лари бошчилигида 20 га яқин фильм ишлаб чиқарилди. Бельгия киносининг «Балиқчи қушлар гаванда жон берадилар» (постановкачи реж. лар Р. Ксйперс, И. Михилс, Р. Верхаверт, 1955), «Поезд соат сайин жўнайди» (реж. А. Каван, 1962). «Видолашув» (реж. Р. Верхаверт, 1966), «Изҳори дил» (1968, реж. Э. Дежелен), «Бредаги учрашув» (1971, реж. А. Дсльво) каби фильмлари диққатга сазовор. Бельгиянинг ҳужжатли ва илмийоммабоп фильмлари бадиий пухталиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистон — Б. муносабатлари. 1993 и. Б. пойтахти Брюссель ш. да УзР элчихонаси очилгач, иккала мамлакат уртасидаги расмий муносабатлар амалий асосга ўтказилди. 1996 й. июнда Бельгия делегацияси Ўзбекистонда бўлди. Делегация аъзоларининг Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашувлари вақтида савдоиқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Бельгия ишбилармонлари вакилларининг бизнес семинари ҳам бўлиб ўтди. ЎзР Президенти И. А. Каримовнинг 1996 й. 12—14 пояб. да Бельгия қироллигига қилган расмий ташрифидан сўнг иккала мамлакат уртасидаги муносабатлар янги поғонага кўтарилди. Ташриф давомида Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Бельгиянинг «Женерал» банки ўртасида кредит битами имзоланди. УзР Президента билан Бельгия бош вазири ўртасида имзоланган қўшма сиёсий Декларацияда иккала давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун хуқуқий иегиз яратилди. Ўзбекистон б-н Б. қироллиги уртасидаги музоқаралар якунида иккиёқлама солиқ тўламаслик ва даромад ҳамда сармояларга солиқ тулашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида конвенция, шунингдек ҳаво йўли тўфисида битим имзоланди. Мана шулар натижасида икки мамлакат ўртасида иқтисодий муносабатлар ривожлана бошлади. Тошкентда Бельгия уч фирмасининг ваколатхоналари очилди. Бельгиялик тадбиркорлар билан биргаликда тузилган «Вита», «Ассекан ЛТД», «Целлюлоза интерпрайз» қўшма корхоналари бинокорлик материаллари, халқ истеъмол моллари и. ч., қишлоқхўжаликхом ашёсини кайта ишлаш билан шуғулланмоқда. 1996 й. дан икки мамлакат уртасидаги товар айланмаси купая бошлади. Ўзбекистон б-н Б. ўртасида тўқимачилик саноати, қ. х., қурилиш, сайёҳлик, банк тармоғи. юқори малакали мутахассислар тайёрлаш каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш истиқболлари очилмоқда.

1994 й. да Ўзбекистон делегацияси (унинг таркибида вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари бор эди) Бельгияда бўлди. Ташриф чоғида енгил саноат соҳасида Бельгиянинг юксак техника ва технологияга эга бўлган йирик фирмалари билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди ва аниқ тадбирлар келишиб олинди. 1997 й. май ойида Бельгия ун-ти ҳузуридаги Европа сиёсати ин-тининг директори Лювьен Кстлин МелфлиъТошкентга келганида УзР Адлия вазирлигида мамлакатимиз ҳуқуқий таълим муассасаларининг фаолиятини яхшилаш мақсадида Европадаги бир қанча мамлакатлар ҳукуқшунос олимлари билан ҳамкорлик қилиш ҳақида кслишиб олинди.


Кирилл алифбосида мақола: БЕЛЬГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АМИР ТЕМУР
БЕЛОРУССИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты