АҲОЛИ ҲИСОБИ — туғилиш, ўлиш, турмуш қуриш ва ажралишни қайд этиш йўли билан аҳолининг сони ва ёшжинсий таркибидаги ўзгаришлар ҳақида мунтазам маълумот тўплаш; миграцияни қайд этиш (рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш); аҳолини шаҳарларда уй дафтарлари ва қишлоқ жойларда хўжалик дафтарларида рўйхатга олиб бориш.