БУВАЙДА ТУМАНИ

БУВАЙДА ТУМАНИ — Фарғона вилоятмдаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1959 й. 14 дек. да тугатилиб, унинг ҳудуди Учкўприк ва Бағдод туманларига қўшиб юборилган. 1973 й. 26 дек. да қайта тузилди. Туман худуди Қўқон ш. дан шим. роқца жойлашган. Бувайда тумани вилоятнинг Бағдод, Учкўприк, Данғара, Олтиариқ туманлари, Наманган вилоятининг Поп тумани билан чегарадош. Майд. 0,28 минг км2. Аҳолиси 143,8 минг кишидан зиёд (2000). Бувайда туманида 11 қишлоқ фуқаролари йиғини (Алқор, Бекобод, Бештерак, Бувайда, Жалойир, Оққўрғон, Узумзор, Янгиқадам, Янгиқўрғон, Қўнғирот, Қўрғонобод) бор. Маркази — Янгиқўрғон қишлоғи. Табиати. Бувайда тумани рельефи асосан текислик. Иқлими континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —2,3°, июлники 27,5°. Йилига 120—130 мм ёғин тушади. Вегетация даври 218 кун. Баҳор ва кузда кучли шамоллар эсади. Гилли, қумоқли, суғориладиган ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Шим. ва шим. ғарбда бархан, дўнг қумлар учрайди. Сўх суви Бекобод, Бачқир, Картан, Бувайда ариқлари орқали келади. Туман шим. дан Бағдод коллектори, Аччиқкўл ва б. каналлар ўтган. 7 сув иншооти, 140 дан зиёд артезиан ва дренаж қудуғи бор. Экинзорлар Сўх дарёси, Катта Фарғона канали, Катта Андижон канали ҳамда ер ости сувларидан суғорилади. Қумли ерларда қандим, черкез, юлғун, янтоқ, оқбош ўсади. Турли калтакесаклар, ўқилон, чипор илон, штраух қурбақабоши ва б. яшайди.

Аҳолиси, асосан ўзбеклар; шунингдек татар, тожик, қирғиз, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2га 504 киши тўғри келади (2000).

Тарихий обидалардан 15—16-а. ларга оид Биби Бувайда мақбараси, Бўстон Бува мақбараси (Султон Боязид Бистомий), Подшопирим (Фарғона водийсида исломни тарғиб қилган. Шоҳ Маҳмуд Жалил исмли имом номи билан боглик ривоят бор), Бандикушод, Сўфи Азизларнинг мақбаралари бор.

Хўжалиги асосан қ. х. га ихтисослашган бўлиб, етакчи тармоғи пахтачиликдир. Қ. х. да суғориладиган ерлар 16104 га, шу жумладан 8620 га пахта, 5370 га донли экинлар, 1930 га емхашак экинлари, 170 га сабзавотполиз экинлари, 915 га мевазор ва токзорлар б-н банд. Бувайданинг оққўрғон анжири қадимдан машҳур. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 31,5 минг қорамол, 19 минг қўй ва эчки, 34 минг парранда, 25 от, 580 дан зиёд асалари уяси бор (2000). Пиллачилик ривожланган.

Саноати қ. х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Ип йигирув ва тўқув фкаси, тикувчиликтрикотаж фкаси, 4 мева ва сабзавотларни қайта ишлаш (жумладан, анжир қиёми и. ч. цехлари), гилам тўқиш, виночилик цехлари, 15 ғишт з-ди, 8 қурилиштаъмирлаш ташкилоти, 3 акциядорлик жамияти, 304 кичик ва хусусий корхона, таъмирлаш устахонаси, автокорхона бор.

Туманда 15 км ли т. й. (Тошкент — Наманган), 11 км ли халқаро, 49 км ли республика, 100 км вилоят аҳамиятига эга автомобиль йўллари мавжуд. Ички автомобиль йўлларининг уз. 718 км. Газ қувурлари орқали аҳоли газ билан тўлиқ таъминланган.

1999/2000 ўқув йилида 51 умумий таълим мактаби, 2 лицей, гимназия, нафис санъат ва спорт мактабларида 31 минг ўқувчи таълим олди. 54 оммавий ва болалар кутубхонаси, 8 санъат саройи, музей, 25 дорихона, 780 ўринли 4 касалхона, 52 ўринли санаторий, қон қуйиш ст-яси, 3 поликлиника, 53 тиббий пункти бўлиб, уларда 245 врач, 1368 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. Ер остидан чикарилган шифобахш сув ёнига курорт қурилган ва уни янада кенгайтириш мўлжалланмоқда. Аҳолига 178 савдо шохобчалари хизмат кўрсатади. 1950 й. дан «Бувайда кўзгуси» туман газ. чиқади (адади 2030).


Кирилл алифбосида мақола: БУВАЙДА ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ДАНҒАРА ТУМАНИ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты