БУРКИНА ФАСО (Bourkina Faso) (1984 й. авг. гача Юқори Вольта Республикаси) — Ғарбий Африкадаги давлат. Майд. 274,2 минг км2. Аҳолиси 10,4 млн. киши (1990-й. лар охири). Пойтахти — Уагадугу ш. Маъмурий жиҳатдан 45 вилоятга бўлинади.
Давлат тузуми. Амалдаги конституция 1991 й. 2 июндаги референдумда маъқулланган. Давлат бошлиғи — президент. У умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 7 й. муддатга сайланади ва чекланмаган миқдорда қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият — Миллий ассамблея. Ижрочи ҳокимият — президент ва у томонидан тайинланадиган бош вазир бошчилигидаги ҳукумат.
Табиати. Ер юзаси қирадирлардан иборат 200—500 м гача баландликдаги плато. Жан. ғарбидаги тоғлар 750 м гача боради. Иқлими — субэкваториалмуссон, шим. ҳудудларида қуруқ мавсум 8 — 10 ой давом этади. Ўртача ойлик тра 2426° дан 30—35° гача. Йилига 500—1000 мм гача ёгин ёгади. Асосий дарёлари — Қора Вольта ва Оқ Вольта. Тупроқлари қизил ва қизилқўнғир, латерит тупроқлар. Ўсимликлари саваннага хос, айрим жойларида ўрмон ва бутазорлар учрайди. Ҳудудининг 9% ўрмон. Саванналарда арслон, қоплон, фил, буйвол, кийик каби ҳайвонлар сақданиб қолган. Жан. да цеце пашшаси тарқалган. Миллий боғлар ва қўриқхоналар, жумладан мамлакат шарқида ДубльBe, Куртьягу, Арли миллий боғлари бор.
Аҳолисининг асосий қисми (50%) мосилар; лоби, фульбе, бобо ва б. халқлар ҳам яшайди. Аҳолининг 50%дан кўпроғи маҳаллий анъанавий динларга, 40% мусулмон динига эътиқод қилади; қолганлари христианлар. Шаҳар аҳолиси 9%ни ташкил этади. Расмий тили француз тили.
Тарихи. Археология топилмаларига Караганда, Буркина Фасода неолит даврида одамлар яшаган. Шим. ғарбда қад. истеҳкомлар ва қудуқлар, Ятенга атрофида овчилар ва ёввойи жониворлар тасвирланган қоя расмлари топилган. 11-а. да Буркина Фасо ҳудудида мосилар давлати таркиб топа бошлади. 14-а. да Уагадугу, Ятенга ва б. давлатлар бўлган. 19-а. охири — 20-а. бошларида француз мустамлакачилари томонидан босиб олинди. 1904 й. Б. Ф. Франциянинг Юқори СенегалНигер мустамлакаси таркибига қўшиб олинди. 1919 й. Франция Ғарбий Африкаси таркибида алоҳида маъмурий бирлик қилиб ажратилди, лекин 1932 й. Франция Буркина Фасо ҳудудини Фил Суяги Қирғоғи, Нигер ва Франция Судани мустамлакалари ўртасида бўлиб юборди. 1947 й. Б. Ф. аввалги чегараларда Франциянинг «денгиз ортидаги ҳудуди» сифатида тикланди, 1958 й. дек. да Буркина Фасо давлат макрмини олди ва Франция Ҳамдўстлиги таркибида мухтор республика деб эълон қилинди. 1960 й. 5 авг. да мустақилликка эришди. 1984 и. 4 авг. дан Буркина Фасо деб атала бошлади. М. Ямеого Юқори Вольта Республикаси (ҳоз. БуркинаФасо)нинг биринчи президентидир. 1983 й. гача бир неча марта давлат тўнтариши бўлди. 1983 й. 4 авг. да ҳокимият»тепасига Т. Санкара бошчилигидаги Миллий инқилоб кенгаши келди. 1987 й. да эса Буркина Фасода навбатдаги давлат тўнтариши бўлиб, капитан Блэз Компаоре бошчилигидаги Халқ фронти ҳокимиятни қўлга олди. Б. Компаоре—1991 и. 1 дек. дан мамлакат президенти. 1991 й. мамлакатда кўп партияли тизим жорий этилди. Буркина Фасо —1960 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетами 1992 й. 25 янв. да тан олган. Миллий байрами — 4 авг. — Инқилоб куни (1983).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Демократия ва федерация учун альянс, 1990 й. да тузилган партия; Африка демократик бирлашмаси партияси; Демократия ва тараққиёт конгресси партияси, 1996 й. да тузилган; Илгор ватанпарварлар миллий конвенти — Социалдемократик партия, 1991 й. тузилган; Демократия ва тараққиёт партияси, 1993 й. да тузилган; Халқ фронти, турли сиёсий ва ижтимоий ташкилотлар уюшмаси, 1987 й. да тузилган. Буркина Фасо бош меҳнат конфедерацияси, 1988 й. да тузилган; Б. Ф. меҳнаткашлари касаба бирлашмаси, 1958 й. да ташкил этилган.
Хужалиги. Буркина Фасо — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. нинг улуши 40%, саноатнинг улуши —14%. Экин майдонининг 75%га ғалла экилади. Қ. х. нинг асосий маҳсулотлари: пахта, ер ёнғоқ, мойли пальма, шакарқамиш, шоли, батат, ловия. Даре балиқчилиги б-н шугулланилади. Яйлов чорвачилиги устун. 4 млн. га яқин қорамол бор. Йилига 68 минг т гўшт етиштирилади. 100 га яқин корхона, жумладан ёгоч тилиш, пахта тозалаш, тўқимачилик, ёғсовун, чармпойабзал, шоли оклаш корхоналари, кушхоналар бор. Симоб, олтин, марганец, никель, мармар қазиб олинади. Йилига ўртача 157 млн. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Четга қорамол, чорвачилик маҳсулотлари, пахта, ер ёнғоқ, сабзавот, кунжут уруги сотади. Четдан машина ва асбобускуналар, озиқ-овқат, нефть мақсулотлари олади. Автомобиль йўлларининг уз. 4,6 минг км, т. й. узунлиги — 1155 км. Ташқи савдо-сотиқдаги мижозлари: Франция. Котд’Ивуар; Германия, Канада, АҚШ, Нидерландия билан ҳам яқин алоқа боғлаган. Халқаро аэропортлари: Уагадугу, БобоДиуласо. Пул бирлиги — Африка франки.
Тиббий хизмати. Буркина Фасода давлатнинг 9 шифохонаси ва 400 дан ортиқ бошқа тиббий муассасалар бор. 3,6 мингўринли шифохоналарда 150 шифокор, 800 дан ортиқ ҳамшира ва акушер ишлайди.
Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари. Мустақиллик эълон қилингунча (1960) аҳоли саводсиз эди. Истиқлол шарофати билан маорифни ривожлантириш режаси қабул этилди. Қишлоқларда 3 й. лик таълим марказлари очилди, мажбурий бепул бошланғич таълим йўлга қўйилди. Буркина Фасода давлат мактаблари билан бир қаторда пулли хусусий мактаблар ҳам бор. 6 ёшдан бошлаб болалар учун 6 й. лик бошланғич, қишлоқ жойларда 3 й. лик тўлиқсиз бошланғич мактаблар мавжуд. Тўлиқсиз ўрта мактаб (коллеж) 4 й. лик, тўлиқ ўрта мактаб (лицей) 7 й. лик. Бошланғич мактаб негизида 4 й. лик қуйи ҳунартехника таълими, 7 й. лик ўрта техника таълими йўлга қўйилган. Бошланғич мактаблар учун ўқитувчилар пед. билим юртларида 3 йил давомида, ўрта мактаблар учун ўқитувчилар унтда тайёрланади. Буркина Фасода Уагадугу ун-ти (1969 й. да Олий таълим маркази сифатида ташкил этилган, 1974 й. дан унт мақомини олган), Кино ва телекўрсатув ўқув ин-ти бор. Мамлакатдаги йирик илмий муассасалар: Илмий тадқиқот маркази, Тропик қ. х. инти, Илмийтехника тадқиқотлари бюроси, кончиликгеол. дирекиияси, Тропик ўрмон техника маркази (1963), Миллий пед. институти, Пахта ва тўқимачилик инти, Иқтисодий ва ижтимоий фанлар маркази ва б. Унт ҳузуридаги кутубхона, Миллий пед. институтининг кутубхонаси, Илмий тадқиқотлар маркази ҳузуридаги кутубхона, Кончиликгеол. дирекциясининг кутубхонаси мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Буркина Фасо даги йирик газ. ва жур. лар: «Сидвая» («Ҳақиқат», француз тилида чиқадиган кундалик газ., 1984 й. дан), «Бюльтэн де лажанс дэнформасьон дю Буркина» («Буркина ахборот агентлигининг бюллетени», француз тилида чиқадиган ҳафталик жур.), «Журналь дю жёди» («Пайшанбалик газета», француз тилидаги ҳафталик газ., 1991 й. дан), «Матэн» («Тонг», француз тилидаги ҳафтанома, 1992 й. дан), «Пэн» («Мамлакат», француз тилидаги кундалик газ., 1991 й. дан). Буркина Фасо ахборот агентлиги 1963 й. да ташкил этилган. Буркина миллий радиоэшиттириши ҳукумат агентлиги. Буркина Фасо миллий телекўрсатувига 1963 й. да асос солинган.
Адабиёти 20-а. 60-й. ларининг ўрталаридан бошлаб француз тилида ривожланабошлади. Р. Никьемнингхалқоғзаки ижоди услубидаги «Ғараз» романи 1967 й. да босилиб чикди. П. Дабире ўзининг «Самсоа» романида мосиларнинг қишлоқ ҳаётини тасвирлади. С. Кулибали шеър ва романлари билан машҳур бўлди. А. Кере шеърлари она юрт табиатини мадҳ этади. Ф. Пассер, Э. Савадого, Ж. Ю. Базье ва б. миллий адабиётни ривожлантиришга ҳисса қўшдилар. 1984 й. да нашр этилган «БуркинаФасо шеърияти антологияси»га кирган асарлар мамлакатнинг ўткир ижтимоийсиёсий муаммоларини акс эттиради. Ёш шоирлар урушга қарши, ер юзида тинчликни сақлаш мавзуларини қаламга олмоқдалар.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. Буркина Фасо халқлари (моей, бобо, фульбе ва б.)нинг турар жойи конус шаклидаги доирасимон ёки ясси томли тўғрибурчакли 4—5 хонали уйлардан иборат. Баъзи халкларнинг мустаҳкамланган турар жойлари 2—3 қаватли ясси томли доирасимон минораларни эслатади. Гуваладан доирасимон қилиб тикланган дон омборларининг деворларига «кўз тегмасин» деб аёллар, тошбақалар ва эчкемарлар тасвири туширилган. Гуваладан ясси томли маежидларни минора ва мезаналар билан бирга қуриш одат бўлган. Айрим иморатларнинг пештоқига кийик шохлари ва турли нақшлар солинган ёғочлар илиб қўйилади. Ҳоз. француз меъморлари лойиҳаси асосида замонавий бинолар қурилмоқда. Бронзадан ясалган буюмларда ўсимликка ўхшатиб нақш солинган санъат асарлари яратилади. Миллий кийим-кечакларга мовий рангда турли нақшлар тикилади.
Мусиқаси. Буркина Фасо даги кўпгина халқларнинг мусиқий анъаналари хилмахил. Кишлоқ жамоаларида меҳнат жараёнлари, байрам маросимлари, диний расмрусумларга багишланган турлича мусиқий услуб ва йўсинлар бор. Кўпинча мусиқа, раке ва қўшиқ бирга ижро этилади. Байрам маросимларида ижро этиладиган кўпгина қўшиқларда аждодлар руҳига мурожаат этилиб, сиҳатсаломатлик, омонэсонлик ва мўл ҳосил бўлиши ҳақидаги тилаклар айтилади. Чолғу асбоблари: най, дўмбира, чанг, ғижжак ва ҳайвон шохларидан ясалган карнай кабилар. Кейинги йилларда замонавий мусиқани ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Уагадугудаги миллий театр ва миллий фольклор дастаси, бир қанча эстрада ашула ва рақс дасталари мавжуд.
Киноси. 1969 й. да Уагадугуда бўлиб ўтган 1Умумафрика кинофестивали миллий кинематографиянинг ривожланишига туртки бўлди. Биринчи тўлиқ метражли фильм 1972 й. да яратилган. Кейинчалик «Яраш йўли», «Худонинг инъоми», «ПокоПоко» каби фильмлар юзага келди.