БУРЯТИЯ

БУРЯТИЯ, Бурятия Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Шарқий Сибирнинг жан. да, Байкал кулидан жан. ва шарила жойлашган. Майд. 351,3 минг км2. Аҳолиси 1056,6 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Бурятияда 21 туман (аймоқ), 6 шаҳар ва 29 шаҳарча бор. Пойтахти — УланУдэ ш.

Давлат тузуми. Бурятия — республика. Амалдаги конституцияси 1994 й. 22 фев. да қабул қилинган. Давлат бошлиги — президент. Қонун чиқарувчи олий (ваколатли) органи — бир палатали парламент — Халқ Хурали. Олий ижроия ҳокимиятни республика ҳукумати амалга оширади.

Табиати. Бурятиянинг кўп қисми тоғлик. Байкал кўли қирғоғи бўйлаб ХамарДабан, УланБургаси, Баргузин, шим. да Жан. Муя ва Шим. Муя тизмалари, тоғлараро сойликлар (Юқори Ангара, МуяКаунди) жойлашган. Бурятиянинг бутун шим. шарқий қисмини Витим ясситоғлиги эгаллаган. Жан. шаркда ЦаганДабан, Худун, Заган, ЦаганХуртей каби қатор тизмалар бор. Чекка жан. гарбида Бурятиянинг энг баланд нуқтаси — МункуСардик тоғи (3491 м). Фойдали қазилмалари: олтин, кумуш, қалай, никель, вольфрам, молибден, апатит, кварц, мармар, гранит, темир рудаси, кумир, графит. Иқлими кескин континентал. Қиши совуқ (янв. нинг ўртача т-раси —24° дан —25° гача), қор кам ёғади. Ёзи илиқ, июлнинг ўртача т-раси 7° дан (тоғларда) 18° гача. Йилига 300 мм ёғин тушади. Кўп йиллик музлоқ ерлар бор. Дарёлари асосан Байкал кули ва Лена дарёси ҳавзаларига қарайди. Байкал кўлига Селенга, Баргузин ва Юқори Ангара қуйилади. Лена ҳавзасига Витим дарёси қарайди. Тоғтайга, тоғ чимли тупроқлар, тоғларда тоғтундра, дашт ва Урмонли даштларда қорамтир тупроқ ва каштан тупроқлар учрайди. Майд. нинг 4/5 қисми ўрмон. Ҳайвонот дунёси турлитуман. Соболь, олмахон, ондатра, колонок, оқсичқон, тулки, бўри, оқ қуён, росомаха, силовсин, айиқ, лось, изюбр, элик, кабарга, ёввойи чўчқа, тоғ эчкиси, шим. буғуси ва б. яшайди. Байкал, Баргузин қўриқхоналари бор.

Аҳолиси. Бурятияда 60 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Бурятлар аҳолининг 25%, руслар 70%ни ташкил этади, шунингдек украинлар, татарлар ва б. ҳам яшайди. Аҳолисининг ўртача зичлиги 1 км2 га 3 киши. Аҳолининг 60% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: УланУдэ, Кяхта, Закаменск, Гусиноозёрск.

Тарихи. Бурятия ҳудудидан юқори палеолит даврига мансуб археологик ёдгорликлар топилган. Ўша даврда одамлар ибтидоий жамоа тартибида яшаб, овчилик билан шуғулланган. Неолит даврига келиб ўқёй пайдо бўлган, кулолчилик ривожланган. Мил. ав. 3-а. дан мил. 11-а. гача бўлган даврда Бурятияда кўчманчи жамоалар ҳамда илк феодал давлатларнинг қабила уюшмалари (хуннлар, жужанлар, уйғур, қирғиз ва киданлар) биринкетин ҳукм суриб турган. Асосий бурят қабилалари — булағат, эхирит вахоринцлар 13-а. дан аввалроқшу ерларда яшаган. Бурятлар хўжалигини асосан чорвачилик ташкил этган. Баъзи аймоқларда деҳқончилик, овчилик, ҳунармандчилик билан шуғулланганлар. 17-а. да Бурятияда биринчи бор рус казак отрядлари пайдо бўлди. Бу ерларда ҳарбий истеҳкомлар қурила бошланиб, шу муносабат билан Россиядан давлат хизматидаги кишилар, саноат ишчилари, рус деҳқонлари (мужиклар) кўчиб кела бошладилар. 17-а. ўрталарида Ғарбий Бурятия, кейинроқ унинг қолган кисми Россия таркибига қўшиб олинди. 20-а. бошларида чоризмга қарши ҳаракат авж олди. 1918 й. фев. да Шўро ҳокимияти ўрнатилди. Ўша йилнинг авг. да Япония ва 1919 й. апр. да Америка қўшинлари босиб олди. 1920 й. мартида халқ лашкарлари шўро армияси ёрдамида Бурятияни озод килди. Натижада 1921 й. 27 апр. да БурятМонгол, 1922 й. 9 янв. да МонголБурят мухтор вилоятлари пайдо бўлди. 1923 й. 30 майда улар бирлаштирилди ва РСФСР таркибида БурятМонгол АССР ташкил топди. 1958 й. дан Бурятия АССР, 1991 й. дан Б. Республикаси деб номланди. 1990 й. окт. да Бурятиянинг давлат суверенитета ҳақидаги декларация кабул қилинди.

Хўжалиги. Бурятияда машинасозлик ва металл ишлаш тармоклари ривожланган. Жумладан, авиация саноати (Ми8, Ми17 вертолётларини ишлаб чикарувчи УланУдэ авиация и. ч. бирлашмаси), транспорт машинасозлиги (локомотиввагон таъмир з-ди), приборсозлик (автоматлаштириш приборлари ва воситаларини ишлаб чиқарувчи Т«еплоприбор» з-ди), чорвачилик учун машина ва асбобускуналар («Бурятферммаш» бирлашмаси), ўрмон, ёғочсозлик ва целлюлозақоғоз саноати («Забайкаллес» концерни, Селенга целлюлозакартон к-ти), бинокорлик материаллари саноати (Тимлюй цемент ва асбест буюмлар з-ди) корхоналари бор. Енгил саноатда «УланУдэ мануфактураси» акциядорлик бирлашмаси, УланУдэ устки трикотаж кийимлар фкаси энг йирик корхоналардир. Озиқ-овқат саноати корхоналари УланУдэ, Закамемск. УстьБаргузин, Нижнеангарскда жойлашган. Мудофаа корхоналарида халқ истеъмол моллари: авиация з-дида кир ювиш машиналари, приборсозлик бирлашмасида тиббиёт асбоблари, радио з-дида аудио ва видеоприёмниклар ишлаб чиқарилади. Гусиноозерск давлат электр ст-яси ва УланУдэда 2 иссиклик электр ст-яси бор.

Қ. х. да майин жунли қўйчилик, гўшт-сут, гўшт чорвачилиги етакчи тармоқлардир. Қорамолчилик, чўчқачилик, йилқичилик, паррандачилик, ҳайвонотчилик, буғучилик ҳамда мўйнали ҳайвонларни овлаш ривожланган. Бурятия жан. да ва Баргузин дарёси водийсида деҳқончилик қилинади; донли экинлар, асосан баҳори буғдой, сули ва арпа экилади. Асосий транспорт тури — т. й. (уз. 1200 км, юк айланмасининг 80%). Б. жан. дан Транссибирь т. й., шим. дан БайкалАмур магистрали (БАМ) ўтади. Республика ҳудудининг ҳар 10 минг км2га 34 км т. й. тўғри келади. Т. й. УланУдэни Монголиянинг УланБатор ва ХХРнинг Пекин ш. лари билан боғлайди. Автомобиль йўллари уз. — 9530 км. УланУдэ ш. да аэропорт бор. Байкал кўлида, Селенга, Баргузин ва Юқори Ангара дарёларида кемалар қатнайди. Байкал бўйида туризм йўлга қўйилган. Забайкалье ва Тункин табиий миллий боғлари барпо этилган.

Ташқи савдо айланмаси 190 млн. АҚШ долларига яқин. Бурятия ҳудудида 100 дан ортиқ қўшма корхонага 20 мамлакат сармоя сарфлаган. Дунёдага 60 давлат, жумладан, Хитой, Монголия, Италия, Литва, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон ва б. билан савдо қилади. Четга чиқариладиган маҳсулотлари: ёғоч, целлюлоза, жун, дон, кумуш, рангли металлар, кумир, мармар, мўйна, чарм, ойна ва б. Четдан саноат учун бутлаш деталлари ва б. асбобускуналар келтиради. Бурятияда 4 мингдан зиёд врач аҳолига хизмат кўрсатади. Бурятия ҳудудида 300 дан кўпроқ шифобахш булоқ, Горячинскдаги бальнеология шифохонаси, Аршан, Саян тог курортлари, «Байкал» санаторийси бор. Бурятия илмий маркази ва Шарқ тиббиёти марказида Тибет тиббиёти сирлари ўрганилади. 10 дан кўпроқ дори-дармон тибетча рецепт бўйича ишлаб чиқилган, томирга қараб ташҳис қўювчи автомат мажмуа яратилган, «Байкалфарм» доридармон и. ч. корхонаси мавжуд.

Маорифи ва фани. Бурятияда 4 олий (20 мингдан ортиқ талаба) ва 20 ўрта махсус (16 мингга яқин талаба) ўқув юрти, 6 коллеж, 44 бошланғич ҳунар таълими ўқув юрти, 602 ўрта умумий таълим мактаби (191 минг ўқувчи), лицей ва гимназиялар фаолият кўрсатади. Шарқий Сибирь технология унти, Бурятия илмий маркази бор.

Иккита республика ва бир неча туман газ. лари нашр этилади. Республика давлат телерадиоси ишлайди.

Адабиёти. Қадим замонларда бурятларнинг ривожланган бадиий адабиёти бўлмаган. 18-а. урталаридан халқ оғзаки ижодиёти намуналарини ёзиб олишга киришилган, улар орасида магтал деб аталган мадҳиялар, турли шеърлар, қўшиқлар ва достонлар бор. Халқ шеърий ижодиёти замонавий бурят адабиётининг шаклланишига баракали таъсир ўтказди. Қўшиқ ва лапарлар, афсона ва ривоятлар, мақол ва маталлар, эртак ва достонларда халқнинг фикртуйғулари, орзуумидлари ифодаланган. Бир неча ўн минг сатрдан иборат бўлган «Гэсэр» миллий эпоси бурятлар қаҳрамоннома ижодкорлигининг чўққиси ҳисобланади. 20-а. бошларида улус ёзма драматургияси дунёга келди. Бу жанрни Д. А. Абашеев, С. П. Балдаев, И. В. Барлуков, К. Г. Салтиков бошлаб бердилар. 20-й. ларда ижодий йўлини бошлаган X. Н. Намсараев замонавий бурят адабиётига асос солди. У ўзининг бир пардали пьесаларида, шеър ва ҳикояларида, «Гэленбобонинг иқрори» поэмасида халқ ҳаётини тасвирлади. Унинг «Циремпил» қиссаси меҳнат ахлининг озодлик ва бахтсаодат йўлидаги курашини ифодалайди. Муаллифнинг «Тайша қамчиси» пьссаси ва «Тонг шафағи» романи бурят адабиётининг олтин фондига киради. Бурят шоир ва адибларидан Солбонэ Туй, Ц. Дон, Н. Балдано, Б. Базарон, Ч. Цидендамбаев, Б. Мунгунов, Д. Батажабай, М. Степанов, Ж. Балданжабон, И. Калашников, Ц. Галсанов, Д. Жалсараев асарлари машҳур.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Бурятия ерларида мил. ав. давр санъат ёдгорликлари — тошларга ўйиб ишланган одамлар, ҳайвонлар, ов манзаралари тасвири, керамика ва бронза кандакорлиги намуналари кўп топилган. Булар наққошлик, ёғоч, суяк, олтин, кумуш ўймакорлиги ривожланганидан далолат беради. УланУдэ яқинида Иволгин ш. (мил. ав. 1-а. ва мил. 1-а.) қолдиқлари мавжуд. 18-а. дан ламаизм таъсирида қурилган ибодатхоналарда Марказий Осиё ва ерли халқ санъати анъаналари чатишиб кетди (Агинское, Гусиноозёрск, Цигальск ва б. ш. ларда куп ибодатхоналар сақланган). Булар 2 ва 3 қаватли, том бурчаклари юқорига қайрилган. Уларнинг олд томонида кўпинча устунли пешайвон бўлган. Бу ибодатхоналарда Будда ҳайкаллари ўрнатилган. Кейинги йилларда Бурятияда кўплаб замонавий турар жой, маиший ва маданий бинолар қад кўтарди, янги шаҳар ва қишлоқлар барпо этилди.

Театри. Халқ қўшиқлари, рақс ва ўйинлари миллий театр негизини ташкил этади. Халқўйинлари анъанаси дастлабки спектаклларда қўлланилган актёрлик малакасининг юзага келишига сабаб бўлди. 1908—17 й. ларда илк ҳаваскорлик театрлари ташкил тогщи. Дастлабки ёзма пьесалар «Ўлим» (Д. Абашеев), «Айб ичимликда» (М. Барлуков), «Иккидунё» (М. Салтиков) 1908 — 14 й. ларда вужудга келди. 20-й. ларнинг бошида ҳаваскорлик тўгараклари авж олди. 1927 й. УланУдэда драма театри очилди. Унинг актёр ва реж. лари Бурятия миллий театрининг ташкил топишига ёрдамлашди. 1928 й. да Бурятия театр студияси очилди. Шу студия асосида 1930 й. да Санъат техникуми ташкил топди ва у 1936 й. да мусиқатеатр билим юртига айлантиридди. Б. Балдано, М. Шамбуева, Г. Цидинжапов каби атоқпи драматург, актёр ва реж. лар етишиб чиқди. Бурятиянинг машҳур саҳна усталари: М. Степанова, В. Халматов, Б. Вампилов, Н. Гендунов, Ф. Сахиров ва б. Б. да 4 та театр, Бурятия давлат филармонияси, «Байкал» ашула ва рақс ансамбли мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: БУРЯТИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ҲИНДИСТОН
ГРУЗИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты