БУРҒИЛАШ ЖИҲОЗЛАРИ

БУРҒИЛАШ ЖИҲОЗЛАРИ — бурғилашйя ишлатиладиган турли асбобускуна ва қурилмалар (бурғилаш асбоби, бурғилаш болғаси, бурғилаш коронкаси, бурғилаш қурилмаси, бурғилаш минораси ва б.). Бурғилаш асбоб и нинг асосий элемента искана (расм, 1 ва 2). У ўз оғирлиги билан шарошка (тишли иш жиҳози) тишларини тоғ жинсига ботириб, уни майдалайди; майда жинс ствол (қувур)дан юқорига оқаётган лойли аралашма билан ташкарига чиқиб кетади. Шарошка ўз ўқи атрофида айланади. Турли қаттиқликдаги тоғ жинсларини бургилаш учун шарошка тишлари ҳар хил шаклда ясалади. Юмшоқва ўртача қаттиқликдаги тоғ жинсларини бургилаш учун тишлар узун ва ўткир, қаттиқ тоғ жинсларини бургилаш учун эса майда қилинади. Бургилаш болғаси айланма зарба бериб, ковак (шпур)лар бурғилайдиган машина. Унинг электр ва сиқилган ҳаво б-н ишлайдиган хиллари бор. Сиқилган ҳаво билан ишлайдиган бурғилаш болғаси штокли поршень ёрдамида бурғининг юқори қисмига зарба беради; ҳар бир зарбадан кейин бурғи ўз-ўзидан 10—15° бурилади, натижада у тог жинслари орасида қисилиб қолмайди. Қаттик ва жуда қаттиқ тог жинсларида шпурлар бурғилаш учун огирлиги 15 — 35 кг ли бурғилаш болғаси ишлатилади. Бургилаш коронкаси тоғ жинсини емирувчи цилиндрик ғилдиракча шаклидаги коронкали қувурнинг учи (расм, 3). Унинг чидамлилигини ошириш учун пастки учига олмос ёки победит ўрнатилади. Бургилаш курил маси — қудуклар бурғилайдиган муқим (стационар) ёки Кучма асбоб (искана)ли қурилма. Унинг муқим турларидан бири копёр, 150— 200 т гача юк кўтара оладиган чигир, бургилаш қувурларини айлантирувчи ротор ва лойқа суюкликни тортувчи насосдан иборат. Разведка қудуқларини бурғилашда ички ёнув двигателлари ишлатилади. Агар бурғилаш қурилмаси бут қуввати билан ишласа, электр моторли редуктор ўрнига буғ машинаси ва, баъзан, буғ насослари ўрнатилади. Кучма бургилаш қурилмаси асбобускуналари бир умумий рамага йигилиб, катта юк автомашинасига, резина гилдиракли ёки занжирли (гусеницали) тракторга ўрнатилади. Бурғилаш минораси — қудуқлар бурғилаш учун куриладиган иншоот; у бурғилаш қурилмасининг асосий элементи. Бургилаш минораси 300 т гача юк кўтара оладиган тўрт киррали металл конструкциялардан иборат. Уни 10—15 км масофагача кўчириш мумкин. Пойдевори бетон ёки ёгочдан ясалади. Искананинг неча марта тушибчиқиши ва бурғиланадиган қудуқнинг чукурлигига қараб, минора 30—60 м чамаси баландликда қурилади.


Кирилл алифбосида мақола: БУРҒИЛАШ ЖИҲОЗЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БУРҒИЛАШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты