ЧИЛИ

ЧИЛИ (Chile) Чили Республика с и (Republica de Chile) — Жан. Американинг жан. ғарбида жойлашган давлат. Майд. 756,9 минг км2. Аҳолиси 15,824 млн. киши (2003). Пойтахти — Сантьяго ш. Маъмурий жиҳатдан 13 вилоят (region), жумладан, Сантьяго пойтахт вилоятига бўлинади.

Давлат тузуми. Чили — республика. Амалдаги конституцияси 1980 й. да кабул қилинган ва 1981 й. дан кучга кирган; 1989, 1994, 2004 й. ларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2000 й. дан Рикардо Лагос Эскобар), у умумий тўғри ва яширин овоз бериш нули билан 4 й. мудцатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни сенат ва депутатлар палатасидан иборат Миллий конгресс, ижрочи ҳокимиятни президент амалга оширади; президент хукуматга ҳам бошчилик қилади.

Табиати. Чили шим. дан жан. га Тинч океан соҳили бўйлаб 4300 км га чўзилган, ҳудудининг катта қисмини Анд тоғлари (бал. 6880 м гача), шим. ни Атакама чўли эгаллаган. Мамлакат жан. да Патогония текислиги жойлашган. Чили ҳудуди таркибига қирғоққа яқин бир неча орол, Оловли Ер о. нинг гарбий қисми ҳамда Тинч океандаги баъзи ороллар (Пасха о. ва б.) киради. Рельефида 3 бўйлама минтақа яққол кўринади: шарқда Анднинг Бош Кордильера тоғлари, ғарбда соҳил бўйи Кордильера тизмаси ва тоғ оралиғи ботиғида Бўйлама водий бор. Ч. да вулкан кўп; тезтез зилзилалар бўлиб туради. Чили ҳудудида мис, табиий селитра, молибден, соф олтингугурт, темир рудаси, марганец, қўрғошин, олтин, кумуш, тошкўмир, рух, барит, нефть, газ конлари бор. Иқлими шим. қисмида тропик чўл иклими (йиллик ёғин 50 мм дан кам). Субтропик Ўрта Чилининг шим. да иқлим қуруқ (йиллик ёғин 100—200 мм), марказида ўрта денгиз иқлими, қишда ёмғир ёғади (Сантьяго ш. да йилига 350 мм), жан. да нам субтропик икдим (йиллик ёғин 2000—2500 мм). Жанубий Чилида иклим мўътадил океан иклими, ёғин кўп ёғади (йилига 3000—7000 мм). Тоғларда музликлар бор. Ўртача ойлик тра шим. да 12—16° дан (июлда) 18 — 22° гача (янв. да), марказида 8—20°, жан. да 8—15°. Деярли ҳамма дарёлари жуда қисқа ва Тинч океан хавзасига мансуб. Шимолий Чилида Лоа дарёсидан бошқа оқар су в йўқ. Жан. да эса дарёлар йил давомида серсув. Шимолий Чилида тупроқ ва ўсимлик қоплами яхши ривожланмаган. Ўрта Чилининг шим. чала чўл, марказида сур жигарранг ва жигарранг тупрокларда ксерофил буталар усади. Анд тоғларининг ўрта ён бағирлари қорақайин ўрмонлари билан қопланган, ундан юқориси тоғ даштлари. Ўрта Чилининг жан. даги қўнғир ўрмон ва ботқоқли тупроқларда қалин ўрмонлар, Анд тоғларида қорақайинигна баргли ўрмонлар ва альп ўтлоклари бор. Жан. да субантарктика аралаш ўрмонлари, чекка жан. да ботқоқлашган ўтлоқлар ва торфли ерлар учрайди. ҳайвонот дунёси хилмахил. Чили шимолида агуарачай тулкиси, пума, судралиб юрувчилар, жан. да пуду ва уэмул буғулари, америка сассиқкўзани, сувсар, магеллан тулкиси ва б. яшайди. Чилида Вильяррика, БернардоО’ Хиггинс, АльбертоАгостини, ЛосПарагуас, ПересРосалес ва б. миллий боғлар ҳамда қўриқхоналар ташкил этилган (жумладан, Пасха ва ХуанФернандес о. ларида).

Аҳолисининг 90% чилилар. Мамлакатнинг туб аҳолиси араукан, кечуа ва аймара индейсларидир. Расмий тил — испан тили. Диндорларнинг аксарияти католиклар. Шаҳар аҳолиси 86%. Йирик шаҳарлари — Сантьяго, Вальпараисо, ВиньядельМар.

Тарихи. Чили ҳудудида қадимдан индейс қабилалари яшаган. 15-а. да мамлакатнинг шим. қисмини инклар эгаллаб олди. 16-а. нинг 30-й. ларида Чилига испан конкистадорлари бостириб кирди. 16-а. нинг ўрталарида Чили ҳудуди Испаниянинг Перу вицеқироллиги таркибига кирган. 1810 й. июлда испанлар зулмига қарши халқ қўзғолони бошланди. 18 сент. да миллий ҳукумат хунтаси ташкил топди. Америка қитъасидаги Испания мустамлакаларининг мустақиллик учун олиб борган уруши йилларида (1810—26) Чили мустақиллиги эълон қилинди (1818 й. 12 фев.). 1823 й. қулчилик бекор қилинди. 19-а. ўрталаридан Чилига чет эл сармоялари кириб кела бошлади. 1865—66 й. ларда Ч. Перу, Боливия ва Эквадор билан биргаликда Испанияга, 1879—84 й. ларда Буюк Британия ёрдамида Перу ва Боливияга карши уруш олиб борди. Натижада бу давлатларнинг селитра захираларига бой ҳудудлари Чилига ўтди. Бу мамлакатда кончилик саноатининг ривожланишига имкон яратди. lжаҳон уруши йиллари (1914—18) Чили бетарафлик эълон қилди. 1927 й. ги давлат тўнтариши натижасида мамлакатда ҳарбий диктатура ўрнатилди, сиёсий партиялар, ишчи ва касаба уюшма ташкилотлари фаолияти тақиқланди. 1936 й. Ч. да Коммунистик, Радикал ва Социалистик партиялар иштирокида Халқ фронти тузилди ва унинг номзоди П. Агирре Серда 1938 й. даги президент сайловида галаба қозонди. Ҳукумат бир қанча ижтимоийиқтисодий тадбирларни амалга оширди. 1941 й. ўнг социалистларнинг сотқинлиги туфайли Халқ фронти тарқалиб кетди. 2-жаҳон уруши йиллари (1939—45) Чили Германия (1945 й. фев.) ва Япония (1945 й. апр.)га карши уруш эълон қилган бўлса ҳам амалда урушда қатнашмади. 1947—58 й. лар ҳокимиятни диктаторлик режими бошкарди. 1956 й. Чили КП (1922 й. тузилган) ва Социалистик партияси (1933 й. асос солинган) Халқ ҳаракати фронтини, 1969 й. Коммунистик, Социалистик ва б. сўл партиялар Халк, бирлиги блокини ташкил этдилар. Халқ бирлиги блоки номзоди С. Альенде Госсенс сайловларда ғалаба қозониб, мамлакат президентлигига сайланди. 1973 й. даги ҳарбий тўнтариш пайтида Альенде ўлдирилди ва ҳокимият тепасига А. Пиночет бошчилигидаги ҳарбий хунта келди. У 15 й. дан ортиқ вакт давлатни бошқарди.

Бу даврда оммавий репрессиялар авж олдирилди; шу билан бирга мамлакат иктисодиёти Жан. Америкадаги давлатлар ўртасида олдинги ўринлардан бирини эгаллади. Бу Ч. га халқаро иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлиш имкониятини яратди. 1989 й. ги демократик сайловлар натижасида А. Пиночет ҳокимиятдан кетди ва 1990 й. дан мамлакатни демократик йўл билан бошқариш шакли ўрнатилди. Чили 1945 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1992 й. 18 мартда тан олган ва 1994 й. 16 сент. да дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 18 сент. — Мустақиллик куни (1810).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Ч. Коммунистик партияси, 1922 й. тузилган; Демократия учун кураш партияси, 1988 й. ташкил этилган; Миллий янгиланиш партияси, 1987 й. тузилган; Ч. радикал социалдемократик партияси; Ч. социалистик партияси, 1933 й. ташкил этилган; Христиандемократик партия, 1957 й. тузилган; Ч. бирлашган социалистик партияси. Чили меҳнаткашлари бирлашган касаба уюшма маркази, 1988 й. Чили меҳнаткашлари ягона касаба уюшмаси маркази (1953) негизида ташкил этилган.

Хужалиги. Ч. Лотин Америкасидаги иктисодий жиҳатдан нисбатан ривожланган мамлакатлардан бири. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. ва балиқ овлаш улуши 6,4%, саноатники 38,8%, хизмат кўрсатиш тармоғиники 54,8% ни ташкил этади.

Саноати. Чили мис қазиб олиш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради (йилига ўртача 2488 минг т). Шунингдек, табиий селитра, молибден, нефть, темир рудаси, олтин, кумуш, табиий газ, тошкўмир қазиб олинади. Йилига ўртача 25,2 млрд. кВтсоат электр энергияси ҳосил қилинади. Саноатнинг озиқ-овқат ва енгил саноат тармоғи ривожланган. Машинасозлик, қора ва рангли металлургия, кимё, нефтни қайта ишлаш, нефть кимёси, целлюлозақоғоз саноати ривожланмоқда.

Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи деҳқончилик. Буғдой, арпа, маккажўхори, картошка, дуккакли дон экинлари экилади. Богдорчилик (олма, цитрус мевалар, шафтоли) ва токчилик ривожланган. Қанд лавлаги, зигир, тамаки, зайтун етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, қўй, эчки, чўчқа, йилқи боқилади. Йирик шаҳарлар атрофида сут чорвачилиги ривожланган. Денгиздан балиқ ва денгиз жониворлари овланади. Ўрмонда ёғоч тайёрланади.

Транспорти. Мамлакат ичкарисида юк ташишда автомобиль транспорти етакчи ўринда. Автомобиль йўллари уз. 79,8 минг км. Т. й. узунлиги 6,6 минг км. Ташқи савдо айланмасининг асосий қисми денгиз транспортига тўғри келади. Муҳим денгиз портлари: Уаско, Вальпараисо, Токопилья. Сантьяго ш. да халқаро аэропорт бор. Чили четга мис, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, қ. х. маҳсулотлари, селитра, қоғоз, йод чиқаради; четдан нефть, кимё буюмлари, электрон ва машина жиҳозлари олади. Ташқи савдода АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Аргентина, Бразилия, Япония, Мексика билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — чили песоси.

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Чилида врачлар университетларнинг тиббиёт фтларида тайёрланади.

Мамлакатда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун 8 й. лик мажбурий таълим жорий этилган. Асосий деб номланган бошланғич мактабда ўқиш 8 й., ўрта мактабда 4 й. Асосий мактаб негизида 4 й. лик ҳунартехника мактаблари ва пед. билим юртлари ишлайди. Мамлакатда 8 университет бор. Йириклари: Чили университети (1843), Техника давлат университети (1947), Католик университет (1888); ҳаммаси Сантьяго ш. да. Шунингдек, 3 олий коллеж, консерватория ва амалий санъат мактаби мавжуд. Илмий муассасалар, асосан, Сантьяго ш. да жойлашган. И. т. лар Чили бактериология инти (1929), метеорология хизмати (1894), ҳарбий геогр. инти (1922), геогр., геодезия ва геофизика миллий қўмитаси (1955), гидрография инти (1874, Вальпараисо), геол. инти (1957), Антарктида инти (1963), ядро энергиясини ўрганиш миллий маркази, Океанография инти (1945, Вальпараисо), Лебу илмий инти (1945, арауканлар тарихини ўрганади), Ч. академияси (1855), Ч. Табиий фанлар академияси (1926), Ч. тарих академияси (1940), Чили ФА (1964)да олиб борилади. Йирик кутубхоналари: Ч. миллий кутубхонаси (1813), Чили университетининг марказий кутубхонаси; иккови ҳам Сантьяго ш. да. Музейлари — Миллий тарих музейи, Нафис санъат миллий музейи, Пед. музейи, ҳоз. замон санъати музейи, америка халқи санъати музейи ва б.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Чилида бир канча газ. ва жур. нашр этилади. Асосийлари: «Аналисис» («Таҳлил», ҳафталик жур., 1977 й. дан), «Меркурио» («Меркурий», кундалик газ., 1827 й. дан), «Насьон» («Миллат», кундалик газ., 1917 й. дан), «Ой» («Бугун», ҳафталик жур., 1977 й. дан), «Сегунда» («Секунда», кундалик кечки газ., 1931 й. дан), «Терсера» («Чорак», кундалик газ., 1950 й. дан), «Ультимас нотисиас» («Сўнгги ахборот», кундалик газ., 1902 й. дан).

Орбе Сервисное Информатиос (СА) ҳукумат ахборот агентлиги 1953 й. фев. да тузилган. Чили янгиликлар агентлиги, 1993 й. асос солинган. Чили радиостя ассоциациям 1936 й. да ташкил этилган; 455 радиостяни бирлаштиради. Чили — 7 канал миллий телевидениеси ҳукумат маҳкамаси бўлиб, 145 стяни бирлаштиради. Бир қанча тижорат радио ва телевидение стялари бор.

Адабиёти Чилини Испания босиб олгандан бери испан тилида ривожланмоқда. Испаниялик А. де ЭрсильяиСуньига (1533—94)нинг «Араукана» достони (1—3 қисмлар, 1569—89) 16-а. да яратилган энг йирик асар ҳисобланади (унда арауканларнинг испан мустамлакачиларга қарши кураши акс эттирилган). Бу даврда креоллар фольклори испан халқ шеърияти асосида ривожланди. Америкадаги Испания мустамлакаларининг мустақиллик учун кураши даври (1810— 26)да публицистика асосий жанр бўлиб қолди. Биринчи Чили газетаси — «Аурора де Чиле» («Чилининг тонгги шафағи») нинг асосчиси К. Энрикес бу жанрда ижод қилган ижодкорларнинг ёрқин вакилидир. Миллий драматургия асосини М. Магальянес яратди. 1818 й. Чили мустақилликка эришгач, Лотин Америкаси мамлакатларидаги куп адиблар Чилида яшаб ижод қилдилар. Венесуэла ёзувчиси, олим ва давлат арбоби А. Бельо, аргентиналик ёзувчи, жамоат арбоби ва маърифатпарвар Д. М. Сармьянто ва б. ижоди Чили маданияти ривожида муҳим роль ўйнайди. Чили жамоат арбоби, олим ва адиб Х. ВЛастаррин (1817—88) Чили адабиёт жамғармасини ташкил этиб (1842), миллий адабиётни яратиш вазифасини қўйди. 19-а. 1ярмида шеърият романтизм руҳида ривожланди (С. Санфуэнтос, Э. Лильо ва б.). Насрда костумбризм етакчи йўналиш бўлиб қолди. 19-а. ўрталарида танқидий реализм майдонга келди. А. Блеет Гана (1830—1920) унинг йирик вакилидир. 19-а. охири — 20-а. бошларида П. А. Гонсалес Бастиас, М. Хара ва б. шеъриятда янги бадиий шаклларни излай бошладилар. Бунга маълум даражада никарагуалик шоир Р. Дарио ижоди таъсир кўрсатди. 1920-й. ларда Т. Мистрал, В. Уйдобро каби шоирлар самарали ижод қилдилар. 30-й. ларда шоир П. Неруда ижоди чуқур эволюцияни бошидан кечирди. Шу даврда ижод қилган Ф. Гана, Ф. Сантиван, Л. Дуран ва б. ўз асарларида деҳқонлар ҳаётини акс эттирдилар. Деҳқонларнинг синфий кураши Р. Ломбой, М. Герреро романларида, ишчилар ҳаёти, уларнинг фаровон келажак учун кураши Н. Гусман, А. Сабельи, Д. Муньос, Г. Сентено, В. Тейтельбойм романларида ўз ифодасини топди. Ф. Колоан, М. Рохас, Г. Атиас насрий асарлари ижтимоий муаммоларга бағишланди. 1960—70 й. ларда сиёсий қўшиқлар жанри кенг тарқалди. В. Хара бу жанрда ижод қилган ижодкорларнинг ёрқин вакилидир. Мамлакатда ҳарбий хунта ҳокимият тепасига келгач (1973), кўп адиб ва шоирлар таъқиб остита олинди. Мамлакатни ташлаб кетишга мажбур бўлган адиблар ўз асарларида Чили фожиасини акс эттирдилар (А. Скармет, В. Тейтельбойм романлари ва б,).

Меъморлиги. Чили ҳудудида яшаган индейсларнинг қад. санъатидан қалъалар, баланд тош девор билан ўралган 1—2 қаватли уйлардан иборат қишлоқ харобалари сақланган. 16-а. дан форт, шахар ва черковлар, ички ҳовлиси бўлган 1 қаватли уйлар қурилди. 18—19-а. ларда барокко ва классицизм услубида шахар бинолари, черков ва саройлар барпо этилди (меъморлар X. ТоэскаиРичи, М. де Хара Кемада). 19-а. Ч. меъморлигида эклектизм, 20-а. бошларида модерн услуби карор топди. 20-а. нинг ўрталарида шаҳарлар қайта қурилди, замонавий меъморий иншоотлар, жумладан, «Гонсалес Кортес» (1960—63, меъмор С. Гонсалес ва б.), «Порталес» (1961—63, меъмор К. Брешани ва б.) турар жой мажмуалари, Сантьягода Технология инти (1962—65, меъмор К. Брешани ва б.) бунёд этилди.

Тасвирий санъати. Индейсларнинг кад. маданияти Перу маданияти билан боғлиқ. Турли шаклларда ясалган ва раем солинган сопол идишлар, металл тақинчоқлар, одам ва ов манзараларининг қоятошларга ишланган тасвири сақланган. Бу анъаналар тўқувчилик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлигида ўз аксини топган. 18—19-а. ларда манзара рассомлиги ва ҳайкалтарошлиги, гравюра ривожланди (А. Сантелисес). 19-а. ўрталарида портретчилар Ф. Х. Мандьола, А. Гана, 19-а. 2ярмида рассомлар П. Лира ва М. А. Киро ижод қилдилар. Рассомлар А. Валунсуэла Льянос, Э. Пласа, ҳайкалтарошлар Н. Пласа, В. Ариас 19 ва 20-а. нинг реалист усталари бўлган. 20-а. да Чилида турли модернистик оқимлар (кубизм, сюрреализм, абстракционизм) кенг тарқалди. К. Эрмосилья Альварес, Г. Нуньес, П. Льбос, Х. Эскамес каби рассомлар, Л. Домингес, С. Роман Рохас каби ҳайкалтарошлар реалистик анъаналарда ижод қилдилар.

Мусиқаси. Чилининг қад. мусиқа маданиятини туб жой аҳолиси авлодлари, аввало, арауканлар сақлаб келмоқдалар. Уларнинг асосий мусиқа асбоблари: зарбли — барабан (культрун), шакилдоқ (уада); пуфлама — трутрука, лолкинь, пифюлька. Креоллар халқ мусиқаси аргентина халқ мусиқасига яқин. Қўшиқрақс жанрлари — куэка, куандо, қўшиқ жанри — тонада (якка ижро этиладиган лирик қўшиқ). Мусиқа чолғу асбоблари — гитара, арфа, ги . таррон. 19-а. Сантьягода филармония жамияти тузилди (1827), мусиқа мактаби очилди (1849; 1851 й. дан консерватория). Композиторлардан М. Роблес Ортис де Сарате (19-а.), К. Лавин, П. У. Альенде Сарон, Х. Уррутиа Блондель, Э. Соро, Д. СантаКрус Вильсон (20-а.), дирижёрлар А. Карвахаль, В. Тева, пианиночилар К. Арроу, Х. Рейес, скрипкачи П. д’ Андурайн машҳур. Сантьягода Чили симфоник оркестри (1941 й. ташкил этилган), Муниципал симфоник оркестри (1955), Торли квартет (1954), Ч. миллий балети (1957), шунингдек, Миллий консерватория ишлайди.

Театри. Профессионал театр сарчашмалари Чили ҳудудида яшаган индейсларнинг халқ маросимларидан бошланади. 17—18-а. ларда Сантьяго ва Консепсьон ш. ларидаги тўй маросимларида спектакллар қўйилган. 1709 й. Сантьягода биринчи театр биноси қурилди. Бу театрда, асосан, испан драматурглари — Л one де Вега, А. Морето, X. Руис, Л. Сагредо пьесалари саҳналаштирилди. 1791 й. Вальпараисо ш. да театр барпо этилди. 1815 й. Сантьягода «Колиссо» театри очилди. Чили мустақилликка эришгач, 1818 й. Сантьягода «Ромада» театри ишлай бошлади ва унда миллий драматург М. Магальянес асарлари қўйилди. 1842 й. Чили университети ҳузурида театр (1857 й. дан муниципал театр), 1848 й. «Республика театри» ташкил этилди. 19-а. Чили театри тараққиётида аргентиналик драматурглар — К. Бельо, Р. Минньелелар муҳим роль ўйнайди. 20-а. нинг 1ярмида мамлакатнинг кўп шаҳарларида ҳаваскорлик жамоалари пайдо бўлди. 1939 й. Сантьягода Кичик университет театри, 1941 й. Чили университетининг тажриба театри (ҳоз. Чили университети ҳузуридаги театр инти) тузилди. 1946 й. Сантьягода Саҳна санъати халқ мактаби очилди. 50-й. ларда Р. Фронтаур, В. Варгас, А. Флорес раҳбарлигида театр гуруҳлари юзага келди. Шунингдек, «Театро мунисипаль», «Ателье», «Театро мимико» театрлари ишлайди. 20-а. нинг 50—60-й. ларида театр репертуарларидан X. Диас, И. Агирре, Е. Бунстер, Д. Баррос Грес ва б. драматургларнинг пьесалари, жаҳон классик ёзувчиларининг асарлари ўрин олди. Мамлакатда ҳарбий хунта ҳокимият тепасига келгач (1973), кўп театр арбоблари қамоқхоналарда ҳалок бўлдилар, хорижга кетишга мажбур бўлдилар ва ўша ерда театр жамоаларини туздилар. Жумладан, 1976 й. Францияда «Алеф» театри, 1980 й. Швецияда Сандино номидаги Лотин Америкаси театри (чилилик театр арбоби И. Контильяно раҳбарлигида) пайдо бўлди.

Киноси. Чилида биринчи ҳужжатли хроникал фильм 1907 й. яратилди. 20а. бошларида Сантьяго ва Вальпараисо ш. ларида «Жамбастианифильм», «Чилефильм» ва б. кинофирмалар ишлай бошлади. 1934 й. биринчи овозли фильм («Шимол ва жануб», реж. Х. Делано) яратилди. 30-й. ларнинг 2ярмида, асосан, қисқа метражли, хроникал ва ҳужжатли фильмлар экранга чикди. 40-й. ларда тижорат фильмлари билан бирга реж. ХДеланонинг «Крильонлик қиз» (1941), «Голливуд» (1944) фильмлари намойиш этилди. 1957 й. Сантьяго университети ҳузурида кино инти очилди. 60-й. ларнинг энг яхши фильмлари: «Қонли селитра» (1969, реж. Э. Сото), «Виз яшайдиган уй» (1970, реж. П. Каулен) ва б. 1970-й. лар бошида Лотин Америкаси киноси олтин фондига кирган «Ўртоқ президент» (1970, реж. М. Литтин), «Овоз ва милтиқ» (1971, реж. Э. Сото), «Гувохлар» (1971, реж. К. Эльсессер) ва б. фильмлар яратилди. Ҳокимият ҳарбий хунта қўлига ўтгач, илғор кино арбоблар таъқибга учради. 70-й. ларнинг охирида Чилининг тараққийпарвар реж. лари чет элда бир қанча фильмлар яратдилар [«Буни унутиб бўлмайди» (1975, реж. лар М. Мальет, Х. Фахардо, Р. Гонсалес), «Марусия конидаги воқеа» (1976, реж. М. Литтин) ва б. ].


Кирилл алифбосида мақола: ЧИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БУЮК БРИТАНИЯ
БРАЗИЛИЯ
БОЛГАРИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты