БУХОРО

БУХОРО — Бухоро вилоятдаги шаҳар. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Ўзбекистоннинг жан. ғарбида, Зарафшон дарёси қуйи оқимида. Тошкентдан 616 км. Иқлими континентал, йиллик ўртача тра 15, Г, июлники 29,5°, янв. ники 0°. Майд. 0,02 минг км2. Б. 2 та шаҳар тумани (Файзулла Хўжаев ва Тўқимачилик)га бўлинган. Аҳолиси 264 минг киши (2001).

Бухоро — Шарқнинг машҳур қад. шаҳарларидан бири. Археологик маълумотларга кўра, Бухорога мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарида асос солинган, Унинг номи илк ўрта аср Хитой манбаларида турлича (Ан, Анси, Анго, Бухо, Буку, Бухэ, Бухаэр, Бухуаэр, Бухала, Бухуала, Фухо, Пухуала ва б.) аталган. Бу атамалардан аввалги учтаси Бухоронинг хитойча номлари бўлиб, қолгани «Бухоро» сўзининг хитой тилидаги талаффузидир. Ўрта аср араб манбаларида эса Б. Нумижкат, Навмичкат, Бумичкат (Янги қўрғон), АлМадина ассуфрийя (Мис шаҳар), Мадинат аттужжор (Савдогарлар шаҳри), Фохира (Фахрли шаҳар) каби номлар билан тилга олинган. Бухоро атамаси санскритча «вихора» сўзининг туркмўғулча шакли — «бухор» («ибодатхона») дан келиб чиққан деб тахмин қилинган. Кейинги тадқиқотларда бу атама суғдийча «буғ» ёки «баг» («тангри») ҳамда «оро» («жамол») сўзларидан иборат бўлиб, «тангри жамоли» деган маънони англатади, деган фикр илгари сурилмоқда. Дарҳақиқат, Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида жойлашган Бухоро ва унинг атрофидаги ерлар қадимда ниҳоятда хушманзара — ҳайвонот ва ўсимлик дунёси бетакрор, кўл ва оқар сувларга бой бўлиб, тарихчи Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асаридаги маълумотлар буни тасдиклайди.

Бухоронинг исломга қадар бўлган сиёсий тарихи хусусидаги маълумотлар мил. 7 — 8-а. лар билан чегараланади. Бухоро 6—8-а. лар бошида Бухорхудогплар ҳокимлиги пойтахти эди. 709 й. уни Араб халифалиги фатҳ этган, 9—10-а. ларда эса усомонийларпойтахти бўлган. 999 й. Ъ. ниқорахонийлар, 1220 й. мўғуллар босиб олган. 1370 й. дан Бухоро Амир Темурва Темурийлар давлати, 16-а. бошидан шайбонийлар (1533 й. бу давлат пойтахти Самарқанддан Бухорога кўчирилиши туфайли Бухоро хонлиги деб атала бошлаган) ва 1533 й. дан 1920 й. гача Бухоро хонлиги (амирлиги) маркази бўлган, сўнг Бухоро Бухоро босқини натижасида шўролар томонидан босиб олинган. 1920 й. 8 сент. дан Бухоро Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) нинг пойтахти бўлган. Бухоро 1925 й. дан ЎзССР ва 1991 й. 1 сент. дан мустақил Ўзбекистон Республикаси таркибида. Бухорони археологик жиҳатдан фаол ўрганиш ишлари 70—80-й. ларга тўғри келади. Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг махсус археологик отряди (А. Р. Муҳаммаджонов, И. Аҳроров, Ж. Мирзааҳмедов, Ш. Одилов) ва Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва асраш ин-ти отряди (Е. Г. Некрасова бошчилигида) томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида ҳоз. Бухоро вилояти ҳудудида мил. ав. 4—3-минг йилликлардаёқ овчилик ва балиқчилик б-н шуғулланган, тошдан турли қурол ва буюмлар ясаш маҳоратлари юксак даражага етган неолит даврига мансуб қабилалар яшагани аниқпанди. Мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярмида Зарафшон дарёси ўзанига яқин ерларга, айниқса унинг қад. тармоқлари (Вобкентдарё, Моҳондарё, Гужайли ва б.) ҳавзаларига чорвадордеҳқон қабилалар келиб жойлашиб, улар ботқоқ ерларда деҳқончилик қилиш билан бирга яйловларда чорвачилик билан ҳам машғул бўлганлар. Археологлар Қоракўл туманидаги Замонбобо деган жойдан мазкур қабилалар манзилгоҳларидан бирининг қолдиқларини топиб ўргандилар. Шу боис бу маданият фанда Замонбобо маданияти деб аталди. Мил. ав. 1-минг йилликда Бухоро воҳасида астасекин сунъий суғориш тармоқлари ва мустаҳкамланган қишлоқлар вужудга кела бошлайди. Зарафшон дарёсининг кад. тармоғи — Шохруд бўйларидаги дастлабки қишлоқларнинг, жумладан ҳоз. Бухоро ўрнида бўлган қишлоқнинг барпо бўлиши айнан ана шу даврга тўғри келади. 70-й. ларда Бухоронинг эски шаҳар қисмида олиб борилган археологик казишмалар натижасида Бухорони археологик жиҳатдан ўрганиш тарихида биринчи марта материк қатламга қадар етиб боришга ва маданий қатламланиш чуқурлиги 20 м дан ортиқ эканлигини аниқлашга муваффақ бўлинди. Мир Араб мадрасаси яқинидаги археологик қазишма чоғида материк қатлам устида тўқ жигарранг торф қатлами (40 — 70 см) борлиги, унинг ичида эса ёввойи ва хонаки ҳайвонлар суяклари қолдиклари ҳамда сопол идиш ва буюмлар парчалари кўп эканлиги маълум бўлди. Торф қатлами Мадраса томон тобора қалинлашиб бориб, бино остига келганда қалинлиги 7,5 м га етган. Бу эса қадимда Бухоро ҳудудидан Зарафшон дарёси тармоқларидан бири — илк ўрта аср манбаларида қайд этилган «Руди зар» («Олтин ирмоқ») нинг ўтганлигини исботлайди. Археологик тадқиқотлар кейинчалик қуриб қолган мазкур тармоқнинг ҳар икки қирғоғи бўйлаб бир қанча мустаҳкамланган қишлоқларнинг вужудга келгани ва улар Бухоронинг энг қад. шаҳар ўзагини ташкил қилганини тасдиқлади. Шаҳар ўзаги 3 қисм — «Олтин ирмоқшинг ўнг қирғоғида жойлашган арк, яъни қалъа ҳамда унинг ўнг ва сўл қирғоқларидаги қишлоқлардан иборат бўлган. Бу ердан топилган кўплаб ашёвий далиллар, хусусан сопол идиш ва буюмлар Бухоро тарихининг турли даврлари (мил. ав. 1-минг йилликнинг 3чорагидан 20-а. бошларига қадар) га оид бўлиб, улардан 2 таси мил. ав. 5-а. га тааллукди эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, Бухоро аркида олиб борилган археологик қазишмалар вақтида яна кўплаб янги ва нодир ашёвий далиллар топилдики, улар шаҳарнинг қад. тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ерда 13 — 15,5 м, шунингдек 16,5—18,5 м чуқурликдан 2 та пахса девор қолдиғи топилди. Улар Бухоронинг қад. мудофаа девори харобалари бўлиб, бири (мил. 4—5-а. лар) нинг бал. 2,5—3 м, иккинчиси (мил. ав. 4—3-а. лар) ники 2—2,5 м.

Шунингдек, шаҳарнинг ёшини аниқлаш мақсадида бутун Бухоро воҳаси бўйлаб, чунончи йирик археологик ёдгорликлар — Пойкенд, Қўрғони Вардонзе, Ромитан, Варахша, Хожа Бўстон, Қўзимонтепа, Оқсочтепа ва б. шаҳар харобаларида кенг археологик қазишмалар олиб борилди. Конимех туманида мил. ав. 6—5-а. ларга дойр ёдгорликлар (Чордара шаҳар харобаси, Қумрабод — I, Қумрабод — II, Арабон — I, Арабон — II номли мустаҳкамланган қишлоқлар, мил. ав. 6-а. га оид Шодибек ва Қалқонота қўрғонлари) топиб ўрганилди (1975—77). Улардан юқори даражада ривожланган ҳунармандчилик ва меъморликка доир кўплаб ашёвий далиллар топилди. Ўша даврга тааллуқли қишлоқлар қолдиқлари Жондор туманидаги Хожахотин, Лайлакхўр, Боштепа, Оқтепа ва б. жойлардан ҳам топилди.

Археологик тадқиқотлар жараёнида Бухоро хусусидаги ёзма манбаларда келтирилган маълумотлар билан археологик топилмалар қиёсланиб, қуйидагича хулосага келинди. Зарафшон дарёсининг қуйи оқимидаги дастлабки манзилгоҳлар жёз даври (мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярми) даёқ вужудга келиб, улар синчли ярим ертўлалардан иборат бўлган (қуриб қолган Моҳондарё тармоғи минтақасида олиб борилган тадқиқотлар буни тасдиқлайди); мил. ав. 6—5-а. ларда Зарафшон дарёсининг йирик тармогилари дельталари жойлашган ерларда мустаҳкамланмаган манзилгохлар пайдо бўлган. Мил. ав. 4-а. да эса Бухоро арки қурилажак ҳудуд баланд мудофаа девори ва кенг хандақ билан ўраб олиниб, унинг этагида учта мустаҳкамланган манзилгоҳ жойлашган (бу хил манзилгоҳлар мил. ав. 1-минг йиллик бошидан Ўрта Осиёнинг деҳқончилик қилинадиган вилоятларига хосдир). Мазкур манзилгоҳлардан бири Фиробдиз, иккинчиси Навмичкат, учинчиси Бухоро деб аталган. Кейинчалик бу уч манзилгоҳ ўзаро бирлашиб ва тўхтовсиз тараққий этиб бориб, каттагина шаҳарга — Б. воҳасининг савдоҳунармандчилик ва маъмурий марказига айланган.

Бухоронинг Букж ипак йўли чорраҳасида жойлашганлиги илк даврлардан бошлаб ҳунармандчилик тармоқлари (кулолчилик, темирчилик, мисгарлик, зардўзлик, заргарлик, шишасозлик, кандакорлик, бадиий каштачилик ва ҳ. к.) ва савдо-сотиқ ишларининг ривожланишига туртки бўлди.

Россия истилоси даврида бир неча майда қайта ишлаш корхоналари вужудга келди. 20-а. бошида Бухорода 12 та маҳалла, 360 дан ортиқ гузар, 250 дан зиёд Мадраса, 390 та масжид, қарийб 150 та карвонсарой, 350 та ҳовуз бўлган. Бухоро мадрасаларида 10 мингдан ортиқ талаба ўқиган. Бухорода 1920-й. лардан бошлаб саноат корхоналарининг сони ва салмоги ортиб борди. Вилоят ҳудудида газ ва нефть конларининг топилиши шаҳарда янги саноат тармокларини ривожлантиришга асос бўлди. Уйсозлик, маданиймаиший хизмат тармоқларини барпо этиш жадаллашди. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари тубдан яхшиланди. Халқаро вамаҳаллий туризм йўлга қўйилди. Ҳоз. кунда Бухорода 30 дан ортиқ йирик саноат корхонаси мавжуд. Вилоят саноат корхоналари ялпи маҳсулотининг ярмидан кўпроғи Бухорода ишлаб чиқарилади. Корхоналарда асосан маҳаллий хом ашё қайта ишланади. Айрим корхоналар газ ва нефть саноати ҳамда қ. х. га хизмат қилишга ихтисослашган. Бухоро тўқимачилик к-ти («Бухоротекс»), қоракўл з-ди, зардўзлик, пиллакашлик фкалари, пахта, ёғэкстракция, вино, ғишт, ремонтмеханика з-длари, ун, гўшт, уйсозлик к-тлари, пойабзал, тикувчилик фкалари ҳамда ҳунармандчилик тармоқлари ишлаб турибди. Шаҳарда 10 дан ортиқ хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда қурилган қўшма корхоналар фаолият кўрсатади: «БухТель» (Исроил) майонез, «ОмегаСитора» (Греция) мўйна буюмлари, «ГуфикАвиценна» (Хиндистон) дори-дармон, «Мармар» (АҚШ) қурилиш материаллари ишлаб чиқаради. 1996 й. да Бухорода Корея Республикасида ишлаб чиқарилган телефон ст-ялари ўрнатилди. Бухорода Ўзбекистон пахтачилик и. т. ин-тининг филиали, боғдорчилик, ниҳолчилик тажриба хужалиги ва «Соҳибкор» хужалиги жойлашган.

Бухорода 20 дан ортиқ йўналишда автомобиль транспорти катнайди. 1986 й. дан троллейбус қатнови йўлга қўйидди. Халкаро аэропорт Б. ни Тошкент орқали республика вилоятлари ва 20 дан ортиқ хорижий давлатлар билан ўзаро алоқалар ўрнатишда хизмат қилади. Бухорода 100 дан ортиқ йирик тарихий меъморий ёдгорликлар: Бухоро арки, Сомонийлар мақбараси, Чашмаи Айюб мақбараси, Матки Аттори масжиди, Намозгоҳ масжиди, Пойи калон ансамбли, Қалъадевор қолдиқлари, Минораи калон, Масжиди калон, Мир Араб мадрасасц, Тим ва тоқилар, Лабиҳовуз ансамбли, Улутбек мадрасаси, Чор минор, Болоҳовуз масжиди, Ситораи Моҳи Хоса ансамбли ва б. сақланган. Булар шахарнинг янги кисмидаги замонавий кўп қаватли бинолар (ҳокимият уйи, «Бухоро», «Зарафшон», «Варахша», «Гулистон» меҳмонхоналари) билан уйғунлашиб кетган.

Бухоро йирик илммаънавият, маърифат марказларидан. 1996 й. мартдан Ўзбекистон ФА Самарқанд бўлимининг Бухоро минтақавий маркази фаолият кўрсатмоқда. 1997 й. да 3 олий ўқув юрти (давлат унти, озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси инти, тиббиёт инти), 5 коллеж, 3 академик лицей, тарих фанига ихтисослашган мактаб, 47 умумий таълим мактаби, 89 мактабгача тарбия муассасалари, 28 оммавий кутубхона, Бухоро давлат меъморийбадиий музей кўрикхонаси, 2 театр мавжуд. «Бухоро ҳафтаномаси» газ. чиқади (адади 2000).

Бухоро заминида машҳур, донишманд алломалар вояга етган, ўқиб ижод этган. Абу Ҳафси Кабир Бухорий (767 — 832), Имом ал-Бухорий, Ибн Сино, Наршахий, Дақиқий, Рудакий, Балъамий, Абдухолик Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Сайфиддин Бохарзий, Носир Бухорий, Шамсиддин Бухорий, Убайдуллоҳ Бухорий, Мушфиқий, Ҳофиз Таниш Бухорий, Турди Фароғий, Аҳмад Дониш, Фитрат, Садриддин Айний, Файзулла Хўжаев, Иброҳим Мўминов, Жалол Икромий шулар жумласидандир. 1997 й. нинг окт. да Бухоронинг 2500 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланди. 50 дан ортиқ тарихиймеъморий обидалар таъмирланди, янги истироҳат боғлари, хиёбонлар барпо қилинди.

Манбалар ва ад.: Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966; История атТабари, Т., 1987,Ҳофиз Таниш Бухори й, Абдулланома [1 —2ж. лар], Т., 1999— 2000; Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993; Мир Мухаммад Амин Бухарий, Убайдулланаме, Т., 1957; Абдурахмони Тали, История Абулфейзхана, Т., 1959; Фазлеллах ибн Руз бихан Исфахани, Мехманнамейи Бухаpa, M., 1976; Ахмад Даниш, История Мангитской династии, Бухоро шаҳри. «Узбектуризм» миллий компаниясининг Б«ухоро» меҳмонхонаси.

Душанбе, 1967; Мирза Абдал Азии Сами, Тарихи салатини мангитиййа, М., 1962; Инсониятнинг илмий ва маданий мероси — учинчи минг йилликка (1997 й. 18 — 20 окт., БухороХива), Т., 1997.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов, Исроил Назаров.


Кирилл алифбосида мақола: БУХОРО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
АМИР ТЕМУР
БУХОРО ВИЛОЯТИ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты