ЧИПОР ИЛОНЛАР — сув илонлар оиласига мансуб илонлар 2 уруги; асл Чипор илонлар (Coluber) ва ўрмаловчи Чипор илонлар (Е1арпе)нинг умумий номи. Уз. 2,4 м гача. Гавдасининг орка қисми сидирға рангли, баъзан қора йўлйўл доғлари бўлади; қорин томони оқиш. 30 га яқин тури Жан. Европа, Осиёнинг мўьтадил ва тропик минтақалари, Шим. ва Шарқий Африка ҳамда Шим. Америкада тарқалган. Ўзбекистонда Чипор илонларнинг 6 тури учрайди. Айниқса, турли рангли Чипор илонлар ва гулдор Чипор илонлар кенг тарқалган; чўл минтақаларда кўндаланг йўлли Чипор илонлар, холдор Чипор илонлар кўп учрайди. Чипор илонлар майда кемирувчилар, калтакесаклар, қушларнинг болалари ва майда қушлар билан озикданади. Жуда ҳаракатчан. Ўлжасини бўғиб ёки ерга босиб ўддиради. Урғочиси 3 тадан 40 тагача тухум қўяди. Чақади, лекин заҳарсиз бўлганидан хавфли эмас. Айрим турлари Табиатни муҳофаза килиш халқаро иттифоки Қизил китобига киритилган.