БЮДЖЕТ СТАТИСТИКАСИ

БЮДЖЕТ СТАТИСТИКАСИ — аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари (саноат ишчилари, хизматчилар, инженер-техник ходимлар ва б.) турмуш даражасини ўрганувчи статистика соҳаси; бюджет текширувлари натижасида олинган статистик маълумотларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланади. Оилаларнинг бюджетлари ҳақидаги статистик маълумотларни таҳлил қилиш истеъмол крнуниятларини очиб беради. Бу қонуниятлар халқ хўжалигини ривожлантириш ва барча аҳолининг фаровонлигини ошириш учун режалар тузишда назарда тутилади. Шунингдек, Бюджет статистикаси маълумотларидан мамлакат миллий даромади ва унинг аҳоли гуруҳлари ўртасида тақсимланишини ҳамда реал даромадларни ҳисоблашда, меҳнат ресурслари балансларини, қ. х. маҳсулотлари балансларини тузишда ва иқтисодий ҳисобкитоб ишларида ҳам фойдаланилади. Ўзбекистонда Бюджет статистикасини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги олиб боради ва ўрганади.


Кирилл алифбосида мақола: БЮДЖЕТ СТАТИСТИКАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты