ЧЎЛЯЛПИЗ (Ziziphora tenuior L.) — лабгулдошлар оиласи, кийикўтлар туркумига мансуб бир йиллик ўт тури. Пояси тик, асос қисмидан шохланган, гуллари оч сапсар ранг, бошоқсимон тўпгул ҳосил қилади. Май—июнь ойларида гуллаб, июль—авг. да мева тугади. Чўлларда, адирларда, тоғларнинг ўрта минтақаларида шағалли ва тошли тупроқларда ўсади. Суғорилмайдиган баҳорикор экинлар орасида бегона ўт сифатида учрайди. Эфирмойли ўсимлик. Чўлялпиз.