ЧЎПХИНА

ЧЎПХИНА, ёввойи хина (Impatiens parvifl ora) — хинадошларга мансуб бир йиллик ўт. Пояси тик, бўғинлари йўғон, учи шохланган, бўйи 30—50 см, попук илдизли, туксиз, нозик, чиройли. Барглари оддий, қисқа бандли, бутун, тухумсимон ёки эллипссимон, четлари тишли. Гуллари сариқ, икки жинсли, майда, сачок тўпгул ҳосил қилади. Меваси қаламсимон, бўйи 15—20 мм, кўп уруғли. Чўпхина июнда гуллайди, июлдан то сент. гача мевалайди. Тоғ ва адирларнинг нам ва соя ерларида, қояларнинг ёриқларида, дарахтлар тагида ўсади. Тошкент, Фарғона, Самарканд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида воҳа ва боғларда бегона ўт сифатида учрайди. Чўпхинадан бўёқ олинади.


Кирилл алифбосида мақола: ЧЎПХИНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕГОНА ЎТЛАР
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты