ЧЎРТАНСИМОНЛАР

ЧЎРТАНСИМОНЛАР (Esocidae) лососсимонлар туркумига мансуб баликлар оиласи. 1 уруққа мансуб 5 тури маълум. Ер юзида кенг тарқалган. Қора, Азов, Каспий, Орол, Болтиқ, Оқ, Баренц ва Охота денгизларида ҳам учрайди. Боши катта, тумшуғи чўзиқ, ясси. Оғиз бўшлиғидаги суяклар ва тили майда тишлар билан қопланган. Тангачалари майда. Типик вакили одций чўртан балиқ гавдаси 1,5 м гача, оғирлиги 35 кг дан ортиқ. Усти кулрангяшил, кулрангсарғиш ёки қўнғир бўлиб, қорни оқ. Кўндалангига ва узунасига ўтган йўллари ва қорамтир холлари бор. Елка, анал ва дум сузгич қаноти қора холли қўнғир, кўкрак ҳамда қорин сузгичи — сарғишқизил. Кўлларда, дарёларнинг тинч оқар ва ўсимликка бой жойларида якка яшайди. Ўзбекистонда Аму ва Сирдарёда, Айдаркўлда учрайди. 175—215 минг увилдириқ ташлайди. Эркаги 3—4, урғочиси 5 ёшда вояга етади. Йирткич. Балиқ, бақа, сув қушлари ва б. билан озик,ланади. Сони кескин камайиб кетган.


Кирилл алифбосида мақола: ЧЎРТАНСИМОНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
БАЛИҚЛАР
ОДАМ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты