БЎРДОҚИГА БОҚИШ

БЎРДОҚИГА БОҚИШ — қ. х. ҳайвонларини гўшти учун боқиб семиртириш, қисқа муддатларда сифатли ва энг кўп микдорда гўшт олишни таъминлайдиган технологик жараён; қорамол, чўчқа, қўй, паррандалар, қуён ва б. бўрдоқига боқилади. Бўрдоқига боқишнинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳайвон тури, зоти, жинси, ёши, соғлиғи ҳолати, боқим даражаси ва озуқа мукаммаллигига боғлиқ. Қорамолчиликда Бўрдоқига боқиш усули гўшт маҳсулотига қўйиладиган талабга кўра танланади. Барча мамлакатларда 6—8 ойлик бузоқларни 15—18 ой бўрдоқига боқиш вазни 400—480 кг га етказиб юқори сифатли мол гўшти олишда кенг қўлланиладиган ва самараси юқори технология ҳисобланади. Молларга хўжаликларнинг ўзида тайёрланган озуқалар — силос, сенаж, ўт, иддизмеваларни дағал ва аралаш озуқаларга қўшиб берилади. Агар Бўрдоқига боқишда мол фақат силос билан боқиладиган бўлса, суткасига 250—400 кг вазнга 16—25 кг, катта молларга 30—35 кг гача силос берилади. Тўйимлилигига кўра рационда силос ҳиссаси 60—65% ни ташкил этиши мумкин. Протеинга бўлган эҳтиёжни қондириш ва рационнинг мукаммаллигини таъминлаш учун озуқага мочевина ва премикслар (биологик фаол моддалар аралашмаси) қўшилади. Агар мол барда негизида боқиладиган бўлса, катта ёшдаги молларга суткасига 80—90 л гача янги барда едирилади. Барда рацион таркибига сомон, пичан, аралашмалар, витаминлар (А, Д), туз, бўр ёки ф-торсизланган фосфатлар қўшилади. Пахтачилик ривожланган минтақаларда Бўрдоқига боқишда пахта шулхаси суткасига (4—7 кг), шрот (2—3 кг)дан фойдаланилади, маккажўхори силоси, беда сенажи, пичан, дон, ем берилади. Бўрдоқига боқишда суткалик ўртача тирик вазн ўсиши 800—1200 г га боради. 1 кг вазн ўсишини таъминлаш учун 8—11 озуқа бирлиги сарфланади. Табиий ва маданий яйловлар етарли бўлган минтақаларда Бўрдоқига боқиш б . да яйловлардан фойдаланиш мумкин. Қўйчиликда гўштжун йўналишдаги зотларни Бўрдоқига боқиш яхши самара беради. Бўрдоқига боқиш учун ажратилган 3 — 3,5 ойлик қўзилар 7—9 ойлигига қадар боқилиб, уларнинг вазни 45—50 кг га етказилади, гўшт чиқиши 44—46% ни ташкил этади. Паррандачиликда бройлер етиштириш асосий ўринда туради. 2—6 ойлик жўжалар 15—25 сутка боқилади. 1 кг вазн ўсиши учун 6—9 озуқа бирлиги сарфланади. Асосий озуқа: мукаммал аралаш ем ёки аралаш ем ва турли аралашмалар. Чўчқачиликда 15—16 кг вазндаги 2,5 ойлик чўчқа болалари 7—7,5 ой боқилади (тирик вазни 100— 110 кг га етади). 1 кг вазн ўсиш учун 4,5—5 озуқа бирлиги сарфланади. Бўрдоқига боқишни кенг миқёсда ташкил этиш мамлакатда гўшт етиштиришни кўпайтириш имкониятини яратади. Ўзбекистонда Бўрдоқига боқиш ихтисослаштирилган хўжаликларда илғор технологияни қўллаган ҳолда саноат усулида олиб борилади.

Мубошир Мусаев.


Кирилл алифбосида мақола: БЎРДОҚИГА БОҚИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты