БЎРИТАРОҚ

БЎРИТАРОҚ, ғўзарак (Hibicsus trionum L.) — гулхайридошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси тик ўсади, бўйи 10—70 см, сершох. Барглари уч бўлакли, чўзиқ, тубигача патсимон бўлакчаларга ажралган. Гуллари сариқ, узун гулбандларда яккаякка жойлашган. Асосида қирмизи рангли доғлари бор. Меваси кўсакча. Иссиқ ва намсевар ўсимлик. Ниҳоллари март — майда кўкаради. Июнь — авг. да гуллайди, июлдан окт. гача мевалайди. Уруғидан кўпаяди. Бир тупи 15 минг уруғ беради. Уруғлар тупроқнинг 6—8 см чуқурлигида 57 йилга қадар яшовчанлигини сақдаб қолади, ҳарорат 5—6°да униб чиқади. Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик р-нларида кўп тарқалган. Бўритароқ пахта майдонлари, чопиқ қилинадиган экинлар орасида, шунингдек йўл, ариқ ёқалари, ташландиқ ерлар ва боғларда учрайди.

Кураш чоралари: экиш олдидан уруғни тозалаш, ерни бороналаш, қатор ораларига ишлов бериш, майса кўкармасдан гербицидлар сепиш ва б.


Кирилл алифбосида мақола: БЎРИТАРОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДЕҲҚОНЧИЛИК ТИЗИМИ
ДЕҲҚОНЧИЛИК
БЕГОНА ЎТЛАР
ЭКИНЛАРНИ ЭКИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты