БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ

БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ — Тошкент вилояти таркибидаги туман. 1955 й. 19 апр. да ташкил этилган (1962 й. 24 дек. да Юқори Чирчиқ туманига қўшиб юборилган, 1968 й. 25 дек. да қайта тузилган). Бўстонлиқ тумани шим. да Қозоғистон Республикасининг Жан. Қозоғистон вилояти, шарқда Қирғизистон Республика сининг Талас вилояти, жан. шарқда ЎзР Наманган вилоятининг Поп тумани, шим. ғарбда Тошкент вилоятининг Қибрай, жан. да Юқори Чирчиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари б-н чегарадош. Майд. 4,93 минг км2. Аҳолиси 142,9 минг киши (2000). Бўстонлиқ туманида туманга бўйсунувчи 1 шаҳар (Ғазалкент), 18 қишлоқ фуқаролари йиғини (Боғистон, Бўстонлиқ, Думалоқ, Жаҳонобод, Озодбош, Паргос, Сижжак, Сойлиқ, Тошпўлат Дадабоев, Угом, Хумсон, Чимбойлиқ, Чимён, Янгиовул, Қораманас, Қўшқўрғон, Ғалаба, Ҳондайлиқ) бор. Маркази — Ғазалкент ш. (Тошкент ш. гача 58 км).

Табиати. Бўстонлиқ тумани ҳудуди Тяньшан тоғ тизимидаги Угом, Писком, қисман Қоржонтов (шим. шарқца), Чатқол (жан. ғарбда) тизмалари оралиғида жойлашган. Тоғ олди ва тоғ этакларининг бал. 600—800 м. Энг баланд нуқтаси 4291 м (Бештор тоғи). Йилига 500 — 600 мм, айрим жойларда 1000 мм гача ёғин тушади. Янв. нинг ўртача т-раси —9°, —15°, июлники 17° — 21°. Дарё ва сойлари Чирчиқ дарёсининг ирмоқлари бўлиб, уларнинг энг муҳимлари Писком, Угом, Кўксув, ЧатКол, Оқтош, Чимён ва б. Янгиканал, Ходолак, Кемир, Терс ва б. каналлар курилган. Писком ва Чатқол дарёлари қўшилган жойда Чорвоқ сув омбори ва гидроузели (тўғони) барпо этилган. Дарё водийлари ўзлаштирилган. Баландлик зоналари бўйича бўз тупроқ, тоғ жигарранг тупроқ ва баланд тоғ очқўнғир ўтлоқидашт тупроқларида дашт ўтлари, сийрак дарахтли арча ўрмонлари, ўтлоқидашт ва дашт ўсимликлари ўсади. Тумандаги ўрмонзорларнинг аксари қисми ўрмон хўжалиги томонидан барпо қилинган. Баҳор ойларида турли ўтўланлар, лола, чучмома, бойчечак атрофни гиламдек қоплаб ажиб бир манзара ҳосил қилади. Ёввойи ҳайвонлардан қобон, айиқ, бўри, тулки, бўрсиқ, қушлардан қораялоқ, зағизғон, каклик, ўрдак яшайди. Мармар, гранит, қурилиш материаллари хом ашёлари бор.

Аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил қилади; қозоқ, тожик, рус, украин ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 28 киши. Суғориладиган ерларда аҳоли зичроқ яшайди. Шаҳар аҳолисининг салмоғи 30,9 %. Б. т. ҳудудида Ўзбекистонда энг йирик рекреация (дам олиш) зонаси ташкил этилган (Чорвоқ—Чимён, Паргос — Оқгош). Туманда «Оқгош» (бал. 1140 м), «Хумсон» (1150 м), «Товоқсой» (800 м) ва б. санаторийлар, «Кристалл» пансионата, «Чимён» рекреация комплекси, кўплаб дам олиш зоналари, болалар оромгоҳлари бор.

Чирчиқ дарёси воҳасида жуда кадимдан одамлар яшаб келган. Писком, Угом ва б. даре бўйларидаги ғорларда тош қуроллар, қоятош расмлари топилган. Туманда сайёхлар диққатини жалб қилувчи 180 дан ортиқ шундай маконлар мавжуд.

Хўжалиги. Бўстонлиқ тумани саноатмаҳсулоти и. ч. ҳажми бўйича Тошкент вилоятида Қибрай туманидан кейин 2ўринни эгаллайди. Унинг иктисодий географик ўрни (Тошкент ш. га яқинлиги) хўжалигининг ривожланишига имкон берди, туман хўжалиги мажмуи асосан пойтахт эҳтиёжларига хизмат қилади. Бўстонлиқ тумани ҳудудида 3 йирик ГЭС (Чорвоқ, Хўжакент, Ғазалкент), ойна, мармар, мева консерва, сутёғ, вино, пилла уруғи з-длари, қурилиш материаллари, йирик панелли уйсозлик к-ти, йўлқурилиш ва созлаш, эксплуатация қилиш корхоналари, қурилиш ташкилотлари, автобазалар бор. Саноат корхоналари асосан Ғазалкент ш. да жойлашган. Ғазалкент тошни қайта ишлаш к-тида Аркутсой мармар кони асосида мармар блоклар ва майдаланган мармар тош ишлаб чиқарилади. «Фарҳод» ва «Агат» кичик корхоналари ишлаб турибди.

Қ. х. нинг асосий тармоқлари — сутгўшт чорвачилиги, сабзавотчилик, боғдорчилик, токчилик, пиллачилик ва б. Туман умумий ер фонди 479,3 минг га, шу жумладан суғориладиган ерлар 14,9 минг га. Қ. х. корхоналари ва ташкилотлари ерлари умумий майд. 140,6 минг га, шундан экинзорлар 11,9 минг га (шу жумладан суғориладигани 6,1 минг га), боғ ва токзорлар 7 минг га, пичанзор ва яйловлар 64,6 минг га. Жами томорқа ерлар, богдорчилик, сабзавотчилик уюшмаларининг ерлари 2,5 минг га (шу жумладан суғориладигани 2 минг га). Бўстонлиқ туманида 19 ширкат хўжалиги (шу жумладан 6 та сабзавот, 13 та сутсабзавот етиштириладиган ширкат хўжалиги). 3 та қишлоқ хўжалик ширкати корхонаси (бўрдоқичилик, наслчилик парранда репродуктори ва ипакчилик хўжалиги) бор. Умумий экин майд. (томорқа ерлари билан бирга) 15,1 минг га, шундан суғорма деҳқончилик ерлари 8,8 минг га, лалмикор деҳқончилик ерлари 6,3 минг га. Экин майдонларининг асосий қисми ғалла, сабзавот, картошка емхашак экинлари билан банд. Чорвачиликда қўйчилик, паррандачилик, йилқичилик ҳам мавжуд. Пилла етиштирилади. 25,1 мингқорамол, шундан 13,2 минг сигир, 67,8 минг қўй ва эчки, 18 минг парранда боқилади (2001). Ўрмонзор майд. 28 минг га ни ташкил этади. «Ўзбалиқ» корпорациясига кирадиган «Хонбалиқ» хўжалиги бор.

Бўстонлиқ тумани вилоятнинг бошқа туманлари б-н автомобиль ва т. й. транспорти орқали боғланган. Тошкент—Чорвоқ электрлаштирилган т. й. туманни республика пойтахти билан боғлайди. Каттик қопламали автомобиль йўллари туман хўжаликлари, дам олиш масканларини бирлаштиради, уларни республиканинг бошқа туманлари билан боғлайди.

2000/2001 ўқув йилида 55 умумий таълим мактабларида 30,2 минг ўқувчи, касбҳунар коллежида 850 дан зиёд ўқувчи ўқиди. Оммавий кутубхона, клуб муассасаси бор. 27 мактабгача ёшдаги болалар муассасаларида 3,9 мингдан ортиқ бола тарбияланди. 2 касалхона, поликлиника, сил касалликлари диспансери, 6 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 18 акушерлик пункти мавжуд. Узбек тилида «Бўстонлиқ овози», қозоқ тилида «Бўстонлик довуси» туман газ. (1936 й. дан) нашр этилади, адади 1675.

Ад.: Аминов М ., Бўстонлиқ. Т., 1985.


Кирилл алифбосида мақола: БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты