БЎЪД

БЎЪД (араб. — оралиқ, масофа, чақирим; кўплиги абъод) — бир ёки турли вақтда эшитилаётган икки товуш, нағма, парданинг ўзаро баландпастлик муносабатлари. Европа мусиқасидаги интервал тушунчасига қисман мое. Б. Ўрта ва Яқин Шарқ мусиқа назариясининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, дастлаб Форобий, кейинчалик Ибн Сино, Ибн Зайла, Зайнулобиддин, Урмавий, Жомий ва б. олимларнинг асарларида мат. қоидалар асосида таърифланган. Бўъдлар очиқ (бутун) торга нисбатан торнинг маълум бўлагидан ҳосил этилган ва нисбий сонлар билан ифодаланган. Мае, очиқтордаги товуш асосий (мутлақ) парда деб фараз этилса, торнинг 1/2 бўлагида — зулкулл (лот. октава), 2/3 бўлагида — зулхамс ( квинта), 3/4 бўлагида — зуларбаъ (кварта), 8/9 бўлагида — таниний (катта секунда), 243/256 бўлагида — бақия (90 центли кичик секунда) каби Бўъдлар ҳосил қилинади. Назарий жиҳатдан Бўъд ларнинг сони чегараланмаган бўлсада, мусиқа амалиётида асосан 9 таси қўлланилган. Улар мулойим (ёқимли, лот. консонанс) ва мутанофир (ёқимсиз, диссонанс) турларга ажратилган. Мулойимлар — зулкулл марратайн (квинтдецима), зулкулл валхаме (дуодецима), зулкулл валарбаъ (ундецима), зулкулл, зулхамс, зуларбаълар; қолганлари мутанофирдир.

Ад.: Абдурахман Джами , Трактат о музыке (пер. А. Болдырева), Т., 1960; Раж а б о в И., Мақомлар масаласига дойр, Т., 1963.


Кирилл алифбосида мақола: БЎЪД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕРУНИЙ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты