БЎЯШ

БЎЯШ — 1) толали материаллар (ип, жун, ипак, сунъий тола ва б.) ёки улардан тайёрланган буюмлар (газлама, калава) га ранг бериш. Бўяш учун синтетик органик бўягичлар, пигментлар, локлар ва б. моддалар ишлатилади. Бўягичлар ва бўялувчи материалнинг кимёвий хоссаларига қараб ҳар хил Бўяш усуллари қўлланилади. Ипак кислота хоссаларига эга бўлганидан асосли бўягичлар билан бўялади. Жун асос хоссаларига эга бўлгани учун уни бўяшда кислотали (нордон) бўягичлар ишлатилади. Ип, жун, ипак ва б. баъзи толаларни бўяш учун улар бўягичларнинг сувдаги эритмаларига маълум вақт солиб қўйилади. Трани ошириш (мас, қайнатиш) Бўяш жараёнини тезлатади;

2) турли сиртларга (деворлар, тунука томлар, поллар, деразаэшиклар, металл буюмлар ва б. га) бўёқ суркаш. Бўёқ сиртга пуркагичлар, Бўяш аппаратлари б-н пуркалади, қилли чўткалар, резина роликлар билан суркалади. Бўяладиган сиртларнинг хилига (тунука том, пол, дераза ва б.), жойига (очиқ ҳавода, хона ичида жойлашганига), материалига (металлар, ёғоч ва б.) қараб турли таркибли бўёклар ишлатилади қ(. Бўёқлар, Бўёқ пуркагич).


Кирилл алифбосида мақола: БЎЯШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМАЛИЙ САНЪАТ
Туш таъбири ўзбек тилида
БЎЯГИЧЛАР
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты