БЎҒИМДУМЛАР

БЎҒИМДУМЛАР (Cordylidae) калтакесаклар оиласи. 4 уруғ, 24 тури бор. Жан. ва тропик Африкада тарқалган. Турларининг бир қисми асл калтакесакларга, бошқалари илонларга ўхшайди, лекин ҳаммаси калтакесаклардек яшайди ва тез ҳаракат қилади. Оиланинг типик вакили бўғимдум (Zonurus cordylus) агамаларга ўхшайди. Ранги ўзгарувчан, лекин кўпинча дум ва орқа томони хира қовоқ рангда, боши ва оёқлари оч сариқ, қорни оқ бўлади. Бўғимдумлар тоғларда, серқоя қалтис ерларда юради. Душмандан қоялар орасига яшириниб, тошларнинг ғадирбудур қирраларига ёпишиб олган Бўғимдумларни бутунлича ажратиб олиш қийин. Турли умуртқасизлар, йирик вакиллари эса майда умуртқали жониворлар билан озикланади. Кўп турлари тухум қўйиб кўпаяди, фақат илонга ўхшаш Бўғимдумлар тирик туғади.


Кирилл алифбосида мақола: БЎҒИМДУМЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АФРИКА
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты