ЭЛАСТИКЛИК

ЭЛАСТИКЛИК — жисмга таъсир этувчи кучлар олинганда унинг аввалги геометрик ўлчамларини тиклаш хусусияти. Жисмларнинг Эластиклик ги уларни ташкил қиладиган атомлар (молекулалар) нинг таъсир кучлари (ички кучлар) маҳсулидир. Ички кучлар нормал ва уринма кучларга бўлинади. Нормал кучлар атомлар орасидаги масофага боғлиқ. Улар атомларни яқинлаштирувчи ёки узоқлаштирувчи бўлади. Уринма кучлар атомни бошқа атомлар билан туташтирувчи тўғри чизиқлар орасидаги бурчакларга, жисмнинг энергияси атомлари орасидаги масофаларга ва юқорида айтилган бурчакларга боғлиқ. Ташқи кучлар таъсир этмаса, қаттиқ жисмларда мутлақ ноль трада атомлар мувозанат ҳолатини эгаллайди, яъни ҳар бир атомга таъсир этувчи кучларнинг йиғиндиси нолга тенг, атомнинг потенциал энергияси минимум қийматда бўлади. Ташқи кучлар таъсирида атомлар мувозанат ҳолатидан чиқиб, жисмнинг потенциал энергияси ортади (расмга қ.). Бу ортиш миқдори жисмнинг ҳажми ва шакли ўзгариши (деформация) учун ташқи кучлар бажарган ишга тенг. Ташқи кучлар олиб ташланганидан кейин атомлари мувозанат ҳолатидан чиқиб, эластик деформацияланган жисмнинг ҳажми ва шакли нобарқарор бўлиб қолади ва ўз-ўзидан аввалги мувозанат ҳолатига қайта бошлайди (атомлар мувозанат ҳолати атрофида тебранади). Жисмда тўпланган ортиқча потенциал энергия тебранувчи атомларнинг кинетик энергиясига, яъни иссиқликка айланади. Атомлар орасидаги масофа ва бурчакларнинг ўзгариши уларнинг мувозанат ҳолатларидагидан кам фарқ қилса, бу ўзгаришлар атомлар орасидаги таъсир этувчи кучларга мутаносиб (пропорционал) бўлади. Бу ҳол худди пружинанинг қанчалик кўп ёки кам чўзилиши ёки сиқилиши унга қўйилган кучга мутаносиб эканлигига ўхшайди. Шу сабабли, жисмни шартли равишда пружиналар билан атомлар тўплами деб фараз қилиш мумкин. Жисмнинг Эластиклик лигини ифодаловчи константа материалнинг эластиклик модулини акс эттиради. Жисмнинг эластик деформацияси унга таъсир этувчи кучга боғлиқ бўлиб, эластиклик назарияси фанининг асоси бўлган Гук қонунита. бўйсунади.

Ташқи кучларни таъсир эттириш ва олиш ўрнига фақат трани (эриш трасидан паст трагача) ўзгартирсак ҳам жисмнинг атомлари мувозанат ҳолати атрофида кичик амплитуда билан тебрана бошлайди, яъни иссиқлик атомларнинг кинетик энергиясига айланади. Бу ҳол материалнинг эластиклик модули ўзгаришига олиб келади, аммо жараёнларнинг асл моҳиятига таъсир этмайди.

Суюқликларда атомларнинг иссиқликдан тебраниш амплитудаси мувозанатдаги атомлар орасидаги масофаларга тенг бўлади, натижада атомлар ўз жойларини осонгина алмаштиради ва иссиқликдан тебраниш тезлигига қараганда анча кам тезлик билан таъсир қилаётган уринма кучга қаршилик кўрсатмайди. Шу сабабли, суюкликлар ва газлар шакл Э. лиги хусусиятига эга эмас.

Газ ҳолатидаги моддаларнинг атомлари ёки молекулалари орасидаги масофа уларнинг сиқилган (яъни суюлтирилган) ҳолатидагидан анча катта бўлади. Газлар (буғлар)нинг Эластиклик лиги газ молукулаларининг газ ҳажмини чегаралаган идиш деворига урилиши билан аниқланади.

Жисмлар ва материалларнинг Эластиклик хоссасини билиш уларнинг хусусиятларини ўрганишда, улардан маҳсулотлар тайёрлашда, кийимбошлар тикишда, уларни бинолар ва иншоотлар қуришда ишлатишда жуда муҳим ҳисобланади.

Ғоибназар Ҳожиметов.


Кирилл алифбосида мақола: ЭЛАСТИКЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты