ЭЛЕКТР БИРЛИКЛАР — электр катталикларининг бирликлари. Мутлақ электростатик бирликлар тизими (СГСЭ) ва Халқаро бирликлар тизими (СИ) таркибига кирувчи МКСА тизими мавжуд. СГСЭ тизимида электр миқаори бирлиги Кулон конунидан аниқланади ва заряднинг мутлақ электростатик бирлиги деб аталади. Бу тизимда сантиметр, грамм ва секундни асосий бирлик қилиб танлаб ва заряднинг мутлақ электростатик бирлигидан фойдаланиб, барча электр катталикларнинг ўлчов бирликлари аникланади. СИ тизимида тўртинчи асосий бирлик сифатида ток кучи бирлиги ампер (А) қабул қилинган. Метр (м), килограмм (кг), секунд (с) ва ампер (А) асосий бирликларни асос қилиб олиб, қолган барча электр катталиклар бирликлари — ҳосилавий бирликлар: кулон, вольт, ом, фарада ва бошқалар тегишли физик муносабатлардан фойдаланиб аниқланади. Ҳеч қайси бирликлар тизимига кирмаган электр бирликлар: электронвольт (эВ), килоэлектронвольт (кэВ), мегаэлектронвольт (МэВ) (1эВ = 1,602071019Ж).