ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ

ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ — электр энергиясини электр манбаидан истеъмолчиларига узатиш ва тақсимлаш учун мўлжалланган қурилмалар мажмуи. Умумий мақсадларга мўлжалланган Электр тармоғи электр ст-ялар билан истеъмолчиларни ҳаво линиялари ва кабелли электр узатиш линиялари орқали боғлайди, ҳудудий жиҳатдан тарқоқ истеъмолчиларни электр энергияси билан марказлашган усудда таъминлайди. Электр узатиш линиялари билан боғланмайдиган Электр тармоғи лари ҳам бўлади. Қандай мақсадларга мўлжалланганлигига қараб, улар таъминловчи ва тақсимловчи тармоқларга, яъни электр энергиясини кичик электр ст-ялардан шаҳар, саноат, қ. х. ва бошқалар истеъмолчиларга узатувчи ва тақсимловчи тармоқларга; кучланиши бўйича икки гуруҳга, яъни кучланиши 1 кВ гача ва ундан юқори бўлган тармоқларга бўлиниши мумкин. Бундан ташқари, ток турига қараб, ўзгарувчан ва ўзгармас ток Э. т. га, фойдаланилишига кўра, ҳаво линияли ва кабелли; тузилиши бўйича ҳалқали ва радиал; ишлаш режими бўйича очиқ ва берк хилларга бўлинади. Электр тармоғи таркибига ЕОр токни ўзгартирувчи, электр энергиясини тақсимловчи ва тармоқ иш режимини бошқарувчи электр ст-ялари киради. Ўзгарувчан ток Э. т. лари кенгтарқалган. Ўзбекистонда бундай Электр тармоғилари учун 12,24,36, 48,60, 127, 229, 380, 660 В ли; 3, 6, 10, 20, 35, 110, 150, 220, 330, 500, 750 кВ ли номинал кучланишлар қабул қилинган. Ўзгармас ток Электр тармоғилари, асосан, шаҳарлар, қисман т. й. электр транспорти ва баъзи электркимёвий корхоналарни электр билан таъминлашда қўлланади. Кучланиши 220 В гача бўлган. Электр тармоғилар кичик қувватли истеъмолчилар (уйрўзғор ёритиш асбоблари, электр аппаратлар ва бошқалар) ни, 380 В дан 10 кВ гача бўлган Электр тармоғилар юқори қувватли электр двигателлар ишлатиладиган истеъмолчиларни энергия билан таъминлашда қўлланади. Кучланиш 6 кВ дан юқори бўлган Электр тармоғи лардан электр энергияни қабул қилиб, кейин кучланишни пасайтириб тарқатишда фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АМИР ТЕМУР
ИБН СИНО
ЭЛЕКТР ТОКИНИ УЗАТИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты