ДАРАХТЛАРГА ШАКЛ БЕРИШ

ДАРАХТЛАРГА ШАКЛ БЕРИШ — боғдорчилик ва манзарали боғдорчиликда қўлланиладиган агротехнологик усуллардан бири, дарахт ва буталар шох-новдаларини буташ, сийраклатиш, қисқартириш йўли билан уларни муайян бир кўринишда ўстириш. Дарахтларга шакл бериш дарахтнинг ҳаво, ёруғликдан яхши баҳраманд бўлиши, озиқ моддаларнинг ҳосилли новдаларда тўпланиши, ҳосилдорликни ошириш ва мевалар сифатини яхшилашга имконият яратади. Шакл берилмаган дарахтлар кам яшайди ва кам ҳосил беради. Дарахтни ўстириш шакли жойнинг тупроқ-иқлим шароитларига, мева тури ва навининг биологик хусусиятларига қараб танла-нади. Дастлабки шакл бериш ишлари кўчатзорнинг иккинчи даласида бошланади, сўнгра боғда 6—8 йил давом эттирилади.

Дунё мамлакатлари богдорчилигида Дарахтларга шакл беришнинг ғоят хилма-хил турлари қўлланилади. Ўзбекистонда мева дарахтларининг кўпчилигига паст танали (асосий тана бал. 50—70 см) қилиб шакл берилади, натижада мева дарахтлари ҳосилга эрта киради, уларни парвариш қилиш, буташ, зараркунандаларга қарши кураш, ҳосилни йиғиб-териб олиш осонлашади. Хиёбонларга, йўлларнинг четларига ўтказиладиган дарахтларга баланд танали (150—200 см), анжир, анор, кўпгина паст бўйли пайвандтаг дарахтларга асосан бута (тана бал. 50 см) кўринишида шакл берилади.

Марказий тана ва асосий шохларнинг жойлашишига қараб Дарахтларга шакл бериш поғонали, сийрак поғонали, косасимон, бутасимон ва б. бўлиши мумкин. Поғонали шакл (олма, гилос, нок ва б. қўлланилади) да асосий шохлар танада поғоналаб жойлаштирилади, поғонада 3—5 тадан шохбўлади. Сийрак поғонали шаклда (кўпчилик мева турлари учун қабул қилинган) дарахтда 5—8 та асосий ва 1—2 қўшимча шохлар қолдирилади. Косасимон шаклда кўчат боққа ўтказилиши б-н танадан чиққан 3—5 та шох 20—30 см узунликда крлдирилади, марказий тана қирқиб ташланади. Бу шаклда кўпроқ шафтоли, олча ўстирилади. Бутасимон шаклда (илдизидан ривожланадиган ўсимликлар — анор, анжир, туркман олмаси, смородина, малина ва б.) марказий тана бўлмайди, илдиздан 2—3 та мустақил тана ва улардан шохшабба чиқарилади, таналар қариганидан кейин илдиздан чиққан янги тана билан алмаштирилади. 1970-й. лардан бошлаб Ўзбекистонда Италияда (проф. Бальдосари) кашф этилган сунъий шакл бериш усулларидан бири — пальметта шакли (паст бўйли пайвандтаглардаги мева дарахтлари — олма, нокни шох-шаббага ясси шакл бериб, сўри ёки симбағазларда ўстириш) синаб кўрилди, лекин сермеҳнатлиги туфайли кенг ёйилмайди. Дарахтларга шакл беришнинг асосий тизимлари расмда берилган. Токка шакл бериш ҳақида ток мақоласига қ. Ад.: Рибаков А. А., Остроухова С. А., Ўзбекистан мевачилиги, Т., 1967; Собиров М., Томорқа бовдорчилиги, Т., 1991. Султон Холназаров.


Кирилл алифбосида мақола: ДАРАХТЛАРГА ШАКЛ БЕРИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУТАШ
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири ўзбек тилида
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты