ЭЛЕКТР ТОКИНИ УЗАТИШ

ЭЛЕКТР ТОКИНИ УЗАТИШ — электр ст-ясидан электр энергиясини муайян масофага электр ускуналари ва қурилмалари ёрдамида етказиб бериш. Электр токини узатиш қурилмаларига кучланишни кучайтирувчи ва пасайтирувчи трансформаторлар, таянчларга тортиладиган симли ва ерга кўмиладиган кабелли электр узатиш линиялари, аварияга қарши ва ҳимоялаш автоматика аппаратлари киради. Энергия линия орқали узатилаётганда сим қаршилигини енгиш учун энергиянинг маълум қисми йўқолади. Энергиянинг йўқолиш миқдори ток кучи квадратига ва симнинг қаршилигига мутаносиб (пропорционал) бўлади. Сим қаршилигини камайтириш учун унинг диаметрини ошириш зарур. Симни тежаш учун Электр токини узатиш линиялари бошига кучланишни кучайтирувчи трансформаторлар, охирига эга пасайтирувчи трансформаторлар ўрнатилади. Натижада узатилаётган қувват (энергия) ўзгармайди, кучланиш қанча кўпайса, линиядан ўтаётган ток кучи шунча камаяди. Линиянинг энергия ўтказувчанлик имконияти кучланиш квадратига тўғри, линиядаги энергиянинг йўқолиши эса кучланиш квадратига тескари мутаносиб бўлади. Узатиш линияларининг кучланиши узатиш масофасига, узатилаётган электр қувватига боғлиқ.

Узатиш линиялари ер ости ёки сув ости кабеллари ва ҳаво линиялари шаклида қурилиши мумкин. Кабелли электр узатиш линияларида энергия ўтказувчанлик имконияти линиянинг актив қаршилиги билан, ҳаво линияларида эса индуктив қаршилик билан чекланади. Амалда ҳаво линияларининг индуктив қаршилиги актив қаршилигидан бир неча марта катта бўлади. Шу сабабли ҳам анча узоқ масофага ўта катта қувватни узатиш учун ўзгарувчан ток ҳаво линияларида индуктив қаршилик таъсирини камайтириш чоралари кўрилади: синхрон ёки конденсаторли компенсаторлар, линияга параллел уланадиган индуктив қаршилик — дросселлар, линияга кетмакет уланадиган сиғимли қаршилик — конденсатор батареялари қўлланилади. Ўзгарувчан ток узатиш линиялари албатта уч фазали бўлади. Электр энергия узатиш линиялари фақат ўзгарувчан токда эмас, балки ўзгармас токда ҳам электр узатиши мумкин. Линия орқали узатиладиган қувват токнинг қучланишига ва линиянинг узунлигига боғлиқ.

Электр токини узатиш линиялари мусбат ва манфий қутб симларидан иборат бўлади. Линияда юқори кучланиш бўлиши учун линия бошидаги трансформаторлар кучайтирилган ўзгарувчан кучланишни тўғрилагичлар ёрдамида ўзгармас токка айлантиради. Линия охирида инверторлар ёрдамида ўзгармас ток ўзгарувчан токка айлантирилади, сўнгра трансформаторлар ёрдамида яна паст кучланишга ўтказилади ва истеъмолчиларга юборилади (қ. Электр тармоғи, Электр таъминоти).


Кирилл алифбосида мақола: ЭЛЕКТР ТОКИНИ УЗАТИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭНЕРГЕТИКА
ФИЗИКА
ЭНЕРГИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты