ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ АНАЛИЗ УСУЛЛАРИ

ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ АНАЛИЗ УСУЛЛАРИ — моддаларни электр токи ёрдамида текширишга асосланган кимёвий анализ усуллари мажмуи. Амалда электрокимёвий анализнинг электролиз (электрогравиметрик анализ, ички электролиз, металларни контакт алмаштириш — цементация, полярографик анализ) ва титриметрик (амперметрик, кондуктометрик, потенциометрик титрлаш) усулларидан фойдаланилади.

Электрогравиметрик анализ электролиз натижасида ҳосил бўлган элементнинг массасини аниқлашга асосланган. У, асосан, рангли, оғир ва баъзан қора металларни миқцорий аниқлашда ёки уларни бир-биридан ажратишда қўлланади. Ички электролиз усули турли материаллар таркибидаги металлар миқдорини аниқлашда қўлланади. Металларни контакт алмаштириш (цементация) усулидан модда таркибида жуда оз миқдорда учрайдиган металларни ажратиб олишда ва уларнинг концентрацияларини оширишда фойдаланилади. Полярографик усулда анализ қилиниши зарур бўлган модда эритмаси симоб томчилардан иборат катод ёрдамида электролиз қилинади. Бунда модда сифат ва миқдорий жиҳатдан анализ қилинади (қ. Поляриметрия).

Титриметрик усулларда нейтралланиш, чўктириш, комплекс ҳосил бўлиш, оксидланишқайтарилиш реакцияларининг тугаши индикаторлар иштирокида титрлаш йўли билан аниқланади. Амперметрик усулда титрлашнинг тугаши микроэлектрод маълум потенциалга эга бўлганида ток кучининг кескин ўзгариши бўйича (қ. Амперметрик титрлаш), кондуктометрик усулда эса эритманинг электр ўтказувчанлиги ўзгаришига қараб аниқланади. Потенциометрик титрлаш усулида эритмадаги модданинг концентрациясини аниқлаш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ АНАЛИЗ УСУЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ЭЛЕКТР
АГРОКИМЁВИЙ ТАҲЛИЛ
ҲАРБИЙ САНЪАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты