ЭНДОГЕН ЖАРАЁНЛАР

ЭНДОГЕН ЖАРАЁНЛАР — Ер қаърида ер ички кучларининг таъсир этишидан юзага келадиган геологик жараёнлар. Ер пўстида содир бўладиган тектоник ҳаракатлар, сейсмик фаоллик, магматизм, метаморфизм, гидротермал жараёнлар ва бошқалар Эндоген жараёнларни ташкил этади. Ернинг ички энергияси унинг чуқур қисмида радиоактив моддаларни парчаланишидан ажралиб чиққан иссиқлик, ер қатламларидан ҳосил бўладиган гравитацион кучлар таъсири ва Ернинг айланишидан юзага келадиган кучлар ҳисобига пайдо бўлади. Гравитацион кучларнинг Ер пўстида нотекис тақсимланиши унда турли зичлик ҳамда тектоник фаоллиқдаги қисмлар бўлиниши, қатламларнинг деформацияланишига ва метаморфизмга учрашига сабаб бўлади. Шунингдек, Ер пўстининг чуқур қисмларида ва юқори мантияда тўпланган энергия қатламларнинг бурмаланишига, ёриқлар ва узилмалар ҳосил бўлишига, қатламларни ёриқлар бўйлаб турли йўналишларда силжишига, зилзилалар вужудга келишига ва бошқаларга олиб келади. Магманинг чўкинди ётқизиқлар ичига жойлашиши ва улар билан реакцияга киришиши, флюидларнинг ёриқлар бўйлаб юқорига кўтарилиши ва бошқалар омиллар таъсиридан турли фойдали қазилма конлари ҳосил бўлади. Эндоген жараёнларнинг ривожланиши айрим ҳолларда экзоген жараёнлар таъсирида вужудга келади. Кўпгина геологик ҳодисалар, фойдали қазилмаларни таркиб топиши (мас, нефть, тошкўмир ва бошқалар) ва структураларнинг шаклланиши экзоген ва эндоген геологик жараёнларнинг бир-бирига бўлган алоқасига боғликдир (қ. Экзоген жараёнлар).


Кирилл алифбосида мақола: ЭНДОГЕН ЖАРАЁНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АТОМ ЭНЕРГИЯСИ
БУЮК БРИТАНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты