ДЕВАЛЬВАЦИЯ

ДЕВАЛЬВАЦИЯ (де ва лот. valeo — қиймат) — миллий пул бирлиги курсининг чет эл валюталари (эркин алмаштириладиган валюталар, халқаро ҳисоб бирликлари)га нисбатан пасайтирилиши. Девальвация давлат томонидан расмий равишда эълон қилинади ва қонунчилик асосида амалга оширилади. Девальвация мамлакат савдо ва тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, валюта резервининг ҳолдан тойиши, халқаро валюта бозорларида миллий валюта курсининг пасайиши билан боғлиқ ҳолда юз беради. Унинг очиқ Девальвация (Д. ҳукумат томонидан қонун йўли билан расман эътироф қилинади, эски қоғоз пулнинг бир қисми муомаладан чиқарилади ёки кадрсизланган пул алмаштирилади) ва яширин Девальвация (қоғоз пулнинг қадрсизланиши, олтин таъминотининг камайиши юз беради, лекин пулнинг бир қисми муомаладан олинмайди) кўринишлари бор. 1978 й. гача жаҳон мамлакатлари валюталарининг расмий қиймати уларнинг олтин таъминотини таққослаш орқали аниқланар эди. 20-а. нинг 70-й. лари охиридан (халқаро келишувга мувофиқ) барча қадри баланд валюталардаги олтин нисбатлари бекор қилинди ва Девальвация у ёки бу чет эл валютаси (одатда, AҚШ доллари, Германия маркаси, инглиз фунт стерлинги ва б.)га нисбатан пасайтириш йўли билан амалга ошириладиган бўлди. Mac, 1990 й. 1 нояб. дан собиқ Иттифоқда амалда бўлган рубль АҚШ долларига нисбатан 1,8=1 доллар нисбатида Девальвация қилинди.

Девальвация ҳодисаси ҳоз. ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг банкмолия тизимида тез-тез учраб туради. 1998 й. да Жан.-Шарқий Осиё мамлакатлари, Япония, Россия ва б. да юз берган молиявий танглик оқибатида бу мамлакатларнинг миллий валюталари долларга нисбатан қисман Девальвация қилинди (яна қ. Ревальвация).


Кирилл алифбосида мақола: ДЕВАЛЬВАЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты