ЭФИРЛАР

ЭФИРЛАР — таркибида кислород бўлган органик бирикмалар. Улар 2 гуруҳга: оддий Эфирлар (К — О — К1) ва мураккаб Эфирлар (К СОО К1) га бўлинади (бу ерда К ва К1 — СН3; С2Н5; С3Н7; С6Н5 каби органик радикаллар).

Оддий Эфирларга сув молекуласидаги 2 водород ўрнини бир валентли углеводородлар радикаллари алмашган моддалар сифатига қаралади (мас, диэтилэфир С2Н5—О—С2Н5). Агар Эфирлар таркибидаги радикаллар турлича бўлса, улар аралаш эфирлар дейилади (мас, метилпропил эфир СН3—О — С3Н7). Табиатда фенил ва нафтил Эфирлар учрайди.

Ёғ қатори Эфирлари, одатда, рангсиз суюқликлар бўлиб, сувдан енгил, тегишли спиртлардан пастроқ трада қайнайди. Ароматик қаторнинг оддий Эфирлари ҳисобланган дифенил Э. ва нафтил қатори Эфирлари, одатда, қаттиқ моддалардир. Оддий Эфирлар органик эритувчиларда яхши эрийди, қуйи оддий Эфирлар сувда оз эрийди. Оддий Эфирлар саноат миқёсида спиртларга сульфат кислота таъсир эттириб олинади. Саноатда эритувчи сифатида кенг қўлланади. Улардан пластификаторлар, хушбўй моддалар синтез қилинади, органик синтезда ярим хом ашё сифатида фойдаланилади.

Мураккаб Эфирларда углеводород радикали кислород атоми орқали анорганик ёки органик кислоталар билан бириккан бўлади. Буларга сирка этил эфир (этилацетат) ёки нитрит кислотанинг этил эфири (этилнитрит) мисол бўла олади. Мураккаб Эфирлар табиатда ёғлар ва восклар сифатида учрайди. Фосфат кислота Эфирлари инсон ва ҳайвонларда моддалар алмашинувида муҳим аҳамиятга эга. Мураккаб Эфирларнинг аксарияти сувда эримайдиган, зичлиги сувникидан кичик, мева ҳидига эга суюқликлардир. Булар, асосан, этерификация усули билан олинади. Мураккаб Эфирларга совунланиш реакциялари тавсифлидир. Қуйи мураккаб Эфирлар (этилацетат) эритувчилар сифатида, ўрталари (нок эссенцияси) озиқ-овқат саноатида ишлатилади. Сульфат кислота Эфирлари органик синтезда, нитрат кислота Э. и (нитроглицерин) эса портловчи моддалар сифатида қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЭФИРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
АЛИШЕР НАВОИЙ
АНОРГАНИК БИРИКМАЛАР НОМЕНКЛАТУРАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты