ЭШИТИШ

ЭШИТИШ — одам ва ҳайвонлар организмининг товуш тебранишларини қабул қилиш хусусияти; механик, рецептор ва нерв тузилмаларидан ташкил топган эшитиш анализаторлари фаолияти туфайли рўй беради. Товуш таъсирида одамда товуш сигналлари параметрини акс эттирувчи Эшитиш сезгиси пайдо бўлади; бунинг натижасида товуш тебранишлари частотаси товуш баландлиги тарзида қабул қилинади. Организмларнинг Эшитиш хусусияти улар эволюцион ривожланиши, яшаш муҳити ва товуш сигналларининг биологик аҳамияти билан боғлиқ (қ. Биоакустика). Эволюция жараёнида Эшитиш системаси дастлаб ҳашаротларда, кейинроқ барча умуртқалиларда пайдо бўлган. Эшитиш сут эмизувчиларда айниқса яхши ривожланган. Товуш тебранишлари ташқи Эшитиш йўли (ташқи қулоқ) орқали ўтиб, ноғора пардани тебратади. Тебранишлар ўрта қулоқдаги суякчалар орқали ички қулоқ суюқлиги (перилимфа ва эндолимфа) га ўтади. Пайдо бўлган гидромеханик тебранишлар чиғаноқ тўсиғи (асосий, яъни базиляр мембрана)ни ва унда жойлашган рецептор аппарат (Корти органи) ни тебратади. Базиляр мембрананинг механик хусусияти унинг узунлиги бўйлаб бир хил бўлмайди: юқори частотали тебранишлар базиляр мембрананинг ички қулоқ чиғаноғи асосида, паст частотали тебранишлар эса унинг учки қисмида максимал амплитудага эга бўлган тебранишларни пайдо қилади. Шундай қилиб, Корти органида товуш тебранишлари механик энергияси рецепторларни қўзғатади, қўзғалиш рецепторлардан Эшитиш нервлари толаларига берилади. Нервларда пайдо бўлган биоэлектр потенциаллар Э. системаси маркази бўлимига ўтказилади. Эшитиш сигналлари фақат ҳаво орқали эмас, балки калла суяклари орқали ҳам ички қулоққа ўтказилиши мумкин.

Эшитиш сезгирлиги Эшитишнинг абсолют чегараси орқали баҳоланади. Бу чегара товушнинг Эшитиш мумкин бўлган минимал интенсивлиги дицибал (дб) ҳисобида белгиланади. Қабул қилинадиган товуш тебранишлари частотаси диапазони Эшитиш эгри чизиғи, герц ёки килогерц билан ифодаланади. Одам 10—20 гц дан 20 кгц гача бўлган товуш тебранишларини қабул қилади, 10 гц дан паст тебранишли товушлар узлуксиз товуш тарзида қабул қилинмайди. Одамда Эшитишнинг энг қуйи чегараси 1—3 кгц частотага тенг. Жуда юқори тебранишли товуш тўлқинлари — шовқин (мас, 140 дб оғриқ пайдо қилади; 150 дб товушга одам чидай олмайди). Ҳар хил ҳайвонлар турли диапазондаги товуш тўлқинларини (мас, ҳашаротлар 0,2 кгц — 500 кгц, балиқлар 50—100 гц — 3—5 кгц, дельфинлар 100 гц —200 кгц) қабул қилади. Умуртқали ҳайвонлардан қушларнинг Эшитиш сезгирлиги судралиб юрувчиларникидан, сут эмизувчиларники қушлар ва судралиб юрувчиларникидан юқори бўлади.

Товушни фарқлаш имконияти дифференциал чегара, яъни Эшитиш мумкин бўлган товуш ўзгаришининг минимал чегараси (интенсивлиги ёки частотаси) билан белгиланади. Одамда товушни фарқлаш дифференциал чегараси (ўртача диапазонда) интенсивлик бўйича 0,3—0,7 дб, частота бўйича 2 — 8 гц га тенг. Товуш сигналлари кучайиши билан товушни фарқлаш ҳам кучаяди, унинг дифференциал чегараси эса камайиб боради. Бундай ҳолат нутқ сигналлари ва мусиқа оҳангларини қабул қилишда ҳам намоён бўлади. Одамни мусиқа оҳанглари абсолют баландлигини аниқлай олиш қобилияти абсолют Эшитиш дейилади. Бошқа бегона товушлар таъсирида товушни қабул қилиш хусусияти ёмонлашуви, ҳатто бутунлай йўқолиши мумкин (ниқобланиш ҳодисаси). Кучли товушлар узоқ вақт давомида таъсир этганида Эшитиш сезгирлиги пасаяди (физиологик адаптация). Э. системаси иккала симметрик жойлашган қисмларининг ўзаро таъсири товуш манбаини аниқлашга имкон беради (бинаурал эффект). Бир қанча ҳайвонлар (кўршапалаклар, дельфинлар, айрим қушлар) объектларнинг фазода жойлашган ўрни, шакли, ўлчамини аниқлашга имкон берадиган махсус Эшитиш системаси — эхолокация хусусиятига эга. Улар ўзлари чиқарган ва объектдан қайтадиган сигналларни қабул қилишади. Эшитишнинг физиологик механизмлари узилкесил ҳал этилмаган; Ад.:Цвикер Эшитиш, Фельдкеллер Р., Ухо как приёмник информации, пер, с нем., М., 1971; Физиология сенсорнмх систем, ч. 2, Л., 1972; Алматов К. Т., Алломурадов Ш ., Умумийфизиология,Т., 2004.


Кирилл алифбосида мақола: ЭШИТИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИОЛОГИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
ЭШИТИШ АНАЛИЗАТОРЛАРИ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты