ЭШОН БОБОХОН ибн Абдулмажидхон (1860 — Тошкент —1957) — муфтий, шайх. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонштт отаси. Руҳоний оиласида туғилган. Дастлабки илмни бобоси шайх улислом Аюбхон ибн Юнусхондан олган. Кейин Бухорода Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Ақоид, фиқҳ, тафсир ва ҳадис билимларини чуқур эгаллаган ва нақшбандия тариқатининг намояндаси сифатида танилган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкилотчиларидан бири ва унинг биринчи раиси, муфтий (1943—57). Эшон Бобохон диний бошқарма раҳбари сифатида диндорларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш билан бирга бошқарма фаолиятини фашизмни тормор этиш учун фронтга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, халқаро тинчликни ҳимоя қилиш ишларига йўналтирган. Э. Б. Тошкентдаги Қаффол Шоший мақбараси ёнига дафн қилинган.