ЭШОНХЎЖАЕВ

ЭШОНХЎЖАЕВ Усмонхон (1899. 14.10, Андижон — 1938.4.10, Тошкент) — журналист, таржимон ва жамоат арбоби. Андижон рус-тузем мактаби (1909— 13), эрлар гимназияси ва Москвада Коммунистик ун-т (1920), Қизил профессорлар институти (1925 — 30)да ўқиган. Туркистон АССР Маориф халқ комиссари (1921—22). 1922 йил июлдан у Туркистон Компартияси МК матбуот сектори бошлиғи, ташвиқот ва тарғибот бўлими мудирининг ўринбосари ва бўлим мудири, «Туркистон» ва «Қизил байроқ» ҳамда «Инқилоб» ва «Билим ўчоғи» жур. ларининг муҳаррири. Эшонхўжаев кейинчалик СССРнинг турли жойларида партия ишларида ишлаган.

Эшонхўжаев Қозон шаҳрида қамоққа олиниб (1937 йил 15 авг.), Тошкентга жўнатилган. Унга Москвадаги ўзбек талабалари ўртасида советларга қарши миллатчи ёшлар ташкилотини тузганлик ва раҳбарлик қилганлик, Файзулла Хўжаев, Султонбек Хўжаев, Турор Рисқулов, Абдулла Раҳимбеков бошчилигида советларга қарши бирлашган Марказ билан алоқа боғлаганлик каби айблар қўйилган ва отишга ҳукм қилинган (1938 йил 4 октябр). 1957 йилда оқланган. Андижон вилояти ўқитувчилар малакасини ошириш институти Эшонхўжаев номи билан аталади.


Кирилл алифбосида мақола: ЭШОНХЎЖАЕВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ
ЖАДИДЧИЛИК
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты